← Назад
Решение #2838009 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья: Х.М.Тошпулатов
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш)
Асака тумани
2025 йил 04 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар - "****"
МЧЖ хорижий корхонасининг жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан 23.000.000 сўм
асосий қарз, 5.888.000 сўм пеня, 5.000.000 сўм етказилган зарар ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили – М.Джамалов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили – А.Абдуллаев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида, ВКА режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - "****" МЧЖ хорижий корхонаси Асака туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "****" МЧЖ ҳисобидан
23.000.000 сўм асосий қарз, 5.888.000 сўм пеня, 5.000.000 сўм етказилган зарар
ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада баён қилинган важларни
такрорлаб, жавобгар томонидан шу кунгача қарздорликни тўланмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза юзасидан ўз фикр
мулоҳазаларини баён қилиб, Асака туманлараро иқтисодий судининг жавобгар
"****" МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризани рад
этиш тўғрисидаги 30.05.2025 йил кунги ҳал қилув қарори аризачининг тафтиш
тартибидаги шикояти асосида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
тафтиш инстанциясида иш кўриб чиқилаётганлигини маълум қилиб, бу ҳақида суд
ажримини тақдим этиб даъвогарнинг даъво аризасинин кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг
4-1702-2501/867-сонли иқтисодий иши бўйича 30.05.2025 йил кунги ҳал қилув
қарори билан билан "****" МЧЖга нисбатан уни тўловга қобилиятсиз деб топиш
бўйича аризачининг аризаси рад этилган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 20.10.2025 йил кунги ажрими билан тафтиш шикояти иш
юритувга қабул қилинган ва суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун
тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса
ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик
тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради, деб белгиланган.
Зеро, ИПКнинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра Фуқаролик ишлари бўйича
суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа
ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки
маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи
шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 116-моддасига кўра суд мажлисини видеконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади
ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ харажатларини ундиришликни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 195, 196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар - "****" МЧЖ хорижий корхонасининг жавобгар - "****" МЧЖ
ҳисобидан 23.000.000 сўм асосий қарз, 5.888.000 сўм пеня, 5.000.000 сўм
етказилган зарар ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ томонидан тўлаб чиқилган 412.000 сўм давлат божи
ва 41.200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар - "****" МЧЖ ҳисобидан - Олий суди депозитига 103.000 сўм
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.М.Тошпулатов