← Назад
Решение #2837984 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| ИПК | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/20720-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААААнинг
жавобгар ББББББББББББга мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни даъвогар вакили И.Турсунов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили Ш.Исмоилов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан ББББББББББББ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) Давлатобод тумани электр таъминоти
корхонаси ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан электр энергияси учун тўланган маблағ қайтарилмаганлиги учун жавобгарнинг даъвогар олдида 261 858 000 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга
261 858 000 сўм маблағни кейинги электр энергияси таъминоти учун ҳисобга олиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида даъвогардан қарздорлик мавжуд
эканлигини, шартнома бўйича электр энергияси учун тўланган маблағ
қайтарилмаслигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган “S mir
mir t ks” масъулияти
чекланган жамияти суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи
шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Суднинг 4-1601-2501/10644-сонли ишидаги ҳужжатлардан аниқланишича,
даъвогар ва АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки” ўртасида Наманган шаҳар,
Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси, 24-уйда жойлашган юридик акт бўйича майдони
19 800 м2, умумий майдони 5 249,76 м2, яшаш майдони 1 912,45 м2, фойдали майдони
1 912,45 м2ни ташкил қилган “Қоғоз ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотлари ва
ишлаб чиқариш ускуналарини 84 ой муддатга, 3 фоиз устама тўлаш шарти билан
лизинга бериш ҳақида 2022 йил 31 март куни 9-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Шунга кўра даъвогар Наманган шаҳар, Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси,
24-уйда жойлашган “Қоғоз ишлаб чиқариш заводи” бино-иншоотларидан фойдаланиб
келган.
Бироқ ушбу бино-иншоотларни собиқ мулкдори “S mir mir t ks” масъулияти
чекланган жамиятининг электр энергиясидан 261 857 777,82 сўм қарздорлиги
бўлганлиги сабабли электр таъминоти корхонаси томонидан тармоқдан узилган.
Мазкур бино-иншоотлар даъвогарнинг фойдаланувига ўтганидан кейин у
томонидан жавобгарга 261 858 000 сўм тўловлар амалга оширилган ва абонент
рақами бўйича қарздорликни бартараф этилгандан сўнг электр тармоғига қайта
уланган ҳамда тарафлар ўртасида 2022 йил 25 майда улгуржи истеъмолчиларга электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида 507810-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ жавобгар уланган электр тармоқлари
орқали электр энергиясини етказиб бериш, даъвогар эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан
ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Суднинг 4-1601-2103/1957-сонли иши бўйича 2021 йил 15 июлда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан “S mir mir t ks” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жавобгар фойдасига 91 862 898,46 сўм асосий қарз, 19 600 сўм почта
харажати, республика бюджетига 1 837 257,97 сўм давлат божи, шунингдек суднинг
2021 йил 11 ноябрдаги 4-1601-2103/3592-сонли ҳал қилув қарорига асосан “S mir
mir t ks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жавобгар фойдасига
154 467 873,70 сўм асосий қарз, 3 872 771,73 сўм пеня, 2 450 000 сўм қайта улов, жами
160 790 645,43 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 19 600 сўм почта
харажати, республика бюджетига 3 215 812,91 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгарнинг даъвогарга юборган 2022 йил 13 майдаги 281а-сонли хатида
“S mir
mir t ks” масъулияти чекланган жамиятини 2022 йил 1 май куни ҳолатига
261 857 777,82 сўм қарздорлиги мавжудлиги, Наманган туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарорига асосан Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман
бўлими билан ҳамкорликда қарздорликни ундириш чоралари кўрилаётганлиги, электр
энергиясига уланиш учун Давлатобод туман электр таъминоти корхонаси билан
электр энергияси шартномаси тузган ҳолда “S mir mir t ks” масъулияти чекланган
жамиятининг электр ҳисоблагичидан фойдаланиб, мавжуд қарздорлик тўлангандан
сўнг электр энергияси берилиши, акс ҳолда электр энергияси етказиб берилмаслиги
маълум қилинган.
Шу сабабли даъвогар шартномага асосан 2022 йил 26 майдаги 1552, 1563 ҳамда
1564-сонли тўлов топшириқномалари орқали жавобгарга фойдаланиладиган электр
энергияси учун жами 261 858 000 сўм бўнак сифатида тўловни амалга оширган.
Шартноманинг 3.12-бандига кўра даъвогар шартномада кўрсатилган электр
энергияси ҳажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдирда, бўнак тариқасида тўланган
маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисобкитобларда ҳисобга олиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан тўловлар бўнак тариқасида амалга
оширилганлиги ва шартномага мувофиқ бўнак тариқасида тўланган маблағлар
қайтариб берилмаслиги ҳамда электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда
ҳисобга олиниши келишилганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
назарда тутилган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 238-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Даъвогар судга жавобгарга 261 858 000 сўм маблағни кейинги электр энергияси
таъминоти учун ҳисобга олиш мажбуриятини юклашни сўраб мурожаат қилган.
ИПК 114-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра мол-мулкни талаб қилиб
олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси шу мол-мулкнинг қийматидан
келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг мажбурият юклаш талаби бўйича даъвонинг
баҳоси 261 858 000 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Иш бўйича ундириладиган давлат божининг миқдори (261 858 000*2%)
5 237 160 сўмни ташкил этади.
Даъвогар судга даъво аризаси киритилишида олдиндан 4 120 000 сўм давлат
божи тўлаган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Баён этилганларни инобатга олган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 4 120 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, шунингдек
республика бюджетига (5 237 160-4 120 000) 1 117 160 сўм давлат божи ундириш
лозим деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгарга мажбурият юклашни, унинг ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 120 000 сўм
давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 1 117 160 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Шу сабабли суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180, 184 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББББББББББ зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирганидан сўнг 5 кун муддатда 261 858 000 сўм маблағни кейинги электр энергияси
таъминоти учун ҳисобга олиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар ББББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига
4 120 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
1 117 160 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Умаров