← Назад
Решение #2838024 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
4-1805-2408/3442-сонли иш
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, Касби туман фермерлар кенгаши вакили
А.Саломов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Саломов, вакили
А.Навниёзов (ишончнома асосида), даъвогар вакили Р.Юсупов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22
январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Касби туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “B r k Nur Zi k ri” фермер
хўжалиги манфаатида киритган апелляция шикояти бўйича ишни Қашқадарё
вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ind r m
gr ” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “B r k Nur Zi k ri” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
78 834 177 сўм асосий қарз, 12 674 224 сўм банк фоизи, 578 642 сўм қуритиштозалаш хизмати ҳаққи, 7 883 417 сўм жарима ундиришни сўраган.
Шунингдек, Касби туман фермерлар кенгаши жавобгар манфаатида судга
қарши даъво ариза тақдим қилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 37 500 кг
пахта хом-ашёсини 10 436 760 сўмдан (391 350 000 сўм) ундириб бериш,
15 фоиз миқдорида жарима, 0,4 фоиз миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 13 январдаги ажрими билан жавобгарнинг қарши даъво
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 январдаги ҳал қилув
қарори билан дастлабки даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 78 834 177 сўм асосий қарз, 578 642 сўм
қуритиш-тозалаш хизмати ҳаққи, 4 000 000 сўм жарима, 37 500 сўм почта
харажати, 1 745 925 сўм давлат божи ундириш белгиланганиб, даъво
талабининг қолган қисми ҳамда жавобгарнинг қарши даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 3 апрелдаги қарори билан Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 январдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, Касби туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар манфаатида
келтирилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
2
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 31 октябрдаги қарори билан Касби туман фермерлар
кенгашининг “B r k Nur Zi k ri” фермер хўжалиги манфаатида келтирилган
тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилиб, Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2025 йил 3 апрелдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу
суднинг апелляция инстанциясига юборилган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаши вакили, жавобгар раҳбари ва
вакили апелляция шикоятида кўрсатилган важларини қўллаб-қувватлаб,
дастлабки суд мажлисида тақдим этилган илтимоснома ҳал этишни, Каран
Гуптада даъво аризани имзолаш ваколати мавжуд бўлмаганлигини, ушбу ҳолат
юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан тегишли тартибда
хулоса олиниши лозимлигини, бундан ташқари ҳисоб-китоблар тўғри амалга
оширилганлиги юзасидан тегишли ташкилотлардан хулосалар олиш
лозимлигини маълум қилиб, тақдим этилган илтимоснома ва апелляция
шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
тақдим этилган илтимосномага нисбатан эътироз билдириб, апелляция
шикоятидан кўрсатилган важлар асоссиз эканлигини, жамиятнинг уставида
умумий тарзда Каран Гупта жамият номидан вакиллик қила олиши баён
этилганлигини, лекин уставда унинг ваколатида бўлган шахс жамиятни
бошқара олмаслиги кўрсатилмаганлигини, шу сабабли унга жамиятни
бошқариш бўйича берилган ишончнома фуқаролик қонун ҳужжатларига зид
эмаслигини, шунингдек пахта маҳсулотининг баҳоси 8 000 сўмдан тўғри
ҳисобланганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга
асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
6.02.2023 йилда 8221-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
бўйича контрактация шартномаси тузилган.
3
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра, хўжалик (жавобгар)
харидор (даъвогар)га 2023 йил ҳосилидан 23 гектар ер майдонидан 62,1 тонна
пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “харидор” эса
пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.7-бандига мувофиқ, молиялаштириш мақсадида
шартноманинг қиймати 1 кг пахта хом-ашёси учун 7 800 сўм базавий нарх
ҳисобида белгиланган.
Шартноманинг 2.7 ва 1.1-бандларидан келиб чиққан ҳолда даъвогар
жавобгарни 210 852 200 сўм пул ва 97 835 501 сўм маҳсулот кўринишида
молиялаштирган.
Жавобгар “хўжалик” томонидан даъвогар “харидор”га 62.1 тонна
миқдорида маҳсулот топширилиши лозим бўлса-да, хўжалик харидорга қисман
37 526 кг маҳсулот топширган ҳамда олдинги йиллардан қолдиқ бўлиб,
қарздорлик бўлиб ўтган суммалар (70 354 476) билан бирга жавобгарнинг
даъвогар олдида 78 834 177 сўм қопланмаган асосий қарздорлик вужудга
келган.
Етказиб берилган пахта хом-ашёси ва берилган бўнак маблағлари ишдаги
мавжуд электрон ҳисоб варақ-фактуралар билан ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва
шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекс 465-моддаси, биринчи қисмига кўра, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 январда 7-сонли қўшимча келишув
имзоланган унга кўра, жавобгарнинг ёзма розилигига асосан 2022 йил пахта
ҳосилидан юзага келган 70 354 476 сўм қарздорлик 2023 йил пахта ҳосили
ҳақидан қоплашга келишилган.
Етказиб берилган маҳсулот 37 526 кг * 8000 сўмдан = 300 208 000 сўмни
ташкил этади.
Берилган бўнак маблағлари жами 308 687 701 сўм, 2022 йилдан ўтган
қарздорлик 70 354 476 сўм жами 379 042 177 сўмни ташкил этган.
Шундан
келиб
чиқиб,
қарздорлик
ҳисоб-китоби
379 042 177 – 308 687 701 = 78 834 177 сўмни ташкил этади.
4
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини 78 834 177 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб баҳолаб, уни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
асосли хулосага келган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.6-бандига кўра, пахтани
қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура асосида қуритиш ва тозалаш
бўйича кўрсатилган 578 642 сўмлик хизматлар ҳақи жавобгар томонидан тан
олинган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли деб
ҳисоблаб ва уни қаноатлантиришни ҳақида тўғри хулосага келган, чунки ушбу
ҳолат тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура билан
тасдиқланган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандига асосан
пахта хом-ашёсини етиштириш учун молиялаштиришда тижорат банки
қўллаган ставка бўйича 12 674 224 сўм фоиз тўлови ҳисобланиб ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандида, “харидор”
агрофонддан кластерларни молиялаштиришда тижорат банки қўллаган ставка
бўйича фоиз тўлови ундиради (фоиз ставкаси, маъмурий йиғимлар ва қайта
ишлаш учун тўловлари 12% дан кам бўлмаслиги керак). Фоиз тўлови
молиялаштириш кунидан бошлаб етказиб берилган маҳсулот учун якуний
ҳисоб-фактура санасигача ундирилади. Натура шаклида молиялаштиришда,
фоиз тўлови уруғлик, ўғит етказиб берилган ёки бошқа натура шаклида
молиялаштириш кунидан бошлаб етказиб берилган маҳсулот учун якуний
ҳисоб-фактурага асосан амалга оширилади.
Агар “хўжалик” 2021 ва 2022 йилларда шартнома шартлари ва
мажбуриятларини бажарган бўлса, фоиз тўлови олинмайди.
Шартнома мажбуриятини 2021 йилда бажармаган, лекин 2022 йилда
тўлиқ бажарган фермер хўжаликлари учун фоиз ставкаси 5 фоизга
камайтирилади. 2021 ва 2022 йилларда шартнома шартлари ва
мажбуриятларини бажармаган фермер хўжаликларидан тўлиқ фоиз тўлови
ундирилади. “харидор” шунингдек, фоиз тўлови учун ҳисоб-фактурани ҳам
бериши қайд этилган.
Бироқ, даъвогар томонидан банк қўллаган ставка бўйича фоиз
тўловларини калькуляциясини ҳамда ушбу молиялаштирилган суммани қанча
фоиз ҳисобида ҳисоблангани тўғрисидаги далиллар тақдим этилмаган.
Шунингдек, 2021 йилда шартнома шартлари ва мажбуриятларини фермер
хўжалиги бажармаганлиги тасдиқланмади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг банк қўллаган ставка
бўйича 12 674 224 сўм фоиз тўловларини ундириш талабини асоссиз деб
баҳолаб ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага
келган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 7 883 417 сўм жарима ундиришни
сўраган.
5
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида, маҳсулот
топширишдан асоссиз бош тортганлик учун хўжалик (жавобгар) харидор
(даъвогар)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоиз миқдорида бир
марталик жарима тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар 78 834 177 сўм асосий қараздорликка
нисбатан 10 фоизи 7 883 417 жарима ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлиб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли.
Биринчи инстанция суди тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш
даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган
жарима миқдорини 4 000 000 сўмга камайтириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиш этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунингдек, Кенгаш жавобгар манфаатида киритган қарши даъвосида
тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартнома бўйича даъвогарга даъво
аризасида кўрсатилганидек 37 500 кг маҳсулотлар етказиб берилганлиги, 37 500
кг пахта хом-ашёси Нью Йорк биржасининг катировка нархлари бўйича 1 кг
пахта хом-ашёси учун 10 436 760 сўм белгиланганлигини шундан келиб чиқиб,
(37,5*10 436 760 сўм 297 463 407 сўм бўнак) бўнак пулини чегириб ташлаган
ҳолда 93 866 593 сўм ундириш, шу сумманинг шартноманинг 5.4-бандига
асосан 10 фоиз миқдорида (93 886 593 * 10 фоизи = 9 388 659) 9 388 659 сўм
жарима, шартноманинг 5.4-бандига асосан (93 886 593 * 10 фоизи = 9 388 659)
9 388 659 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ушбу қарши даъво ариза бўйича низо тарафлар ўртасида имзоланган
контрактация шартномаси бўйича топширилган пахта хом-ашёсининг нархи
юзасидан мазкур низо юзага келган.
Даъвогар “Ind r m gr ” масъулияти чекланган жамияти 1 кг пахта хомашёси учун 8000 сўмдан тўланиши ҳисоб-китоб қилган.
6
Жавобгар “B r k Nur Zi k ri” фермер хўжалиги томонидан 1 кг пахта
хом-ашёси учун 10 436,76 сўмдан тўланиши ҳисоб-китоб қилинган.
Судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг қарши даъво аризасида
билдирилган талабларга аниқлик киритиш ҳақидаги кўрсатмаларини иш
ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган далиллар билан ўрганиб чиқиб, асоссиз деб
баҳолашни лозим топади.
Хусусан, фермерлар кенгаши томонидан жавобгар манфаатида ҳақдорлик
суммасига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим қилиниб, қарши даъво
аризаси бўйича даъвогардан 90 000 000 сўм асосий қарздорлик, асосий
қарзнинг 15 фоизи миқдорида 13 500 000 сўм жарима, (0,4 %*611 кун, аммо
50% лимитга мувофиқ) 45 000 000 сўм пеня ундириб бериш сўралган.
Бироқ, жавобгар томонидан 1 тонна пахта хом-ашёси учун 10 436 760
сўмдан ҳисоб-китоб қилиниб, мазкур сумма бўйича даъвогарга юборилган
электрон ҳисобварақ-фактуралар даъвогар томонидан қабул қилиш рад этилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги веб-сайтидан олинган маълумотга асосан аниқланишича
2023 йил сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида Нью-Йорк биржасида пахта
толасининг ўртача йиллик катировкаси 84.0 цент/фунтни ташкил этиб, бир
тонна толанинг сўмдаги нархи 22 млн. 685 минг сўмга ёки бир тонна пахта хомашёсининг 8 млн сўм (ҚҚС билан) бўлган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шундан келиб чиқиб биринчи инстанция суди, жавобгар “B r k Nur
Zi k ri” фермер хўжалиги 37,5 тонна пахта хом-ашёсини 10 436 760 сўмдан
(391 350 000 сўм) ундириб бериш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, асосий қарз
ундириш талаби асоссиз бўлганлиги сабабли қарши даъво талабининг жарима
ва пеня ундириш талабларини ҳам асоссиз деб қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида қонуний тўхтамга келган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
7
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилмаган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандида апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50
фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб
кўрсатилган.
Жавобгар раҳбари томонидан даъвони ваколатсиз шахс томонидан
киритилганилиги сабабли кўриб чиқишдан рад этиш ва Адлия Вазирлигидан
расмий хулоса олиш ҳақида киритилган илтимосномасини, судлов ҳайъати иш
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар раҳбарининг илтимосномаларини иш
ҳолатлар бўйича таҳлил қилиб, қаноатлантиришга асослар мавжуд эмаслиги
сабабли, илтимосномаларни рад этишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг илтимосномаларини
рад этишни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз ҳамда жавобгар
томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, Кенгаш жавобгар
манфаатида апелляция шикоятини киритганлиги сабабли давлат божидан озод
қилинганлиги инобатга олиб, ишни кўриш натижаси бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 237-моддаларини ҳамда иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жавобгарнинг иш юзасидан Адлия Вазирлигидан хулоса олиш ҳамда
дастлабки
даъво
аризани
кўрмасдан
қолдириш
тўғрисидаги
илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 январдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Касби туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
8
томорқа ер эгалари Кенгашининг “B r k Nur Zi k ri” фермер хўжалиги
манфаатида киритган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгарнинг давлат божидан озод қилинганлиги инобатга олиниб, ишни
кўриш натижаси бўйича давлат божи ундирилмасин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Касби туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов