Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/7687 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Жўраев Жўрабек Ответчик / Подсудимый Sult n t gr u
Source ID 0abb033b-8d8f-4e7e-ab5e-c618ab40d2c6 Claim ID PDF Hash 75daa7eacf66a1d1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
аролик кодекси 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
Кодекснинг 261-моддаси Кодекс 261 code_article
Кодекснинг 262-моддаси Кодекс 262 code_article
аролик Кодекси 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7687-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 4 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, даъвогар “Жўраев Жўрабек” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 58 467 286 сўм асосий қарз ва 29 233 643 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ж.Ибадуллаев (ордер асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Жўраев Жўрабек” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 58 467 286 сўм асосий қарз ва 29 233 643 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, қаноатлантириб беришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи, иккинчи қисмларига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисида” 2024 йил 26 январда 6688142-сонли фъючерс шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2024 йил 26 январь кунидаги 20240126-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрь ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб олувчи”га 6688142-сонли шартнома бўйича 29 600 кг пахта топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 сентябрдаги 11-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида жами 27 240 кг (ҚҚС билан) 190 048 032 сўмлик, 2024 йил 31 октябрдаги 12-сонли электрон ҳисобфактура асосида жами 2,360 кг (ҚҚС билан) 16 465 248 сўмлик ва 2024 йил 31 октябрдаги 13-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида жами 3,005 кг (ҚҚС билан) 20 965 284 сўмлик пахтани етказиб берган ҳамда электрон ҳисобварақфактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Мазкур ҳисобварақ-фактураларда 1 кг пахта хом-ашёси нархи 1-сорт 1класс 6 229 сўм кўрсатилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1 бандига кўра бирлик учун бошланғич нарх 7,800 сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, тарафлар ўртасида 58 467 286 сўм қарздорлик вужудга келган. Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида талабнома юборган бўлса-да, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис кенгаш судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгардан жами 58 467 286 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд муҳокамасида аниқланишича жавобгар томонидан шартнома бўйича қолган 58 467 286 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз исботини топди. Шу боис суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан даъво талабида 29 233 643 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузмлган шартноманинг 5.6 бандига кўра, “Сотиб олувчи” қабул қилинган пахта хом-ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фъючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдоридаги пеняни “Сотувчи”га тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Шунингдек, Кодекснинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Кодекснинг 262-моддасига кўра, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, суд даъвогарнинг мазкур пеняни қисман асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шунга асосан, қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлигини, жавобгарнинг моддий-ахволи ҳамда мажбуриятларнинг қисман бажарилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 29 233 643 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни 2 923 364 сўмга қаноатлантиришни қолган қисмларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 58 467 286 сўм асосий қарз, 2 923 364 сўм пеня ва олдиндан тўланган 877 009 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Sult n t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Жўраев Жўрабек” фермер хўжалиги фойдасига 58 467 286 сўм асосий қарз, 2 923 364 сўм пеня ва олдиндан тўланган 877 009 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов