← Назад
Решение #2838111 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ини ундириш талабини ФК | 150 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/6940-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 4 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар - «АААААА»
МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар- «ВВВВВ» фермер хўжалиги
ҳисобидан 9.953.100 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили ХХХХХХХ (ишончнома асосида),
жавобгар вакили раҳбар ППППППиштирокида, Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «АААААА» МЧЖ (бундан кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «ВВВВВ» фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йилда
“Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш,
механизация ёрдамида ишлар бажариш ва моддий техника ресурслари
етказиб бериш” юзасидан шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартига
кўра даъвогар томонидан 9.953.100 сўмлик хизмат кўрсатилган, бироқ
кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 9.953.100 сўм қўрсатилган
ҳизмат ҳақи ҳамда олдиндан тўланган суд почта харажатлари
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасида даъво талабини
қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони тан олмай, ҳақиқатдан 2019 йилда
шартнома тузилганлигини, бироқ шартномага асосан умуман хизмат
кўрсатилмаганлигини, солиштирма далолатнома ҳам тузилмаганлигини,
иш
хужжатида
мавжуд
солиштирма
далолатномага
имзо
қўймаганлигини, имзо сохталаштирилганлигини, фермерларни бир
жойга йиғиб, оқ қоғозга муҳр босиб олишганлигини, қарздорлиги мавжуд
эмаслигини, шунингдек даъво муддати ўтиб кетганлигини билдириб,
даъвони рад этишни сўради ва бу ҳақда судга ариза тақдим этди.
Суд,
ишдаги
мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йилда
“Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатиш,
механизация ёрдамида ишлар бажариш ва моддий техника ресурслари
етказиб бериш” юзасидан шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан 2019 йил мобайнида
кўрсатилган хизмат учун жавобгар томонидан 9.953.100 сўм тўлов амалга
оширилмаган.
Юборган талабнома хати оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 150-моддасига мувофиқ, умумий даъво муддати - уч йил.
ФКнинг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, даъвогар 2019 йилда тузилган шартномага асосан
2019 йил мобайнида кўрсатилган хизмат учун тўланмаган қарздорликни
ундиришни сўраган, лекин ушбу қарздорликни ундириш талабини даъво
муддати ўтган. шбу талаб юзасидан даъво муддати даврида даъво
қўзғатилмаган.
Бундан кўринадики, даъвогар 9.953.100 сўм кўрсатилган хизмат
ҳақини ундириш талабини ФКнинг 150-моддасида белгиланган даъво
қилиш муддатини ўтказиб юборган.
Шу боис, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризасини инобатга олиб, 9.953.100 сўм кўрсатилган хизмат ҳақини
ундириш талабига нисбатан даъво муддатини қўллашни ва ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб хисоблайди.
Гарчи, даъвогар даъво аризасида ва тушунтиришида 2024 йилда
тузилган солиштирма далолатномаси асосида қарздорлик жавобгар
томонидан имзоланиб тасдиқланганлиги даъво муддати ўтмаганлигини
тасдиқлашини важ қилиб келтирсада, бироқ суд қуйидаги асосларга кўра
ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Хусусан, иш хужжатларида мавжуд тарафлар ўртасида 2024 йилда
тузилган солиштирма далолатномаси жавобгар фермер хўжалиги
раҳбари томонидан имзоланганлиги кўрсатилсада, лекин фермер
хўжалиги раҳбари томонидан қўйилган имзо у томонидан
қўйилмаганлиги раҳбар имзоси билан солиштирганда бошқа шахснинг
имзоси эканлигини яққол қўриш мумкин.
Бундан ташқари, солиштирма далолатномага қўйилган фермер
хўжалигининг муҳри устидан ёзувлар киритилганлиги фермер хўжалиги
раҳбари томонидан муҳр оқ қоғозга қўйилганлиги ва кейинчалик
ёзувлар киритилганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, қонун хужжатларига
кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия хужжат алмашинуви
электрон тизимга ўтказилганлиги ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлайди.
Қайд этилганларга кўра, суд мазкур ҳолатларни келгусида аниқлаб,
тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига хусусий ажрим
чиқариш орқали муносабат билдириш лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 9.953.100 сўм ундириш
талабини даъво муддати ўтганлиги сабабли қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 412000 сўм давлат
божи ва 41200 см почта харажатлари даъвогардан ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 176, 177 -моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«АААААА»
МЧЖ
манфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«АААААА» МЧЖни 41200 сўм почта харажатлари тўлаганлиги
инобатга олинсин.
Республика бюджетига даъвогар «АААААА» МЧЖ ҳисобидан
412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров