Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21397 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7072bed3-7b6c-4c85-98ee-5fa91e808e0f Claim ID PDF Hash 68f680c68d3f01b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21397-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов Наманган шаҳри 2025 йил 4 декабрь ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – «*» МЧЖнинг манфаатида жавобгар – «*» фермер хўжалиги ҳисобидан 3129140,63 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – «*» МЧЖнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «*» фермер хўжалиги ҳисобидан 3129140,63 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 5 июндаги 118-сонли шартномасига асосан даъвогар корхона жавобгарнинг буюртмаси асосида транспорт хизматини кўрсатиши, жавобгар эса олдиндан 50 фоиз, хизматлар кўрсатилгандан сўнг 60 кун ичида қолган тўлволарни тўлаши ҳақида келишилган. Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 11 август кунги 248-сонли ҳисобфактурага асосан 3129140,63 сўмлик хизматлар кўрсатилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 3129140,63 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар – «*» МЧЖ фойдасига жавобгар – «*» фермер хўжалиги ҳисобидан 3129140,63 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – «*» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов