Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8950 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение аноним (частично: “***” акциядорлик жамияти ва “***” газ таъминоти филиали) Ответчик / Подсудимый
Source ID 93f3e7c4-5902-4bc1-8259-ce13a176a77e Claim ID PDF Hash 6e098f0b1d9b60cf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
нинг 74-моддаси нинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8950-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 4 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “***” акциядорлик жамияти ва “***” газ таъминоти филиалига нисбатан асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган пул маблағларини абонент ҳисоб-рақамига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Н.Ярашов, А.Нуриллоев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Н.Ражабов, Р.Ходжибеков ва гувоҳ А.Холиқов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ва “***” газ таъминоти филиалига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар зиммасига асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган 240.786.480 сўм ва унга ҳисобланган пеняни шартнома бўйича жамият абонент ҳисоб-рақамига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъвогарнинг мурожаатига кўра электрон газ ҳисоблагич ишламаганлиги сабабли 2022 йил 18 август куни жавобгар ходими келиб далолатнома тузганлиги ва лойиҳа бўйича мавжуд барча газ жиҳозларининг бир суткада 24 соатлик қуввати бўйича жами 240.786.480 сўм зарар суммаси асоссиз ҳисобланганлиги ҳамда абонент ҳисобрақамига қарздорлик сифатида киритилганлигини, ўрганиш вақтида даъвогар жамиятда пахта хом-ашёсини қайта ишлаш мавсуми бошланмаганлиги ва газ жиҳозларидан табиий газ истеъмоли учун тўлиқ фойдаланилмаганлигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризасига ва “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси мутахассиси фикрига нисбатан эътирозлар келтириб, тушунтириб, шартнома шартлари ва тегишли Қоидалар талабига кўра газ ҳисоблагич носоз ҳолатда келганда истеъмол қилинган табиий газ миқдори газ тармоғига уланган газ жиҳозларининг бир суткада 24 соатлик қуввати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинишини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган А.Холиқов, у даъвогар жамиятда табиий газ таъминоти бўйича технолог вазифасида ишлашини, 2022 йил 18 август куни ҳақиқатда газ таъминоти ходими газ ҳисоблагич носоз ҳолатда бўлганлиги сабабли унинг иштирокида далолатнома тузганлигини ва газ тармоғига далолатномада кўрсатилган 1 дона ПГ-2 русумли газ плита, 1 дона топка, яъни “ im ” русумли печ, 2 дона ТПК, яъни пишириш қозони, 2 дона икки контурли иситиш қозонлари уланганлигини, далолатнома ва қайта ҳисоблаш маълумотида кўрсатилган бошқа газ жиҳозлари хусусан 1 дона “Er nsаn” ва 1 дона “S mu l J ks n G-4/10204” русумли буғ қозонлари корхонада пахтани қайта ишлаш мавсуми бошланмаганлиги сабабли газ тармоғига уланмаганлиги ва газдан фойдаланилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва гувоҳнинг кўрсатувларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 октябрь куни табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ҳақида 070939-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар келишилган ҳажмда ва муддатда газ тармоқлари орқали табиий газ маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини белгиланган нархлар бўйича ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳудудий филиалига 2022 йил 10 августдаги 293-сонли хат билан мурожаат қилиб, газ таъминоти бўйича газ ҳисоблагич носоз бўлганлиги сабабли мутахассис юборишни сўраган. Жавобгарнинг мутахассиси томонидан мазкур мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, даъвогарга қарашли пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой экстракция заводида ўрнатилган S G-Fl ug z-80/250 (давлат рақами 26304, БК рақами 02969) русумли электрон газ ҳисоблагич ускунаси ўчиб қолганлиги ва носоз ҳолатда эканлиги аниқланган ва навбатдан ташқари қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олинган, бу ҳақда 2022 йил 18 август куни далолатнома тузилган. “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Бухоро филиалининг 2022 йил 18 августдаги 98-сонли хулосасига асосан газ ҳисоблагич табиий газ сарфини ҳисобга олиш учун яроқсиз деб топилган. Шунга кўра жавобгар мутахассислари томонидан даъвогарда мавжуд газ жиҳозлари, яъни 1 дона“S mu l J ks n G-4/10204” русумли ва 1 дона “Er nsаn” русумли буғ қозонлари, “ im ” русумли печ, 2 дона ТПК, 1 дона ПГ-2 русумли газ плита ва 2 дона икки контурли иситиш қозонларининг суткалик 24 соат қуввати ҳисобидан 2022 йил 1 августдан 18 август кунига қадар истеъмол қилинган табиий газ сарфи 240.786.480 сўм миқдорда қайта ҳисобланган ва даъвогарнинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисобрақамига қарздорлик сифатида киритилган. Даъвогар бундан норози бўлиб, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармасига 2022 йил 15 сентябрдаги 323-сонли хат билан мурожаат қилган. “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 13-517/22-сонли жавоб хати билан газ таъминоти бўлими 2 томонидан жамиятга 2022 йил август ойида ҳисобланган газ сарфи миқдори асоссизлигини ва уни қайта ҳисоблаш юзасидан кўрсатма хати юборилганлиги маълум қилинган. Бироқ, жавобгар филиали томонидан ушбу ҳолат юзасидан табиий газ сарфи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинмаган. Шунга кўра даъвогар жавобгар филиалига талабнома хати билан мурожаат қилиб, табиий газ истеъмоли бўйича асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган 240.786.480 сўм ва унга ҳисобланган пеняни қайтаришни ёки олдиндан тўлов сифатида ҳисоблашни сўраган, бироқ даъвогарнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.17-банди в-кичик бандига кўра, ҳисобга олиш прибори бузилганда (ҳисобга олиш прибори бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) – шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларини инобатга олган ҳолда бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда табиий газ учун ҳисоб-китоб тамғаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг 24 соат давомида ишлаб туриши ҳисоб китобидан амалга оширилиши белгиланган. Шунингдек, далолатнома тузилган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 125-бандига кўра, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади - ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) - бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри 3 келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар филиали мутахассиси томонидан ўрганиш пайтида расмийлаштирилган 2022 йил 18 август куни далолатномада даъвогарнинг лойиҳа ҳужжатлари бўйича газ жиҳозлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилган, бироқ газ тармоғига ҳақиқатда уланган ёки ўрнатилган газ жиҳозлари ҳақида маълумотлар қайд этилмаган. Шунга кўра даъвогарнинг лойиҳа ҳужжатлари бўйича газ жиҳозлари бўйича табиий газ сарфи ҳисоб-китоби ишончсиз ҳисобланади. Бироқ, мазкур ўрганиш пайтида даъвогарга қарашли пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой экстракция заводида газ тармоғига ҳақиқатда 1 дона ПГ-2 русумли газ плита, 1 дона топка, яъни “ im ” русумли печ, 2 дона ТПК, яъни таом пишириш қозони, 2 дона “Ev r l” ва “Unit” русумлик икки контурли иситиш қозонлари уланганлик ҳолати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади. Шунга кўра шартнома шарти ва қайд этилган қоидалар талабларига мазкур газ жиҳозлари тегишли газ сарфининг суткалик 24 соат қуввати ҳисобидан бир ҳисоб-китоб даври, яъни 30 кун муддатда қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади: 1 дона ПГ-2 русумли газ плита – 0,81 м3соат х24 =19,44 м3х30=583,2 м3 1 дона топка, яъни “ im ” русумли печ - 10,24 м3соат х24 =245,76 м3х30=7372,8 м3 2 дона ТПК, яъни таом пишириш қозони - 4 м3соат х 2 х 24 =192 м3х30 =5760 м3 2 дона “Ev r l” ва “Unit” русумлик икки контурли иситиш қозонлари – 2,73 м3соат х 2 х 24 =131,04 м3х30 =3931,2 м3 Жами 17647,2 м3х 660 сўм = 11.647.152 сўмни ташкил қилади. Бундан кўринадики, ўрганиш пайтида газ ҳисоблагич носоз бўлганлиги учун истеъмол қилинган табиий газ миқдори даъвогар томонидан газ тармоғига уланган газ жиҳозлари газ сарфи жами 11.647.152 сўм миқдоридв ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлсада, жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ сарфи 240.786.480 сўм миқдорда нотўғри ҳисобланган ва мазкур даъвогарнинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисоб-рақамига қарздорлик сифатида киритилган. Суд мазкур ҳолат юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси мутахассиси томонидан ўрганиш кунида эмас, балки кейинчалик 2022 йил 22 сентябрь кунида даъвогар томонидан газ тармоғига уланган газ жиҳозлари асосида истеъмол қилинган газ сарфи 11.817.960 сўм қайта ҳисобланганлиги сабабли мазкур ҳисобкитобни инобатга олмайди. Бироқ, жавобгарнинг ҳудудий филиали даъвогарнинг ва “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси талабига 4 кўра унинг табиий газ истеъмоли бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш, абонент ҳисоб-рақамига қайтариш ёки қарздорликдан чегириш мажбурияти асоссиз бажарилмаган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар даъво талабининг жавобгарга нисбатан асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган (240.786.480 сўм - 11.647.152 сўм) 229.139.328 сўмни унинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисобрақамига қайтариш (қарздорликдан чегириш) мажбуриятини юклаш қисми асосли бўлиб, даъвонинг қолган қисми эса исботланмаганлиги сабабли асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти томонидан “***” газ таъминоти филиали орқали даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган 229.139.328 сўмни унинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисоб-рақамига қайтариш (қарздорликдан чегириш) мажбуриятини юклашни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарга ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш учун ушбу суд ҳужжати қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб 5 (беш) кунлик муддат беришни лозим топади. Суд жавобгар “***” газ таъминоти филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги, яъни иқтисодий судда низо бўйича тараф бўла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни, жавобгардан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 4.582.786,56 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек даъвогардан республика бюджетига 232.943,04 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 170, 176-179, 184, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамияти томонидан “***” газ таъминоти филиали орқали даъвогар “” масъулияти чекланган жамиятидан асоссиз ҳисоблаб сақлаб қолинган 229.139.328 сўмни унинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисоб-рақамига қайтариш (қарздорликдан чегириш) мажбурияти юклансин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этиш учун ушбу суд ҳужжати қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб 5 (беш) кунлик муддат берилсин. Жавобгар “***” газ таъминоти филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин. 5 Жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” акциядорлик жамияти республика бюджетига 4.582.786,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 232.943,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 6