Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1302-2501/4936 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ZARGAR NEFTGAZ
Source ID 047936b1-9e11-431e-8312-b605ead2f113 Claim ID PDF Hash 400828f28cc1a6ef... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
зР ИПК 215-моддаси зР ИПК 215 law
зР ИПК 217-моддаси зР ИПК 217 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4936-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 4 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражапов котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ZARGAR NEFTGAZ” МЧЖга нисбатан 2022 йил 15 августдаги 035152-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили М.Норбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мусаев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “ZARGAR NEFTGAZ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2022 йил 15 августдаги 035152-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб қувватлаб, Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан жавобгар фаолияти ўрганилганлиги ҳамда ўрганиш натижасига асосан жавобгар томонидан бир қатор камчиликлар аниқланганлиги, бироқ ариза судга тақдим қилингандан сўнг аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, мазкур иқтисодий иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ваколатли орган томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида бир қанча камчиликлар аниқланганлигини, бугунги кунда аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф қилинганлигини ва бу ҳақида хулоса олинганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни, тарафлардан давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларидан ҳамда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, 2022 йил 15 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан жавобгарга автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш учун 035152-сонли рухсатнома (лицензия) беш йил муддатга берилган. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-Ғ-сонли Фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу ишчи гуруҳ зиммасига республикадаги мавжуд ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчаларини хатловдан ўтказиш, уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган. Шунга кўра, Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 27 июлда жавобгарга қарашли Ғаллаорол тумани, “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудида жойлашган АЁҚШда ўрганиш ўтказилган ҳамда ўрганиш натижасига асосан бир қатор қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган саноат хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли Қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га 25-иловасининг 9-бандида, лицензия талаблари ва шартлари сифатида лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги этиб белгиланган. шбу Низомнинг 41-бандига асосан, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин. Шу боис аризачи, жавобгарга нисбатан 2022 йил 15 августдаги 035152-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туриш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ИПК 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ЎзР ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно, ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 27 июлда ўтказилган ўрганишда жавобгарга қарашли Ғаллаорол тумани, “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудида жойлашган АЁҚШда бир қатор қонунчилик ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган саноат хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганлиги аниқланган. Шу куннинг ўзида аниқланган камчиликлар тўғрисида маълумот расмийлаштирилган. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 4 декабрдаги 08/02-13-сонли хатига ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 4 декабрда 16/119-сонли жавобгарга тақдим қилинган хатига асосан ўрганишда аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилганлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолда суд, аризачининг 2022 йил 15 августдаги 035152-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилганлигини инобатга олиб, аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ЎзР ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 170, 176-180, 186, 192, 215, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ZARGAR NEFTGAZ” МЧЖдан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров