Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2501/8297 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S helk v gr him-O`zbekist n Ответчик / Подсудимый Sh msh d S l x
Source ID 6a5e47c4-a61c-4730-88c6-5732c4fcde63 Claim ID PDF Hash 70dac2dd24e1f4aa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8297-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 4 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров, даъвогар "S helk v gr him-O`zbekist n" M s'uli ti Chekl ng n J mi tiнинг жавобгар "Sh msh d S l x" fermer x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "S helk v gr him-O`zbekist n" M s'uli ti Chekl ng n J mi ti (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Sh msh d S l x" fermer x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5.450.000 сўм асосий қарз ва 1.678.600 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 05.06.2025 йил шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмунига кўра, “Сотувчи” ушбу шартнома бўйича “Сотиб олувчи”нинг буюртмасига биноан маҳсулотларни етказиб бериш, “Сотиб олувчи” етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 5.450.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб берилмаган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 5.450.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун 0,4 % миқдорда, аммо кечиктирилган тўловнинг 50%дан ошмаган миқдорда 1.678.600 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб, даъвонинг 1.678.600 сўм пеня ундириш талабини қисман 250.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд, қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "Sh msh d S l x" fermer x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "S helk v gr him-O`zbekist n" M s'uli ti Chekl ng n J mi ti фойдасига 5.450.000 сўм асосий қарз, 250.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья А.Хужаназаров