Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9059 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3317d499-4b41-412a-a466-f75a696ceef3 Claim ID PDF Hash 2be7751818a8bc1c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 47-моддаси нинг 47 law
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 16-моддаси онун 16 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 47-моддаси онуни 47 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9059-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 4 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, аризачи ***нинг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ва ушбу жаримани ундириш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Б.Ашуров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***(матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 47-моддасига асосан номақбул реклама берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, яъни 28.840.000 сўм миқдорида жарима қўллашни ва ушбу жарима суммасини аризачининг махсус ҳисобварағига ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган ҳолда номақбул реклама берганлиги аниқланганлиги, бироқ жарима суммаси ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аризачи вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан фуқаро У.Иброхимовнинг йўллаган мурожаати ва 2025 йил 25 августдаги 254-хс-сонли буйруқ асосида жавобгарнинг фаолиятида реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати ўрганилган, ўрганиш ўтказиш тартиби ва муддатлари бузилмаган. Ўрганишда жавобгар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилмасдан, J t ur Bu r автосалони фаолияти бўйича инстаграм ижтимоий тармоқларда тарқатилган рекламаларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвиридан фойдаланилганлиги, тожик тилида тарқатилган рекламасида “савдоба энг зўраш мо” деган сўзлар ишлатилганлиги, ўзбек тилида тарқатилган рекламасида “Tr k r нархига Х70ларни 0 (нол) фоизга берилиши ва Tr k rдан 100 баробар яхшилиги” ҳақидаги сўзлар қайд этилганлиги аниқланганлиги, бу билан Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган номақбул реклама тарқатилишига йўл қўганлиги ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда 2025 йил 27 август куни далолатнома тузилган ва далолатнома жавобгар вакили томонидан эътирозсиз имзоланган. Аризачи томонидан мазкур ҳолат юзасидан жавобгарга нисбатан Қонуннинг 47-моддасига асосан номақбул реклама берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, яъни 28.840.000 сўм жарима жарима суммасини тегишли ҳисобвараққа ўтказиш юзасидан 2025 йил 5 сентябрда қарор қабул қилиниб, бу тўғрисида жавобгарга 2025 йил 9 сентябрдаги кўрсатма хати почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан кўрсатма хати оқибатсиз қолдирилган ва кўрсатилган жарима суммасини белгиланган муддатда тўламаган. Қонуннинг 5-моддасида берилган тушунчаларга кўра, реклама - ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот; номақбул реклама - нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама. Қонун 16-моддасининг биринчи қисмига кўра номақбул рекламага йўл қўйилмайди. Қонуннинг 47-моддасига кўра, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қуйидаги миқдорларда пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади: номақбул реклама берганлик - базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бинобарин, жавобгар томонидан ўрганиш давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилмасдан, номақбул реклама берганлиги ҳолати иш ҳужжатларидаги далолатнома, қарор, кўрсатма, фотосуратлар ва аризачи вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда аризачининг ариза талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд мазкур ариза талабини қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан Қонуннинг 47-моддасига асосан номақбул реклама берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, яъни (412.000 х 70) 28.840.000 сўм жарима қўллашни ва ушбу жарима суммасини аризачининг махсус ҳисобварағига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 2 Шу сабабли суд жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 576.800 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 215-217, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 47-моддасига асосан номақбул реклама берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида, яъни 28.840.000 сўм жарима қўлланилсин. Мазкур жарима суммаси ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати аризачи ***нинг махсус ҳисобварағига ундирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 576.800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Юлдашев 3