← Назад
Решение #2838059 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9168-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими К.Олимовнинг
кўмагида даъвогар ***нинг жавобгар ***дан 200.000.000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни, даъвогар
вакили М.Худойберганов
(ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
Д.Сальников иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ***дан 200.000.000 сўм қарздорликни ва суд
харажатларни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жаворгар раҳбари даъво аризасини тан
олиб, қарздорликни тўлаб беришни билдириб, ишни қонуний кўришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10
июлда 2-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш шартномасига тузилиб, унга кўра
даъвогар жавобгарга айланма маблағини тўлдириш мақсадида 200.000.000
сўм молиявий ёрдам беришга, жавобгар эса мазкур молиявий ёрдамни 75 кун
ичида қайтариб бериш тўғрисида келишган. Даъвогар жавобгарга 2025 йил
10 июлда 918-сонли тўлов топшириқномаси билан 200.000.000 сўм молиявий
ёрдам пул маблағларини кўчириб берилган. Аммо, жавобгар мазкур пул
маблағларини ўз вақтида қайтармаган. Даъвогарнинг молиявий ёрдамни
қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича
бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос
аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз
олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни
ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни
(қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга кўчириб берилган жами 200.000.000 сўм молиявий ёрдам пул
маблағлари қайтариш шарти билан қарз эвазига берилган, бироқ жавобгар
мазкур қарзни келишилган муддатда қайтармаган. Бинобарин, жавобгарнинг
даъвогар олдида 200.000.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги иш
ҳужжатларидаги банк айланмаси кўчирмаси, талабнома, даъвогар вакили ва
жавобгар раҳбарининг тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Демак, даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан жавобгар ҳисобдан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 2.000.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 200.000.000 сўм қарздорлик
ҳамда олдиндан тўланган 2.000.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар
***дан
Олий
суд
депозитига
103.000
сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова