Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2502/7163 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TO‘YCHIYEV XURSHID XAMDAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый S OV E S
Source ID 88aec274-9163-49dc-ac1d-f4fa33fb5692 Claim ID PDF Hash 74888832a3192b2a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 22-моддаси нинг 22 law
зР СКнинг 85-моддаси зР СК 85 law
СКнинг 119-моддаси СКнинг 119 law
СКнинг 123-моддаси СКнинг 123 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2502/7159-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил 4 декабрь Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев, даъвогар Андижон вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “S OV E S” МЧЖ ҚК ҳисобидан 5 520 936,75 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “S OV E S” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 520 936,75 сўм солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниланишича, жавобгарнинг 2025 йил 18 ноябрь ҳолатига жами солиқ қарзи 5 250 936,75 сўмни, шундан ижтимоий солиқ 2 774 405,95 сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2 476 530,8 сўм, пеня 4 830,38 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган талабномага жавобгар томонидан эътироз билдирилганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда СК деб юритилади)нинг 22-моддаси, биринчи қисми, 1-бандида, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт эканлиги, ЎзР СКнинг 85-моддаси, биринчи қисмида эса солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган. СКнинг 119-моддасига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг 120 — 122моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади. СКнинг 123-моддасига кўра, агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли. Солиқ қарзини ундириш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларига мувофиқ ундирув амалга оширилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ушбу модданинг қоидалари солиқ қарзини фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан ундиришга нисбатан қўлланилади. Солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг солиқ тўловларидан қарздорлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди. Юқоригиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво аризаси электрон шаклда киритилганлиги сабабли почта харажати ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2033-2035-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Андижон вилоят солиқ бошқармасининг даьво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “S OV E S” МЧЖ ҚК ҳисобидан Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 5 520 936,75 сўм солиқ қарзи мол-мулки хисобидан ундирилсин. “S OV E S” МЧЖ ҚК ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Тўйчиев