← Назад
Решение #2838013 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| моддалари ва ИПК | 151 | — | law | |
| ужжатлар ИПК | 155 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| ИПК | 32411 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1297-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида
шикоятни
рад қилган судья – У.Холиков
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – О.Садиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Н.Юсуповнинг раислигида, судьялар Ш.Абдухаликов ва О.Садиковлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, аризачи
вакили Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончнома асосида),
қарздор вакили Х.Обидов, М.Мирмаксудов (00010-рақамли ордер ва 2025 йил
6 мартдаги 5-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи – “ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор – “ ltin m t -Gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш, кузатув тартиб таомилни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини
тайинлаш, қарздорга нисбатан талабларни таъминлашга доир барча чораларини
кўриш тўғрисида ажрим чиқариш ҳақидаги аризаси бўйича Избоскан
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги аризани қайтариш
ҳақидаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги қарори устидан
“ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган
апелляция шикоятини, Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ r st l l r
til ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“аризачи” деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ ltin m t Gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда “қарздор” деб аталади)
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, кузатув тартиб
таомилни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш, қарздорга нисбатан
талабларни таъминлашга доир барча чораларини кўриш тўғрисида ажрим
чиқаришни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 август кунги
ажрими билан ариза қайтарилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги қарорига асосан, биринчи инстанция
судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Андижон вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикояти билан
мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан ариза нотўғри
қайтарилганлиги, апелляция инстанцияси томонидан ушбу ажрим асоссиз
равишда ўз кучида қолдирилганлиги, ариза Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан тақдим қилинганлиги
ва бошқа важларни билдириб, биринчи инстанция судининг 2025 йил
8 августдаги аризани қайтариш тўғрисидаги ажримини ва Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
10 октябрдаги қарорини бекор қилишни ҳамда ишни кўриш учун Избоскан
туманлараро иқтисодий судига юборишни сўраган.
Аризачи вакили шикоятидаги важларни такрорлаб, тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 августдаги аризани
қайтариш тўғрисидаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги
қарорини бекор қилиб, ишни кўриш учун Избоскан туманлараро иқтисодий
судига юборишни сўради.
Қарздор вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ажрими
тўғри қабул қилинганлигини билдириб, тафтиш тартибида берилган шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ажрими ва
апелляция судлов ҳайъатининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан тафтиш шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 августдаги
аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил
10 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Избоскан туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 12 ноябрдаги 4-1704-2402/1602-сонли иш бўйича қабул
қилинган ҳал қилув қарорига асосан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига
17 885 520 254 сўм асосий қарз, 253 947 000 сўм пеня ҳамда 34 000 сўм почта
харажати ундирилиши белгиланган. Қарздор томонидан қарздорлик бартараф
этилмаганлиги асоси билан аризачи Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига асосан қарздорни тўловга қобииятсиз
деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди аризани қайтариш ҳақида тўғри хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуни(кейинги матнларда Қонун деб юритилади)нинг 7-моддасида, қарздор
пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга деб кўрсатилган.
Шунингдек, Қонуннинг 43-моддасида, ижро ҳужжати (ижро варақаси,
қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва
бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини
тасдиқловчи далиллар аризага илова қилиниши кераклиги белгиланган бўлсада, аризачи аризасига қарздорликни ва уни ундириш чоралари кўрилганлигини
тасдиқловчи хужжатларни илова қилмаган.
Гарчи,
аризачи
томонидан
2024
йил
12
ноябрь
кунги
4-1704-2402/1602-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори
қарздорликни тасдиқловчи хужжат сифатида аризага илова қилинганлиги важ
қилиб келтирилган бўлсада, мазкур ҳал қилув қарори устидан берилган
апелляция шикояти 2025 йил 8 май куни кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур апелляция инстанциясининг қарори ҳам
аризага илова қилинган. Аризачининг тўловга қобилятсиз деб топиш ҳақидаги
аризаси эса судга 2025 йил 6 август куни келиб тушган ва шу куни суд
девонхонаси томонидан 1452- кирим рақами билан қайд қилинган. Бу орада
ижро варақаси қачон берилганлиги, ижро органига тақдим қилинганлиги,
ундириш чоралари холатлари мавхум бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли Пленум Қарорини 8-бандида, қарздор ёки кредиторнинг
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Қонуннинг
40, 43, 198-моддалари ва ИПКнинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар
илова қилинади.
Ушбу ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатлар ИПКнинг 155-моддаси ва Қонуннинг 46-моддасининг
олтинчи қисмига асосан қайтарилиши юзасидан раҳбарий тушунтириш
берилган. Қонуннинг 46-моддасида, агар қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг
39-45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья
аризани қайтаради деб кўрсатилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати аризачининг ушбу важлари билан
келишмайди.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг аризасини
қайтариш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди эса
жавобгарнинг келтириб ўтган важларига ҳуқуқий баҳо бериб, ажримни
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний ва асослантирилган қарор қабул
қилган.
Бундан ташқари, аризачининг ажримда кўрсатилган камчиликларни
бартараф этиб қайтадан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, жавобгарнинг тафтиш
шикоятидаги важлари асосида биринчи инстанция судининг ажримини ва
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга
асослар етарли эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 32411-моддасисининг учинчи қисми 1-бандига асосан тафтиш
инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига биноан, тафтиш
инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни, тафтиш шикояти билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41 200 почта харажатини жавобгар
(қарздор) зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 308, 324, 3247, 3249,
32411 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ажрими
ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Тафтиш инстанцияси учун “ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ш.Абдухаликов
О.Садиков
4-1704-2501/1297-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида
шикоятни
рад қилган судья – У.Холиков
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – О.Садиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
(Ҳулоса қисми)
Андижон шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Н.Юсуповнинг раислигида, судьялар Ш.Абдухаликов ва О.Садиковлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, аризачи
вакили Ғ.Жалилов (2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончнома асосида),
қарздор вакили Х.Обидов, М.Мирмаксудов (00010-рақамли ордер ва 2025 йил
6 мартдаги 5-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи – “ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор – “ ltin m t -Gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш, кузатув тартиб таомилни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини
тайинлаш, қарздорга нисбатан талабларни таъминлашга доир барча чораларини
кўриш тўғрисида ажрим чиқариш ҳақидаги аризаси бўйича Избоскан
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги аризани қайтариш
ҳақидаги ажрими ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги қарори устидан
“ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган
апелляция шикоятини, Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб
чиқиб,
ИПКнинг
118,
308,
324,
3247,
3249,
32411 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 августдаги ажрими
ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 октябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Тафтиш инстанцияси учун “ r st l
l r
til ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
Ш.Абдухаликов
О.Садиков