← Назад
Решение #2838115 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2927-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 4 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар“O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “T kt gul d l z rl ri”
фермер хўжалигидан 45 227 463 сўм асосий қарз, 10 279 856 сўм пеня, жами
55 507 319 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили- Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги
№11-06/14-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “T kt gul d l z rl ri” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 45 227 463 сўм асосий қарз, 10 279 856 сўм
пеня, жами 55 507 319сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб,
жавобгар томонидан суд кунига қадар қисман 9 500 000 сўм тўлов амалга
оширилганлигини, ҳозирда жавобгарнинг 35 727 463 сўм қарздорлиги қолганлигини
маълум қилиб, даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, ўзининг фикр ва
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси
шартларидан юзага келган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи лизинг
олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи
учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса
бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
18 февраль куни №25/02-4-793-сонли, 2025 йил 18 февраль куни №25/02-4-107-сонли
лизинг шартномалари тузилган тузилган. Мазкур шартномаларга асосан
“O’z gr lizing” АЖ “T kt gul d l z rl ri” фермер хўжалигига 1 дона “L v l 1454”
русумли трактор, 1 дона “Disk v
b r n 22-disk GOBLE” русумли минерал борона
техникаларини лизинг асосида етказиб берган.
2025 йил 15 апрель кунги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги
далолатнома билан 1 дона “L v l 1454” русумли трактор техникаларини жавобгар
фермер хўжалигига соз ва бут ҳолда топширилган.
Шартномаларнинг 1-иловасида жавобгар томонидан лизинг бўйича тўловларни
ҳар чоракда тўлаб бориши кўрсатилган.
Даъвогар ўзига юклатилган мажбуриятларни шартномага мувофиқ бажарган.
Бироқ, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан,
шартнома мажбуриятларини бажармаган.
2025 йил 30 октябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги лизинг
шартномаси бўйича жами қарздорлиги 45 227 463 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида
талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни
етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз
ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа
харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан лизинг бўйича қарздорликларни ундиришни
сўраган.
Жавобгар томонидан якуний судга қадарлик қисман 2025 йил 28 ноябрь санасида
қисман 9 500 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги сабабли қолдиқ қарздорлик
35 727 463 сўмни ташкил қилади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби
қисман асосли бўлиб иш ҳужжатида мавжуд шартнома, далолатнома, қарздорлик
ҳисоб-китоби, маълумотнома ва даъвогар вакилининг суддаги кўрсатувлари билан
исботини топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 10 279 856 сўм пеня ундиришни сўраган.
Лизинг шартномаларининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи
тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган 10 279 856 сўм пеня
миқдорини 2 055 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъвони қисман қаноатлантиришни
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, давлат бюджетига
1 110 147 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 112-113, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида
киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар- “O’z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар- “T kt gul
d l z rl ri” фермер хўжалиги ҳисобидан 35 727 463 сўм асосий қарз, 2 055 000 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- “T kt gul d l z rl ri” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 1 110 147 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев