Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9165 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 26d26e99-5c21-4755-a319-717d799eb3fc Claim ID PDF Hash b99bb2554c569d6d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9165-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри декабрь 2025 йил 4 Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ****(матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасидаги 2024 йил 27 ноябрда тузилган “Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кўп қаватли уйларни хусусий шериклик шартлари асосида тайёр ҳолда топшириш ҳақидаги 1-сонли шартномани ва унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 2025 йил 5 июлдаги 1/2-сонли келишувни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги, қурилиш ишлари белгиланган муддатларда тугалланмаслан ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан келинганлигини таъкидлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 ноябрда “Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кўп қаватли уйларни хусусий шериклик шартлари асосида тайёр ҳолда топшириш ҳақидаги 1-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан “хусусий шерик” (жавобгар) “буюртмачи” (даъвогар)нинг буюртмасига кўра Бухоро шаҳри, Фурқат МФЙ, С.Муродов кўчаси 102-уйда жойлашган ер майдонида келишилган лойиҳа бўйича кўп хонадонли уйларни хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриб фойдаланишга тайёр ҳолатда инфратузилмалар билан бирга топшириш 2 мажбуриятини олган. Шунингдек, “хусусий шерик” томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жой бинонинг лойиҳа олди ҳужжатлари, яъни АПЗ, геология, экология, лойиҳа-смета ҳужжатлари, давлат экспертиза хулосаси, қурилиш назорат инспекцияси, муаллифлик назорати ва техник назорат каби барча зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни молиялаштириш мажбурияти олинган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 2025 йил 5 июлдаги 1/2-сонли келишув тузилиб, “хусусий шерик” (жавобгар) томонидан Бухоро шаҳри, Фурқат МФЙ, С.Муродов кўчаси 102-уйда жойлашган ер майдонида ички ишлар органлари ходимлари учун хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли уйжойлар ҳамда Автохўжалик биносини қуриш ишлари бўйича бажариладиган иш турлари ва муддатлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, объектни қуриш муддатлари: қурилишга рухсат олинган кундан бошлаб 20 ой (1 йил 8 ой)ни ташкил қилиши белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандига кўра, шартнома умумий қиймати 79.967.888.000 сўмни ташкил қилган. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга хусусий шериклик шартлари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш учун келишилган ер майдони ва зарур ҳужжатлар тақдим қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, хусусан келишилган муддатда кўп қаватли уйлар қурилиши бўйича тегишли ҳужжатлар (экспертиза хулосаларини олиш, қурилиш учун рухсатнома олиш ва ҳоказолар) расмийлаштирилмаган ва қурилиш ишлари бошланмаган, шунингдек Автохўжалик биноси қурилиши тўлиқ якунланмаган. Даъвогарнинг шартномани ихтиёрий бекор қилиш таклифи билдирилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар даъво аризасида кўрсатилган талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 642-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар пудратчи пудрат шартномасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 382-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги 3 ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бузилган ҳолда, шартномада келишилган муддатларда кўп қаватли уйлар қурилиши бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан, қурилиш ишлари бошланмаганлиги ва Автохўжалик биноси қурилиши якунланмаганлиги, қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги ҳолатлари иш ҳужжатларидаги шартнома, қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари жадвали, баённомалар, қурилиш объектлари фотосуратлари, огоҳлантириш хатлари ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 17 ноябрдаги далолатномага кўра жавобгар томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилганда, қурилиш объектида бир йил муддатда 79.967.888.000 сўмлик шартнома суммасидан қисман 1.548.389.501 сўмлик ишлар бажарилган холос. Бинобарин, қайд этилган ҳолатлар жавобгар томонидан шартнома шартларини жиддий равишда бузиш ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва унга қўшимча келишувни бекор қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда унинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ****ва жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2024 йил 27 ноябрдаги “Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кўп қаватли уйларни хусусий шериклик шартлари асосида тайёр ҳолда топшириш ҳақидаги 1-сонли шартнома ҳамда унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 2025 йил 5 июлдаги 1/2-сонли келишув бекор қилинсин. Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги **** мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонаси фойдасига иш юзасидан олдиндан тўланган 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. 4 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев