← Назад
Решение #2838002 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| шунингдек | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 276 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2304/6251-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Кассация
инстанцияси
судида маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хужаёровнинг котиблигида, «***»
масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Наъматуллаев, Ш.Ҳайдаров
(ишончномага асосан), *** вакиллари Ж.Турсунов ва А.Очилов (ишончномага
асосан) ҳамда Б.Худойқуллов (нав оригинатори)лар
иштирокида,
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 январдаги ҳал қилув қарори
устидан «***» масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган кассация
шикояти асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
*** (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, «***» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 268 502 081 сўм асосий қарз, 134 251 040,50
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 268 502 081 сўм асосий қарз, 18 800 000 сўм пеня, 33 000 сўм
почта харажати ҳамда республика бюджетига 8 055 062,43 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, даъвогарнинг топширган пахта маҳсулоти захира уруғлик
сифатида қабул қилинганлигини, аммо талаб бўлмаганлиги сабабли товарга
олиниб, қайта ишлаб юборилганлигини, даъвогар 2022 йил пахта ҳосилидан
тўловларни ҳисобга олиш бўйича тузилган 55-ХЛ ҳисоботида акс этмаганлигини
ва уруғлик пахта устамаси бўйича тўловлар ҳисобланмаганлигини
билдириб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, биринчи босқич топширилган уруғлик пахта
хомашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи тўлаб берилиши
лозимлигини, иккинчи босқичда тўланиши лозим бўлган уруғлик пахта чигити
нав оригинаторлари ва даъвогарнинг рухсатисиз ёғ-мой ишлаб чиқариш заводига
топширилганлиги учун жавобгарга нисбатан хусусий ажрим чиқариб, шикоятни
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация
шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб,
ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг
устунлиги
сўзсиз
тан
олиниши,
шунингдек
55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини
тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 13 январда 620-сонли
«Пахта хомашёси ва улуғлик пахта етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича»
фьючерс шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар (хўжалик) 22,5 гектар ер
майдонидан 72,0 тонна уруғлик пахта хомашёсини жавобгар (буюртмачи)га 2022
йил 15 декабргача етказиб бериш, жавобгар (буюртмачи) эса етказиб берилган
маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича даъвогар (хўжалик) томонидан жавобгар (буюртмачи)га
2022 йил 21 ноябрдаги 22-сонли ҳисоб-фактурага асосан 37,320 кг «Шаҳрисабз1» элита навли уруғлик ҳамда 7118 кг «Бухоро-102-6» навли пахта хомашёси
жами 435 064 223,99 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, улуғлик пахта учун улуғликнинг
унувчанлиги 90 фоиздан юқори бўлган харид нархига қуйидаги миқдорда устама
ҳақ тўланади.
Элита ва супер элита чигит учун 100 фоиз, 1-репродукцияли чигит учун (R1)
75 фоиз, 2-репродукцияли чигит учун (R2) 50 фоиз, 3-репродукцияли чигит учун
(R3) 25 фоиз.
Жавобгар томонидан шартноманинг ушбу шартлари бажарилмасдан
даъвогарга тўланиши лозим бўлган устама ҳақлари тўлаб берилмаганлиги
сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан 268 502 081 (35711х7518,75) сўм
қарздорлик ва унга ҳисобланган 134 251 040,50 сўм пеняни ундириш талаби
билан судга мурожаат этган.
Биринчи инстанция суди даъвонинг 268 502 081 сўм қарздорлик ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришда барвақт хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
2 январдаги 2-сонли қарорига илова тасдиқланган «Республика ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотларига
берилган майдонларда уруғлик пахта хомашёси етиштиришни молиялаштириш
тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда – Низом деб юритилади)нинг
16-бандига кўра, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
биринчи босқичда-топширилган уруғлик пахта хомашёси учун ҳисобланган
устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари
таркибига кирувчи хўжаликларга пахта хомашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда-уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоизи қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрига қолдирилади, 40 фоизи
уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлар ихтиёрида
қолдирилади;
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар
корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ушбу низом талабларига кўра, уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан)
кейин иккинчи босқич тўлови амалга оширилиши лозим бўлиб, уруғлик чигит
экилганлигини (сотилганлигини) тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган.
Шу боис, даъвонинг биринчи босқич топширилган уруғлик пахта хомашёси
учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи 134 251 040 (268 502 081 х 50%) сўм
қисми асосли, қолган иккинчи босқичда тўланиши лозим бўлган қисми асоссиз
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
Шартноманинг 5.4-бандига кўра, жавобгар (буюртмачи) даъвогар
(хўжалик)га мажбуриятларни бажариши кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларни бажарилмаган қисмининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлайди.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлада.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган
ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июлдаги 163-сонли «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги Қарорининг
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга
судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг
шартномавий мажбуриятлар кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пеня
талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг уруғлик пахта чигити нав
оригинаторлари ва даъвогарни рухсатисиз ёғ-мой ишлаб чиқариш заводига
топширилганлиги сабабли жавобгарга нисбатан чора кўриш учун хусусий ажрим
чиқариш ҳақидаги илтимосномасини тарафларнинг ҳаракатларида жиноят
аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 276-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ишни
кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми учинчи бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
давлат бож ставкаларининг 2-банди, д) кичик бандида, иқтисодий судларга
кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогар вакилининг илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги «жавобгардан даъвогар фойдасига 268 502 081
сўм қарз ундириш қисмини – 134 251 040 сўм»га; шунингдек «жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 8 055 062,43 сўм давлат божи ундириш
қисмини – 4 027 531,20 сўм»га ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси
учун
41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига апелляция
инстанцияси учун 2 013 765,60 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобидан
республика бюджетига биринчи ва апелляция инстанциялари учун
6 041 296,80 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
15, 55-моддалари, ФКнинг 234, 236, 261, 326-моддалари ҳамда ИПКнинг 118,
299-303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
*** вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
«***» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 январдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги:
-жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ***
фойдасига
268 502 081 сўм қарз ундириш қисми – 134 251 040 сўм»га;
-жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 8 055 062,43 сўм давлат божи ундириш қисми – 4 027 531,20 сўм»га
ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция
инстанцияси учун 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига апелляция инстанцияси учун 2 013 765,60 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар *** ҳисобидан республика бюджетига биринчи ва апелляция
инстанциялари учун
6 041 296,80 сўм давлат божи ундирилсин.
Биринчи инстанция суди томонидан 2024 йил 6 февралда берилган ижро
варақаси бекор қилинсин ва янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***