← Назад
Решение #2837934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 42 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6697-сонли иш
Судья Х.Абдураимов
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Абдураимов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, жавобгар вакили А.Рашидов
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти фермерлар
кенгашининг “S F ROBOD B R K SI” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар “ NDIJONDONM HSULOT” акциядорлик жамиятидан 36 810 160
сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 8 834 438 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти фермерлар кенгаши “S F ROBOD B R K SI” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ NDIJONDONM HSULOT”
акциядорлик жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
36 810 160 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 8 834 438 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан низо
бартараф қилинганлигини маълум қилиб, судга даъвогарнинг даъво
талабларидан воз кечиш ҳақидаги ёзма аризасини тақдим қилиб, иш юритишни
тугатишни сўради.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этмади.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида низо бартараф қилинган ва даъвогар
судга мурожаат қилиб 36 810 160 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 8 834 438 сўм
пеня ундириш талабларидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан
тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, иқтисодий суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш
тугатилганда ҳам қўлланилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида” қарори 17-бандида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни ва олдиндан тўланган
почта харажатларини даъвогарлар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196-моддаларига
асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “S F ROBOD B R K SI” фермер хўжалигининг жавобгар
“ NDIJONDONM HSULOT” акциядорлик жамиятидан 36 810 160 сўм ғалла
маҳсулоти ҳақи ва 8 834 438 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари Андижон вилояти
фермерлар кенгаши ва даъвогар “S F ROBOD B R K SI” фермер хўжалиги
зиммаларида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Абдураимов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
4-1701-2502/6697-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий суди судья Х.Абдураимов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, жавобгар вакили А.Рашидов
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Андижон вилояти фермерлар
кенгашининг “S F ROBOD B R K SI” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар
“ NDIJONDONM HSULOT”
акциядорлик
жамиятидан
36 810 160 сўм ғалла маҳсулоти ҳақи ва 8 834 438 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, раислик қилувчига ва суд
мажлиси котибига нисбатан рад қилиш тўғрисида аризалар бор-йўқлигини
сўради.
Раислик қилувчига ва суд мажлиси котибига нисбатан рад қилиш
тўғрисида
аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи жавобгар вакилига Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
42-моддасига асосан процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлисини олиб бориш тартибини тушунтирди.
Ишни мазмунан кўриб чиқишдан олдин раислик қилувчи тарафлар
вакилларидан иш юзасидан ариза ёки илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ариза, илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи иш юзасидан жавобгар вакилиги сўз берди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан низо
бартараф қилинганлигини маълум қилиб, судга даъвогарнинг даъво
талабларидан воз кечиш ҳақидаги ёзма аризасини тақдим қилиб, иш
юритишни тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иштирок этмади.
Раислик қилувчи алоҳида маслаҳатда қолди.
Раислик қилувчи бироздан сўнг, қабул қилинган суд ҳужжатини хулоса
қисмини ўқиб эшиттирди ва унинг мазмунини ва суд ҳужжатини қабул
қилишга сабаб бўлган асосларни ҳамда унинг устидан шикоят қилиш
муддати ва тартибини, суд мажлиси баённомаси билан уч кунлик муддатда
танишиш ҳамда унинг тўла-тўкислиги ва тўғри тузилганлиги хусусида фикр
бериш ҳуқуқини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Баённома Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 201, 202-моддалари
талаблари асосида юритилди.
Раислик қилувчи:
Х.Абдураимов
Суд мажлиси котиби:
А.Азизов