← Назад
Решение #2838132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9117-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья
ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** АТБнинг жавобгар ***
масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзи ва пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
А.Болтабоев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар *** АТБ (матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти
(матнда жавобгар деб юритилади)дан 12.139.790,61 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 8.554.153,72 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарзи, муддати ўтган
кредит қарзига ҳисобланган 1.761.242,95 сўм пеня, жами 22.455.188 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
суд мажлиси кунига қадар даъво талабидаги кредит қарзи, пеня ва почта
харажати суммаларини тўлиқ тўланганлигини инобатга олишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги
мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
8 апрель 530-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан
даъвогар жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида
йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 280.000.000 сўм
миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
280.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредит асосий қарзи ва фоизларини
кечиктириб тўлаган. Жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли муддати ўтган кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш
имкони бўлмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарзини ўз вақтида тўлаш ҳақида
юборган талабнома ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра даъвогар даъво аризасида жавобгарга нисбатан 2025 йил
31 октябрь куни ҳолатида ҳисобланган 12.139.790,61 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 8.554.153,72 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарзи, муддати ўтган
кредит қарзига ҳисобланган 1.761.242,95 сўм пеня, жами
22.455.188
сўмни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 12.139.790,61 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 8.554.153,72 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарзи, муддати ўтган
кредит қарзига ҳисобланган 1.761.242,95 сўм пеня талаби иш ҳужжатларидаги
кредит шартномаси, банк маълумотномаси ва даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг мазкур даъво талаблари асосли
ҳисобланади.
Бироқ, суд мажлиси кунига жавобгар даъвогарнинг мазкур даъво талаблари
бўйича жами 22.455.188 сўмни ва иш юзасидан почта харажатини тўлиқ тўлаган,
бу ҳолат судга тақдим этилган банк маълумотномаси ва даъвогар вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд мазкур даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 449.103,76 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
449.103,76 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
2
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3