← Назад
Решение #2838065 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8292-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
"S h lk v
gr him-O`zb kist n" M s'uli ti Ch kl ng n J mi tiнинг жавобгар
"J m l-J mshid" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини суднинг
ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "S h lk v
gr him-O`zb kist n" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "J m l-J mshid" f rm r x ‘j ligi (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 17.440.000 сўм асосий қарз ва
5.371.520 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида
ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 05.06.2025 йил шартнома
тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмунига кўра,
“Сотувчи” ушбу шартнома бўйича “Сотиб олувчи”нинг буюртмасига биноан
маҳсулотларни етказиб бериш, “Сотиб олувчи” етказиб берилган
маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган
нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, тарафлар
ўртасида тузилган ҳисоб фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
17.440.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлишига
қарамасдан, жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи бугунги кунга қадар тўлиқ
тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб берилмаган. Суд, жавобгар
томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 17.440.000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан етказиб
берилган маҳсулотлар ҳақини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун 0,4 %
миқдорда, аммо кечиктирилган тўловнинг 50%дан ошмаган миқдорда
5.371.520 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвонинг 5.371.520 сўм пеня ундириш талабини қисман 800.000 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "J m l-J mshid" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "S h lk v
gr him-O`zb kist n" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti фойдасига 17.440.000 сўм
асосий қарз, 800.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 456.230,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров