Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1950 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Lu Y n Ответчик / Подсудимый Di B ski Bizn s
Source ID 46fbb4eb-f10b-4f1f-94f6-99a4978e2695 Claim ID PDF Hash d99140eaf5d553fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 706-моддаси ФКнинг 706 law
ИПКнинг 71-моддаси ИПКнинг 71 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1950-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 4 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар жамият вакили Б.Сотволдиев (2025 йил 11 июль кунги 23-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Ҳиммет ўғли (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида) ва вакиллари О.Мамадалиев, Т.Ибрагимовлар (2025 йил 25 ноябрь кунги 1-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Lu Y n ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Di B ski Bizn s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 000 000 сўм аванс маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Lu Y n ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Di B ski Bizn s” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳисобидан 25 000 000 сўм аванс тариқасида ўтказилган маблағларни ундиришни сўраган. Ишга гувоҳ сифатида фуқаро Мадёров Жасурбек жалб қилинган. Даъвогар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар жамият билан 2024 йил 1 майда 1-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлигини, жавобгарга 25 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берганлигини, айрим сабабларга кўра жавобгар томонидан хизматлар кўрсатилмаганлиги билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари ва вакили суд мажлисида иштирок этишиб, даъво талабига эътирозлари мавжудлигини, даъвогарнинг трикотаж маҳсулотларига гул босиб бериш хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, олдиндан аванс тариқасида 25 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берганлигини, лекин даъвогар томонидан гул босиб бериш бўйича маҳсулотларни олиб келмаганлигини, ўтказиб берилган маблағларини гул намуналарини тайёрлаш учун сарфлаганлигини, даъвогар жамиятнинг аввалги раҳбари Мадёров Жасурбек билан гаплашилганида аванс тариқасида ўтказилган маблағларни сарфлаган сарф харажатлар бўйича ушлаб қолишига эътирози йўқлигини билдирганлигини маълум қилган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ишга гувоҳ сифатида жалб қилинган фуқаро Мадёров Жасурбек суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади. 2 Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, гувоҳнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб кўрсатилган. Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакиллларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар вакилининг важларига қўшилмаган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларида аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 1 май куни 1-сонли трикотаж маҳсулотларига гул босиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 10 май куни 25 000 000 сўм маблағларни аванс тариқасида ўтказиб берган. Лекин даъвогар томонидан жавобгар жамиятига трикотаж маҳсулотларини олиб бормаган ва жавобгар томонидан хизматлар кўрсатилмаган. Даъвогар томонидан 2025 йил январь ойида жавобгарга шартнома бўйича мажбуриятларни бажариб беришни сўраб талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган ҳолда мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлиги тақдим этилган шартнома, тўлов тпшириқнома ва талабнома билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 25 000 000 сўм аванс тариқасида ўтказилган маблағларни ундиришни лозим топди. Жавобгар жамият раҳбари ва вакили даъвогарнинг буюртмасига асосан намуна тайёрлаш учун сарф харажат қилганлиги ва ушбу қилинган сарф харажатини инобатга олишни сўраган. Суд, келгусида даъво ариза тартибида қилинган сарф харажатини ундириш юзасидан асословчи хужжатларни тақдим этган ҳолда судда низолашиши мумкинлигини тушунтиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 703-моддаларига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 706-моддасига биноан, ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у 3 келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт. ИПКнинг 71-моддасига асосан, суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. ИПКнинг 74-моддасига биноан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 75-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласин муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкасида, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 500 000 сўм давлат божини, 41 200 сўм почта харажатини, Олий суднинг депозит хисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ суд харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 703, 706моддаларини ва ИПКнинг 71, 74, 75, 118, 176-186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Di B ski Bizn s” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: 4 Даъвогар “Lu Y n ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 25 000 000 сўм аванс маблағлари, 500 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати; Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Р.Г.Асқаров