Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/6619 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қарши мурувват Ответчик / Подсудимый FENIKS RIGIN L
Source ID 63347516-7ff3-4ee9-b7e3-c43a848be6d4 Claim ID PDF Hash ecf371429c3f88d5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 113-моддаси нинг 113 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
збекистон Республикаси МжТКнинг 1934-моддаси збекистон Республикаси МжТК 1934 law
збекистон Республикаси МжТКнинг 1934-моддаси збекистон Республикаси МжТК 1934 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Ушбу Кодекснинг 169-моддаси Ушбу Кодекс 169 code_article
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров 4-1801-2501/6619-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 4 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарорига нисбатан жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, жавобгар вакили Ж.Рўзиев (ишончнома асосида), даъвогар “Қарши мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи раҳбари Ж.Худойбердиев (шахсий маълумотнома асосида), вакили Ф.Приомов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Рақамли трансформация маркази” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Эшимов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Қарши мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасидаги 10.04.2025 йилда Электрон кооперация портали орқали “D G V R №B1088813” рақамли (лот №SL1209937-25311008046512) товар етказиб бериш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 30 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Рақамли трансформация маркази” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Суднинг 2025 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарорига асосан даъвогар “Қарши мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг апелляция шикояти ҳамда Қарши шаҳар прокуратурасининг апелляция протести қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. 2 Мазкур қарорга нисбатан жавобгар томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос сифатида қуйи инстанция суди томонидан иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга бир томонлама баҳо берилганлиги, битим тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганлиги, суд ЖИБ Қарши шаҳар судининг қарорига асоссиз таянганлиги, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун нотўғри қўлланилганлиги ва талқин қилинганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида илтимоснома тақдим этиб, жиноят судининг қарори устидан Олий судга шикоят киритилганлигини, шикоятни рўйхатга олинган ёки олинмаганлигидан хабари йўқлигини, битим тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганлигини, қонун ҳужжатлари бузилмаганлигини, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида тўғри хулосага келганлигини баён қилиб, илтимоснома ва шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили илтимоснома ҳамда шикоятда келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, қуйи инстанция суди иш ҳолатларидан келиб чиқиб, моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантириш тўғрисида асосли қарор қабул қилганлигини, битим тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлигини, ушбу ҳолат суд ҳужжати билан ўз тасдиғини топганлигини, жавобгарнинг жиноят судининг қарори устидан берган шикояти юқори инстанция томонидан ўзгаришсиз қолдирилганлигини баён қилиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор илтимоснома ва тафтиш шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили илтимоснома ва тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришга асослар йўқлигини маълум қилиб, қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ишни юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган 3 муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 апрелда “Электрон кооперация портали орқали “D G V R №B10888132 рақамли (лот №SL120993725311008046512) товар етказиб бериш тўғрисида” шартнома тузилган. Мазкур шартнома расмийлаштирилганидан сўнг жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятининг юридик манзили ҳамда даъвогар бош ҳисобчиси Орзиев Жалолиддин Шерназар ўғлининг яшаш манзили Қарши шаҳри, “Наво” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1Г-уй, 20-хонадон эканлиги аниқланган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан шартномавий муносабатларга киришишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан иш ҳолатлари ва далиллар ўрганиб чиқилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 113-моддасига асосан битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 114-моддасига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФКнинг 116-моддасига кўра коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан манфаатлар тўқнашуви - шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият ҳисобланади. Мазкур Қонуннинг 26-моддасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида низоли 10.04.2025 йилдаги “Электрон кооперация портали орқали “D G V R №B1088813” рақамли (лот №SL1209937-25311008046512) 4 товар етказиб бериш шартномаси тузилишидан 8 кун аввал Ж.Орзиев айнан “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятининг 20 фоиз улушдори сафидан чиқарилган, ушбу вақтга қадар жавобгар ташкилотда улушдор бўлиши билан бир вақтда даъвогар ташкилотда бош ҳисобчи вазифасида ҳам ишлаб келган ва 12.04.2025 йилда ўз хоҳиши билан ўзаро тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 04.09.2025 йилда жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, маъмурий жавобгарлик тўғрисида ишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳамда бош ҳисобчи Ж.Орзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 1934-моддаси 1-қисми манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик ҳолати билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган. Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 07.10.2025 йилдаги “Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ж.Орзиев Ўзбекистон Республикаси МжТКнинг 1934-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) баравари миқдорида 1 648 000 сўм жарима жазоси тайинланган. ИПКнинг 73-моддасига кўра ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, ушбу ҳолат ишдагидилар ва суд ҳужжатлари асосида тасдиқланган. Шу сабабли судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Сабаби, шикоятнинг рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида қайд этилган битимни ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақидаги талаб бўйича иш юритишни тугатмасдан процессуал хатоликка йўл қўйган. Сабаби, даъво аризасида ушбу талаб кўрсатилмаган бўлиб, даъво предмети ва асоси ўзгартирилмаган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, 5 далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Қонунда иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-бандига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 276-моддаси учинчи қисмига кўра биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисидаги” Қарорининг 20-бандига кўра ИПКнинг 276 ва 299-моддаларига кўра биринчи инстанция судида кўриш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан кўрилмайди. Апелляция, кассация шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатади. Бунда, янги талаблар деганда, даъво предмети бўлмаган, жавобгарга ёки бошқа ишда иштирок этувчи шахсларга ёхуд ишда иштирок этмаган шахсларга нисбатан қаратилган талаб тушунилади. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати илтимоснома ва тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, қуйи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. 6 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 113, 114, 116-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 118, 169, 32463247, 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятининг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Жавобгар “FENIKS RIGIN L” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Ҳайъат аъзолари М.Базаров О.Қурбонов