Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20474 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dee55a6e-81c9-4ec7-a1c3-cd5047dc2072 Claim ID PDF Hash ca01750cd797632b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20474-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 04 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Ниёзов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ш.Обидовнинг жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ш.Обидов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 100 000 000 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвогар жамият томонидан жавобгарга шартномага асосан хизматлар кўрсатилганлиги, ишлар бажарилганлиги, бу тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланиши, шу кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик бартараф қилинмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгардан суд мажлисига вакиллар келмади. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинган. Шу боис, суд ИПК 128, 170моддаларини қўллаб, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда тўпланган далилларга баҳо бериб ва даъвогар вакилининг берган кўрсатмаларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 705-моддасининг 1-қисмида “Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт” деб белгиланган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрь кунги 4-1501-2503/17162-сонли ҳал қилув қарори билан «ААААААААА» масъулияти 2 чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Обидов Шухратжон Обидович тайинланган. Жамиятни тугатиш жараёнида «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятига шартнома, ҳисобварақ фактура ва далолатномаларга асосан 100 000 000 сўм хизматлар кўрсатилганлиги, ишлар бажарилганлиги, ушбу тўловлар шу кунга қадар жавобгар томонидан амалга оширилмаганлиги, жавобгарга юборилган талабнома ҳам жавобсиз қолдирилганлиги сабабли жавобгардан ушбу тўловларни ва унга ҳисобланган пеня суммасини ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти (Бажарувчи) ва жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти (Буюртмачи) ўртасида 30.11.2022 йилда 6-сонли шартнома тузилиб, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ҳудудида сантехника ишларини бажаришга келишилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра, шартнома қиймати ҚҚС билан бирга 115 000 000 сўм этиб белгиланган. 2023 йил 30 январь кунги 1-сонли счёт фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилиб, даъвогар томонидан жавобгарга 100 000 000 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Ушбу кўрсатилган хизматлар шу кунга қадар жавобгар томонидан тўланмасдан келинган. Даъвогар жавобгардан асосий қарз ундириш талаби ишдаги шартнома, счёт фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланганлиги боис, суд асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида даъвогар жавобгардан 50 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида Буюртмачи томонидан Бажарувчига бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун 0.4 фоиз миқдорида пеня тўланиши белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Судга ишдаги ҳужжатлар, тарафларнинг шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлик ҳолатлари, жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ фактура, ишончнома асосида қабул қилиб олинган маҳсулотлар(хизматлар), молиявий ёрдам 3 сифатида ўтказиб берилган тўловлар учун маблағлар ўтказиб берилмаганлиги боис даъвогар ушбу маблағларни талаб қилишга ҳақлидир. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан, иш бўйича тўланиши лозим бўлган суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 100 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, 3 000 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамиятидан 100 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига жавобгар «ААААААААА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти(протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти(протест) беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов