Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2528/111942 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e1281460-fe25-47ed-a985-b45a0b78fe06 Claim ID PDF Hash 3d5752619cb2eae1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
аролик кодексининг ФК 631-моддаси аролик кодексининг ФК 631 code_article
ФКнинг 638-моддаси ФКнинг 638 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2528/111942-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон тумани 2025 йил 4 декабрь Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Г.Юлдашева (2025 йил 9 октябрь кунги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, жавобгар "---------------" масъулияти чекланган жамиятидан 200000000 сўм асосий қарз, 20000000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ва жавобгар "---------------" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 3 июль куни 03-50-2023-сонли умумий қиймати 2596160000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар бурғулаш ишларини бажариш мажбуриятларини, жавобгар эса, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан, даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, судга мурожаат қилиб, жавобгар "---------------" масъулияти чекланган жамиятидан 200000000 сўм асосий қарз, 20000000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъво талабларини қувватлаб даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўртасидаги муносабатлар пудрат шартномасидан келиб чиққан. Фуқаролик кодексининг ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур моддасининг иккинчи қисмига кўра, пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 3 июль куни электрон тартибда 03-50-2023-сонли умумий қиймати 2596160000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар бурғулаш ишларини бажариш мажбуриятларини, жавобгар эса, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жами 233654400 сўмлик ишлар бажарилиб, бажарилган ишлар топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширилган. Бироқ даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун жавобгар томонидан қисман 33654400 сўм тўловлар амалга ошириб, қолган тўловларни амалга оширилмаган. Натижада, қарздорлик миқдори 200 000 000 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлик суммаси даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар, яъни тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактура, топшириш қабул қилиш далолатномалари билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Бу ҳолатда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризада пеня ҳисоб китобини келтириб, жавобгардан 20000000 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.3-бандига кўра, бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганда, ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бу ҳолатда, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан амалга оширилган суд харажатларини, яъни давлат божи ва почта харажатларини жавобгардан даъвогарга ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 2200000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,333,357,631,638-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 168, 169,170, 173, 174, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 187, 188, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. жавобгар "---------------" масъулияти чекланган жамиятидан; даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 2 200 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида қонунда белгиланган тартибда шу суд орқали апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин олти ой ичида кассация тартибида, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протести) келтириш мумкин. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов