← Назад
Решение #2837962 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ФКнинг | 155 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6365-сонли иш
Судья И.Хайитов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили
тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов ва жавобгар раҳбари Н.Халилов
иштирокида, даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар «EKSPRESS ELEKTR N SERVIS» МЧЖга нисбатан 8 039 580 сўм
дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «EKSPRESS ELEKTR N SERVIS» МЧЖ(бундан буён
матнда жавлобгар деб юритилади)дан 8 039 580 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар вакилининг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ёзма илтимоснома
тақдим қилиб, даъво талаби бўйича даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли
суддан даъво муддатини қўллашни ва даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво муддатини қўллашни ва даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодекс (ФК)да кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилояти иқтисодий
ишлар бўйича суднинг 2025 йил 23 майдаги 4-17-2507/8-сонли иқтисодий иш
бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан, қарздор «DIN R TEKSTIL»
МЧЖ банкрот деб топилиб, жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
таомили қўлланилган. Жамиятнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Ф.Алижонов
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан қарздор «DIN R TEKSTIL»
МЧЖнинг фаолияти ўрганилганида, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
15 мартда 07-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, ушбу
шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига 8 039 580 сўм пул
маблағи ўтказиб берганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан юқоридаги шартномага асосан хизмат
кўрсатилмаган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, 8 039 580 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларга асосан 2021 йил
26 мартда 8 039 580 сўм пул маблағини ўтказиб берганлиги банк
маълумотномасидан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда — ИПК деб юритилади) 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бироқ, ФК 150-моддасига кўра умумий даъво муддати уч йил бўлиб,
даъвогар ушбу уч йиллик даъво муддатини ўтказиб юборган.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасида, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш
учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг
11.2.-бандида
мажбуриятдаги
шахсларнинг
ўзгариши
(ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг
ўзгаришига олиб келмаслиги, тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш
комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар
бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси)
тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво
муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб
ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида
татбиқ этилади деб тушунтириш берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосан, суд жавобгар вакилининг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни, даъво муддатини
қўллашни ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФК 8,150,153-моддалари, ИПКнинг
66, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд,
қарор
қилади:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси
қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖдан:
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
И.Хайитов
4-1701-2503/6365-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Хайитовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакили
тугатиш
бошқарувчиси
Ф.Алижонов
ва
жавобгар
вакили
Н.Халилов(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «DIN R TEKSTIL»
МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар «EKSPRESS ELEKTR N
SERVIS» МЧЖга нисбатан 8 039 580 сўм дебитор қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ФКнинг 8, 150,153-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд,
қарор
қилади:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси
қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «DIN R TEKSTIL» МЧЖдан:
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
И.Хайитов