Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1867 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Din r t kstil Ответчик / Подсудимый
Source ID b6832bc2-eda4-452a-a41c-8e47f6b1a938 Claim ID PDF Hash 5cd0927670844e47... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 71-моддаси ИПКнинг 71 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1867-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2025 йил 4 декабрь Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов, жавобгар “ ndg ldt x gr u ” масъулияти чекланган жамияти вакили ва учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Махмудов, Р.Тўхтасинов (2025 йил 3 март кунги 25/2-сонли ва 2025 йил 25 май кунги 25/3-сонли ишончномалар асосида)лар иштирокида, даъвогар “Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ ndg ldt x gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 185 008 984,57 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ ndg ldt x gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳисобидан 185 008 984,57 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар жамият билан 2022 йил 23 майда 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, жавобгарга 1 441 008 984,57 сўмлик трикотаж маҳсулотларини етказиб берганлигини, жавобгар томонидан 1 256 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берганлигини, қолган 185 008 984,57 сўм маблағларни ўтказиб бермаганлигини, ушбу маблағларни қайтариш тўғрисида талабнома юборганлигини, лекин жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабига эътирози мавжудлигини, даъвогар жамият билан тузилган шартнома бўйича хисоб рақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли жамиятининг таъсисчилигида бўлган “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамиятининг хисоб рақамидан даъвогар жамиятнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 23 майда 10сонли шартнома бўйича 200 000 000 сўм маблағлар аванс тариқасида ўтказиб берилганлигини, қолган маблағларни ўзининг ҳисоб рақамидан ўтказиб 2 берилганлигини, ушбу маблағларни ўтказиб бериш бўйича “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамиятига хат билан мурожаат қилинганлигини, ушбу хатга асосан даъвогарнинг хисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, даъвогар жамиятга “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамиятининг хисоб рақамидан ўтказилаётганлиги оғзаки равишда маълум қилганлигини, ёзма равишда хат мавжуд эмаслигини билдириб, ўтказиб берилган маблағларни инобатга олиб, даъвони рад қилишни сўради. Учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар вакили томонидан билдирилган фикрларни маъқуллаган ҳолда даъвогар жамият билан тузилган шартнома бўйича жавобгар жамиятнинг хисоб рақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли жавобгар жамиятнинг хатига асосан даъвогар жамиятнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 23 майда 10-сонли шартнома бўйича 200 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилганлигини, даъвогар жамият билан ўрталарида 2022 йил 23 майда 10-сонли шартнома тузилмаганлигини, маҳсулотлар қабул қилиб олмаганлигини билдириб, даъвони рад қилиб беришни сўради. Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакиллларнинг фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра жавобгар ва учинчи шахсларнинг важларига қўшилмаган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларида аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 23 май куни 10-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 7 сентябрь кунига қадарли 480 000 838,57 сўмлик трикотаж ярим тайёр маҳсулотларини 55-сонли счётфактурага асосида, 2022 йил 30 сентябрь куниига қадарли 68-сонли счётфактурага асосан 961 008 146 сўмлик жами 1 441 008 984,57 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлсада, лекин даъвогарнинг ҳисоб рақамига олинган маҳсулот қийматини тўлиқ ўтказиб берилмаган. Даъвогар томонидан 2025 йил 14 октябрда мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган ҳолда тўловларни амалга оширмаган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлиги тақдим этилган шартнома, счёт-фактуралар ва талабнома билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 185 008 984,57 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди. Жавобгар вакили суддан, “Ишончли посбон текстил” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 6 июнь куни 174-сонли тўлов топшириқномага асосида 145 000 000 сўм, 2022 йил 7 июнь куни 176-сонли тўлов топшириқнома билан 55 000 000 сўм маблағлар даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2022 йил 23 май куни 10-сонли шартномага асосан аванс тариқасида ўтказилган маблағларни инобатга олишни сўраган. Суд томонидан ушбу тўлов топшириқномаларни ўрганиб чиқиб, ушбу 3 тўлов топшириқномаларда даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 23 май куни тузилган 10-сонли шартнома бўйича аванс тариқасида маблағлар ўтказилганлиги қайд этилмаганлиги сабабли ушбу тўлов топшириқномани суд далил сифатида инобатга олмасликни лозим топди. Учинчи шахс вакили даъвогар жамият билан 2022 йил 23 май куни 10сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилмаганлиги, маҳсулот қабул қилиб олмаганлиги бўйича билдирилган важлари юзасидан суд келгусида даъво ариза тартибида судда низолашиши мумкинлиги ёки тугатиш бошқарувчисига кредиторлар реестрига киритиш бўйича мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтиришни лозим топди. Шунингдек, жавобгар жамият вакили 2022 йил 2 июнь куни учинчи шахсга хисоб рақамида маблағ мавжуд эмаслиги сабабли аванс тариқасида 200 000 000 сўм маблағларни ўтказиб бериш тўғрисидаги илтимоснома ва ушбу илтимоснома бўйича жавобгар томонидан маблағларни ўтказиб беришига рози эканлиги тўғрисидаги жавоб хатиси мавжуд бўлсада, бироқ учинчи шахс томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича аванс маблағлари ўтказиб берилаётганлиги ҳақида даъвогар жамиятни маълум қилганлигини тасдиқловчи хужжатлар судга тақдим этилмади. Шу сабабли суд, ушбу илтимосномани ва жавоб хатини жавобгар вакили томонидан билдирилган эътирозларини тасдиқловчи хужжат сифатида қабул қилмасликни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддасига биноан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи 4 ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 71-моддасига асосан, суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. ИПКнинг 74-моддасига биноан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 75-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласин муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкасида, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 3 700 179,69 сўм давлат божини, Олий суднинг депозит хисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ суд харажатини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 449моддаларини ва ИПКнинг 68, 71, 74, 118, 176-186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: 5 Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ndg ldt x gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Din r t kstil” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 185 008 984,57 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 700 179,69 сўм давлат божи; Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья Р.Г.Асқаров