← Назад
Решение #2838018 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 295 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/16368-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Каримов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Наманган шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Қ.Ходжаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов ва
А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан 581 560 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув
қарори устидан жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар
вакили Н.Сафаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Н.Абдурахмонов
(раҳбар), Б.Абдурахмонов ва А.Иномовнинг (ишончнома асосида) иштирокида,
судлов ҳайъати биносида телеграмм мессенжеридан фойдаланган ҳолда бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 581 560
000 сўм ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб,
даъвогар фойдасига жавобгардан 581 560 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта
харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 631 200 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
103 000 сўм суд чиқими ундириш белгиланган.
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
1
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятни қаноатлантириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан хусусий ажрим
чиқаришни сўради.
Даъвогар вакили ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Аниқланишича, жавобгар томонидан тақдим этилган кассация шикояти
жамият раҳбари Н.Абдурахманов (Абдурахманов Нўмон Хакимжонович)
номидан унинг укаси Абдурахманов Бахтиёр томонидан имзоланган. Бу
уларнинг суд мажлисидаги кўрсатуви билан ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикояти имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб баҳолайди.
ИПК 295-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига
мувофиқ агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан
сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки
мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс
томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқаради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда
белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
Кассация шикояти имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
имзоланганлиги сабабли, судлов ҳайъати кассация шикоятини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 5 403 600 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини
ундиришни, жавобгар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 195, 295-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
“БББ” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 30 октябрдаги 10/09сонли кассация шикояти кўрмасдан қолдирилсин.
2
“БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
республика бюджетига 5 403 600 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“БББ”
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
тўланган
412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси имзо Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари имзо А.Иномов
А.Мухиддинов
3