Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21852 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый БББББББББББББ атроф-муҳитни ифлослантирганлиги
Source ID d245e24c-819f-4552-bd27-aab6a8becf43 Claim ID PDF Hash f364696fbdd2e0ed... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси тисодий процессуал кодекси 203-4 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21852-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 04 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар АААААААААААнинг жавобгар БББББББББББББдан 1 409 842 сўм компенсация ва 95 869 сўм пеня тўловларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ААААААААААА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар БББББББББББББдан 1 409 842 сўм компенсация ва 95 869 сўм пеня тўловларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, ААААААААААА ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари ижроси ўрганилган. Ўрганишда жавобгар БББББББББББББ атроф-муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун 2025 йил 2-чораги учун тўланиши лозим бўлган тўловларнинг 1 409 842 сўм қисмини тўламасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-бандига мувофиқ, атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация 2 тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ 25-бандида Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилиши, 30-бандида эса Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Жавобгар тўланиши лозим бўлган 1 409 842 сўм компенсация тўловларини ўз вақтида тўламасдан 2025 йил 2 октябрь ҳолатига 92 кунга кечиктирган ҳолда 95 869 сўм пеня қарздорлигига ҳам йўл қўйган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 409 842 сўм ҳисобланган компенсация тўловлари, 95 869 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 409 842 сўм ҳисобланган компенсация тўловлари, 95 869 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган 412 000 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ААААААААААА фойдасига жавобгар БББББББББББББ ҳисобидан 1 409 842 сўм компенсация тўловлари, 95 869 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар БББББББББББББ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Судья Х.Жамолиддинов