← Назад
Решение #2837988 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар ****хусусий корхонасини
жавобгар ****фермер хўжалиги хисобидан 8 924 000 сўм асосий қарз, 4 462 000
сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни тарафлар иштирокисиз Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
****хусусий корхонаси (бундан бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ****фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун 8 924 000 сўм
асосий қарз, 4 462 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар судга даъводан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб, ишни
даъвогарни иштирокисиз кўриб чиқишни ва ҳамда мазкур даъво бўйича иш
юритишни тугатишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК) 170-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш
ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Даъво аризада баён қилинишича, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 06
январда тузилган “нефт маҳсулоти дизтопливо етказиб бериш тўғрисида”ги
41-сонли шартномага асосан 22 000 000 сўмлик дизел ёқилғисини даъвогар
жавобгарга етказиб бериши лозим бўлган. Жавобгарнинг даъвогар томонидан
етказиб берилган маҳсулотлар ҳисобидан жавобгарни жами 8 924 000 сўм
қарздорлиги вужудга келган. Тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг
5.2-бандига асосан 4 462 000 сўм жарима ҳисобланган.
Даъвогар судга 2025 йил 4 декабрдаги 34-сонли даъводан воз ҳақидаги
аризасини судга тақдим этди.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки
қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси 6-бандига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган ҳолларда иш юритишни тугатиши кўрсатиб ўтилган.
Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунчилик ҳужжатларига хилоф
эмаслигини,
ариза
бевосита
даъвогарнинг
раҳбари
томонидан
имзоланганлигини, у бундай ваколатга эга эканлигини ҳамда бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслигини инобатга олиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг воз кечганлигини инобатга
олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва
мазкур иш бўйича даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 110, 111, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2501/****-сонли
иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
****хусусий корхонаси томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****