← Назад
Решение #2838015 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| арз ундиришни лозим топади ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7159-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 4 декабрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Имрон
ери” фермер хўжалигига нисбатан 7 729 080 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъвоси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Имрон ери” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)дан 7 729 080 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи
почта хабарномаси мавжуд.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Улғнор туман электр таъминоти
корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 270324-сонли энергия таъминоти
шартномаси тузилган. Шартномага кўра, хисоб-китоб даври бир ой
ҳисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб
даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган.
Даъвогар томонидан электрон тартибдаги маълумотлар асосида бир
томонлама солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра
жавобгарни даъвогардан 7 729 080 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги
кўрсатилган. Даъвогар жавобгарга етказиб берилган электр энергияси ҳаққини
ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб бериш
тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган, бироқ жавобгар
томонидан огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар
жавобгардан 7 729 080 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво
аризаси тақдим этган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган электр энергияси
ҳақини ихтиёрий равишда тўлаб бериши, акс ҳолда электр энергияси етказиб
бериш тўхтатилиши ва қарздорликни ундириш бўича судга даъво аризаси
киритилиши тўғрисида талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни
39-моддасига кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу
жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда
тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва
табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил
31 май кунги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 88-бандида, истеъмолчиларга (маиший
истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида етказиб берилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан истеъмолчини қарздорлиги сабабли электр
қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси асосида жавобгар
тармоқдан ўчирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергиясидан қарздорлиги ишдаги
мавжуд ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 729 080
сўм асосий қарз ундиришни лозим топади
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини
ундириш
масаласини
муҳокама
қилиб,
даъво
қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 2033-2035-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
“Имрон ери” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
7 729 080 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Тўйчиев