← Назад
Решение #2838000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 126 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 295 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/1613-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – У.Бузурходаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Т.Атабоев
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – А. Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва А.Мадаминовдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, даъвогар
вакили Ш.Усмонов (ишончнома асосида), жавобгар банк вакили А.Ибрагимов
(ишончнома асосида), жавобгар “Kh nt
gr s rvis” МЧЖ вакили Н.Ғозиев
(ишончнома асосида), даъвогар “Kurg n vt g z” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга нисбатан томонлар
ўртасида 2019 йил 25 январдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳамда суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини ишга “Kh nt
gr s rvis” масъулияти чекланган жамияти қўшимча
жавобгар сифатида жалб қилинган ҳолда иқтисодий иш бўйича Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори устидан “Kurg n vt g z”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги
шикояти асосида ишни, Андижон вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Kurg n vt g z” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан томонлар ўртасида 2019 йил
25 январда тузилган 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳамда суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга “Kh nt
gr s rvis”
масъулияти чекланган жамияти жавобгар сифатида (бундан буён матнда
“қўшимча жавобгар деб юритилади) ишга жалб қилинган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, шартнома ҳақиқий эмас
деб топилган.
2
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар банк апелляция
шикояти киритган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апеллция
инстанциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори билан апелляция шикояти
қаноатлантирилиб, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
5 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда янги қарор қабул қилиниб,
даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 3 750 000 сўм бавлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган.
Даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисобрақамига 206 000 сўм видеоконференцалоқа харажати, Республика
бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ҳамда жавобгар ҳисобига 41 200 сўм
почта харажати ундирилган.
Даъвогар ушбу суд ҳужжатидан норози бўлиб, тафтиш тартибидаги
шикоят билан мурожаат қилиб, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апеллция инстанциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўраган. Тафтиш шикоятида кафиллик шартномаси кредитор,
қарздор ва кафил томонидан имзоланиши лозимлиги, тузилган шартнома
кредитор ва кафил ташкилот деб кўрсатилган шахснинг ваколат берилмаган
директори томонидан имзоланганлиги, кафил кредиторга тўлаган суммага
фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа
зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли эканлиги, шартномани
қарздор томонидан имзоланмаслиги уни жавобгарликдан озод этишини
билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятини
қувватлаб, қонунга мувофиқ бўлмаган кафиллик шартномаси тузилганлиги,
қарздор шартномани имзоламаганлигини билдириб, апеллция инстанциясининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Жавобгарлар банк ва “Kh nt
gr s rvis” МЧЖ вакиллари тафтиш
шикоятига эътироз билдириб, шартнома қонуний тузилганлигини, уни ҳақиқий
эмас деб топишга асос йўқлигини билдириб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, апеллция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция
инстанциясининг
қарорини
ўзгаришсиз,
тафтиш
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар банкнинг Мирзо Улуғбек
филиали ва қўшимча жавобгар ўртасида 2019 йил 25 январда кластерга фермер
хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва хўжалик техникаларини сотиб олиш
мақсадида 8 йил муддатга йиллик 4 фоиз устама тўлаш шарти билан
14 192 000 Евро миқдорида кредит ажратиш тўғрисида 1-сонли кредит
шартнома тузилган.
3
Кредит таъминоти сифатида, қўшимча жавобгарнинг мол-мулклари гаров
тариқасида тақдим этилган ва даъвогар билан жавобгар банк ўртасида 2019 йил
25 январда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик шартномасининг
1.1-бандида кафил (даъвогар) қарз олувчи (қўшимча жавобгар)нинг банк
(жпавобгар)дан олган кредит тўловлари юзасидан асосий қарзи, воситачилик
ҳақи, фоизлар ёки бошқа молиявий тўловлар борасидаги бажарилмаган
мажбуриятларни бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч қандай
шарт қўйилмайдиган мажбурият олиши сифатидаги кафиллиги тақдим этилган,
ушбу кафиллик шартноманинг 2.1-бандида, кафилнинг ушбу шартнома бўйича
мажбуриятлари умумий хажми 14 192 000 Евро доирасида белгиланган.
Бироқ, даъвогар ишга тақдим қилган ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида
тузилган мазкур кафиллик шартнома фақатгина икки томонлама яъни, даъвогар
билан жавобгар ўртасида тузилганлиги, ушбу кафиллик шартномасида қарз
олувчи-қўшимча жавобгар иштирок этмаган, имзо ва муҳр билан
тасдиқланганмаган.
Ушбу ҳолатлар асосида, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 25 январда тузилган
1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасида, агар
шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс
ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб
қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган
деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган
бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар
доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган
ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларда фуқаро Д.Расулов жамиятнинг ягона таъсисчи
ҳисобланиб, жамиятнинг 2018 йил 9 июндаги қарори бидан Расулов Охунжон
Хусниддин ўғлини жамият директори лавозимига ишга қабул қилинган.
Шунингдек, 2019 йил 15 январдаги жамият таъсисчиси Д.Расуловнинг
17 740 000 Евро миқдорида кафиллик шартномаси тузиш ҳақидаги 01-сонли
қарори ҳамда 2019 йил 15 январдаги жамият директори О.Расуловнинг
17 740 000 Евро миқдорида кафиллик шартномаси тузиш ҳақидаги 01-сонли
буйруғи,
бундан
ташқари
жамият
директори
О.Расуловнинг
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга 2019 йил 15 январдаги 02-сонли кафиллик
шартномаси тузиш учун розилик хати берилган ва улар иш ҳужжатларида
мавжуд бўлган. Бундан кўринадики, даъвогар томонидан қўшимча жавобгар
(қарз олувчи) билан жавобгар (банк-қарз берувчи) ўртасида тузилган кредит
шартномаси учун кафил бўлишлиги ва кафиллик шартномаси тузиш учун тўлиқ
ваколати бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатлар тақдим қилинган.
Фуқаролик кодекси 295-моддасида кафил кредиторга тўлаган суммага
фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа
зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
4
Қарздорнинг кафиллик шартномасида иштирок этмаганлиги келгусида
кафил томонидан кредит учун тўловлар амалга оширганида қонунга мувофиқ
кафил кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб қилиши мумкин
бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 68моддсида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
13/150-сонли Қарори (матнда “Пленум Қарори” деб юритилади)нинг 28- банди
биринчи қисмида, кафиллик- учунчи шахснинг бошқа шахс кредитори
олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган
мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбурияти эканлиги,
мазкур банднинг иккинчи қисмида, кафиллик шартномаси бошқа шахснинг
кредитори ва кафил ўртасида тузилиши тўғрисида тушинтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли Қарорининг 3-бандида битимларни
ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126 моддаларида назарда тутилган
асослар бўйича йўл қўйилиши, битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг
ғайриқонунийлиги асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш шикоятидаги важлар билан
келишмайди.
Кафиллик шартномаси қонунга мувофиқ тузилган бўлиб, уни ҳақиқий эмас
деб топишга асослар мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилган.
Шу боис, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати қуйи апелляция
инстанцияси қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, тафтиш
инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
5
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти билан боғлиқ суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни,
даъвогарда 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 128, 308, 324, 3244, 3246, 3247,
3249 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Kurg n
vt
g z” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирислин.
Тафтиш тартибидаги шикоят учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “Kurg n vt g z” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“Kurg n vt g z” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекисстон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция ҳал қилув қарори қонуний
кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
О.Садиков
А. Мадаминов