Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2503/6805 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2830e9dd-4dfa-4560-b04a-14ab3e3905ef Claim ID PDF Hash 9cf847ffd47a6a8d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
нинг 263-моддаси нинг 263 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Ушбу кодекснинг 118-моддаси Ушбу кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 04 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** МЧЖ манфаатида, жавобгарлар **** ва **** **** БХМ ҳисобидан ортиқча ундирилган 141.336.445 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили Х.Тухлиев (раҳбар, паспорт асосида), жавобгар вакили ****(ишончнома асосида), мутахассис **** иштирокида, **** туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар **** МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар **** ва **** **** БХМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ортиқча ундирилган 141.336.445 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишга Марказий банк **** вилоят бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, даъво талабини 74.298.000 сўм ортиқча ундирилган қисми асосли эканлигини маълум қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво аризасида қайд этилган важлар асоссизлиги, банк томонидан тегишли тартибда қарздорликлар ундирилгани ҳақида тушунтириш бериб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис (аудитор) суднинг ажримида келтириб ўтилган саволлар бўйича ўрганиш ўтказилганлигини, бу ҳақда ўрганиш далолатномаси тузилганлигини, **** МЧЖда 2022 йил 05 июлдаги 06-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 1.350.000.000 сўм миқдоридаги маблағини ажратилган сана яъни 2022 йил 15 июлдан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган санагача яъни 2024 йил 17 апрелга қадар фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўрганиш ўтказилгани натижасида МЧЖга ажратилган кредит маблағига техник хатолик сабабли 40.596.896,79 сўм миқдорида ортиқча фоиз ҳисоблангани, ҳамда ажратилган кредитга ҳисобланган фоизини тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатларини бузганлиги юзасидан техник хатолик сабабли 3.331.500,85 сўм ортиқча пеня ҳисоблангани маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу боисдан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини, мутахассис фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 05 июлда 06-сонли кредит шартномаси тузилиб имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Банк” “Қарз олувчи”га келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, Қарз олувчи эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар даъвогарга ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб 1.350.000.000 сўм йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга кредит маблағини ажратиб берган. Тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмагани боис ундириш бўйича палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** МЧЖ ҳисобидан муддатли кредит қарзи 810.000.000 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 307.033.836 сўм ва муддати ўтган кредит фоизи 52.268.423 сўм, жами 1.169.302.259 сўм ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича **** туманлараро судининг 2024 йил 17 апрелдаги 2-1904-2401/1322-сонли ҳал қилув қарори билан банк фойдасига 1.169.302.259 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 34.000 сўм почта харажатлари билан жами 1.169.336.259 сўм ундириш белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасида суд қарори чиқарилгандан сўнг ушбу кредит қарздорликни ва суд қарорига кўрсатилган давлат божи, ижро йиғимлари, жарима ҳамда солиқ тўловларини сўндириш учун банкдаги ҳисоб рақамига 1.395.420.000 сўм тўлов амалга оширилгани, банк томонидан тўловнинг 1.169.336.259 сўм кредит қарзга, 46.772.091 сўм давлат божига тўловига, 24.363.734 сўм ижро йиғимига, 3.400.000 сўм жаримага, 10.211.471 сўм солиқ тўловларига йўналтирилиб, қолган 141.336.445 сўм ортиқча маблағ банк томонидан даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмагани қайд этилган. 2 Даъвогарнинг ортиқча ундирилган 141.336.445 сўмни қайтариш тўғрисидаги 2025 йил 29 сентябрдаги 11-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ортиқча ундирилган 141.336.445 сўм ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра қисман асосли ҳисобланади. Марказий банк **** вилоят Бош бошқармаси томонидан суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажримини ижро қилиш **** Кенгаши ва Бошқарувига юборилган. Мазкур ажрим асосида мутахассис зиммасига юклатилган саволлар юзасидан **** Ички аудит департаменти мутахассиси Д.Ашуров томонидан 2025 йил 03 декабрда далолатнома расмийлаштирилиб, **** МЧЖда 2022 йил 05 июлдаги 06-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган 1.350.000.000 сўм миқдоридаги маблағини ажратилган сана яъни 2022 йил 15 июлдан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган санагача яъни 2024 йил 17 апрелга қадар фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўрганиш даврида банк ходимлари томонидан кредит маблағи қолдиқларига жами 446.597.630,18 сўм фоиз ҳисоблаб ундирилганлиги аниқлангани, кредит шартномасининг 2.6 ва 4.3-бандлари ва Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-914-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги” Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларига асосан кредит маблағларига қоидаларига фоизлар қайта ҳисоб-китоб қилинганда 405.982.773,39 сўм фоиз ҳисобланиши лозимлиги аниқлангани, банк томонидан техник хатолик сабабли 40.596.896,79 сўм миқдорида ортиқча фоиз ҳисобланган. Шунингдек, ўрганиш давомида Қарз олувчи кредит бўйича ҳисобланган фоизини тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатларини бузганлиги учун (16405 ҳисоб рақами бўйича) 32.079.830,02 сўм миқдорида пеня ҳисобланганлиги аниқлангани, кредит шартномасининг 4.3-банди ё) қисми ва Қонун талабларига асосан кредит бўйича ҳисобланган фоиз тўловлар жадвал бўйича тўлаш муддатларини бузганлиги юзасидан пеня қайта ҳисоб-китоб қилинганда 28.748.329,17 сўм пеня ҳисобланиши лозимлиги аниқлангани, банк томонидан техник хатолик сабабли 3.331.500,85 сўм ортиқча пеня ҳисоблангани қайд этилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси, учинчи қисмида кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши белгиланган. 3 Ушбу модда қоидалари юқоридаги Қонунга мувофиқ 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши қайд этилган. Бундан ташқари, кредит шартномасининг 4.3-банди, ё) кичик бандида қарз олувчи кредит бўйича ҳисобланган фоизни тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатини бузганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш деб келишилган бўлсада, ушбу ҳолат жавобгарга даъвогардан пеняни акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Аммо, ушбу норма кредиторга қарздордан неустойкани тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини берган бўлиб, пеняни сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам пеняни суддан ташқари тартибда олдиндан акцептсиз равишда ундириш мумкинлиги белгиланмаган. Суд муҳокамасида фуқаролик ишлари бўйича **** туманлараро судининг 2024 йил 17 апрелдаги 2-1904-2401/1322-сонли ҳал қилув қарори билан банк фойдасига 1.169.302.259 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган бўлиб, банкнинг даъво талабида пеня ундириш талаби мавжуд эмаслиги аниқланди. ФКнинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқорида қайд этилган ҳолатларга асосан жавобгарнинг даъвогардан (40.596.896,79 сўм миқдорида ортиқча фоиз, акцептсиз тартибда 32.079.830,02 сўм пеня) жами 72.676.726,81 сўм ундириб олиш билан боғлиқ 4 ҳаракатлари ғайриқонуний ҳисобланади ва ушбу сумма даъвогарга қайтарилиши лозим. Шу боисдан, суд даъвогарнинг даъво талабини ****га нисбатан бўлган қисмини 72.676.726,81 сўмга қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисми асоссиз бўлганлиги боис рад этишни лозим деб топади. ФК 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд **** **** БХМга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ортиқча ундирилган 72.676.726,81 сўм, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1.453.534 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1.373.195 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабини қолган 5 қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар **** **** БХМга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 110, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг жавобгар ****га нисбатан даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** ҳисобидан: даъвогар **** МЧЖ фойдасига ортиқча ундирилган 72.676.726,81 сўм, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.453.534 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. даъвогар **** МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.373.195 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** **** БХМга нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья **** 6