Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2503/6362 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DIN R TEKSTIL Ответчик / Подсудимый GL B L E PERT TR DE
Source ID 4d597555-71f5-4402-99b4-785d391f62b4 Claim ID PDF Hash d88e154e7e891ddb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6362-сонли иш Судья И.Хайитов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 4 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов иштирокида, даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖга нисбатан 9 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «DIN R TEKSTIL» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 9 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси «DIN R TEKSTIL» МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақами айланмалари текширилганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини таъкидлаб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда — ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилояти иқтисодий ишлар бўйича суднинг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан, қарздор «DIN R TEKSTIL» МЧЖ банкрот деб топилиб, жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилган. Жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Алижонов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси даъвогар томонидан 2018 йил 31 октябрдаги 5-сонли шартномага асосан жавобгарга 9 000 000 сўм молиявий ёрдам кўрсатилганлигини аниқлаган. Шундай бўлсада, жавобгар томонидан унга берилган молиявий ёрдам пулларини қайтармаганлиги натижасида даъвогар олдида 9 000 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 9 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогар шартнома нусхасини тақдим қилмаган бўлсада, банк тақдим қилган маълумотномадан молиявий ёрдам пуллари жавобгарга ўтказилганлиги ўз тасдиғиги топди. ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 8, 234, 236-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖдан даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ фойдасига 9 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000‬сўм давлат божи ундирилсин.‬ Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов 4-1701-2503/6362-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2025 йил 4 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов иштирокида, даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖга нисбатан 9 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖдан даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ фойдасига 9 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «GL B L E PERT TR DE» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000‬сўм давлат божи ундирилсин.‬ Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья И.Хайитов