← Назад
Решение #2838064 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9115-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2025 йил 4 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар *** давлат муассасасидан асосий қарз ва пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
жавобгар вакили М.Ихтияров (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори
ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида суд биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** давлат
муассасаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида
тузилган 2022 йил 23 декабрдаги 639-II-сонли пудрат шартномасининг
10.2-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва жавобгардан даъвогар фойдасига
684.758.488 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан ишга низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокини таъминламади.
Бироқ, даъвогар суд мажлисига қадар судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан ўзаро ҳисоб-китобларга аниқлик киритилганлиги сабабли даъво
аризасидан воз кечишини маълум қилиб, мазкур иш юзасидан иш юритишни
тугатишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъводан
воз кечишини қабул қилишни ва иш юритишни тугатишни сўради.
Прокурор мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида фикр берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг тушунтиришларини
ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иш юзасидан иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар томонидан судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан ўзаро ҳисоб-китобларга аниқлик киритилганлиги сабабли
даъво аризасидан воз кечишини маълум қилди ва мазкур иш юзасидан иш
юритишни тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд даъвогарнинг даъвосидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
2
бузмаслигини инобатга олиб воз кечишни қабул қилишни ва мазкур иш
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни, иш
юзасидан олдиндан тўланган 8.907.585 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 131-133, 170 ва
195моддаларни қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Юлдашев