← Назад
Решение #2838133 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 388 | — | law | |
| ФКнинг | 397 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 388 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 69 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/12063-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья - А.Акбаров
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья - М.Умматова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова
ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг
суд мажлиси котиблигида, палата вакили Б.Абдуллаев (ишончнома асосида),
даъвогар вакили Х.Насридинов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Д.Рахмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “G n r l Lift
S st m” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Z min Yuks k
Inv st” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 819 000 000 сўм асосий қарз,
59 295 600 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрь кунги ҳал
қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “палата” деб юритилади) палата аъзоси даъвогар “G n r l
Lift S st m” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар”
деб юритилади)манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Z min
Yuks k Inv st” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан 819 000 000 сўм асосий қарз, 59 295 600 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 819 000 000 сўм асосий қарз, 5 241 600 сўм пеня
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилиши белгиланиб, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириш рад қилинган, суд харажатлари тарафлар зиммасига
юклатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
билан палатанинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлигини, суднинг
мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан эътирозлари мавжудлигини, хусусан
даъвогар томонидан жавобгарга “бетон кориштирувчи ускуна” сотиб олиш
бўйича 2024 йилда оғзаки равишда тижорат таклифи берилганлигини, ушбу
ускунани 1 соатига 50 м3 тайёр бетон коришмасини ишлаб чиқарилишига
келишилганлигини, лекин даъвогар томонидан юборилган маҳсулот (ускуна)
1 соатига 30 м3 бетон чиқаришлиги аниқланганлигини, шунга кўра жамият
томонидан бетон қуйиш жараёни бир кунда 3-4 соатга чўзилиб, бетонни насос
орқали қуйилганлиги сабабли жамият зарар кўрганлигини, тарафлар ўртасидаги
тузилган шартнома 2024 йил 12 декабрда эмас, балки 2025 йил 5 мартда
“Did ” электрон платформаси орқали тузилганлигини, даъвогар томонидан
ускунани товар-транспорт юк хати, бетон кориштирувчи ускунани техник
паспорти, сертификати, топшириш-қабул қилиш далолатномаси мавжуд
эмаслигини, маҳсулотдан фойдаланиш бўйича унинг йўриқномаси тақдим
этилмаганлигини, даъвогар томонидан ускунани етказиб берганлиги ҳақидаги
товар-транспорт юк хатини расмийлаштирмаганлигини, етказиб берилган
ускуна шартномада келишилган маҳсулотга мос келмаслигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни баён қилиб, даъвогар томонидан
юборилган маҳсулот билан бир вақтда унга тегишли бўлган ҳужжатларини,
яъни маҳсулотнинг техник паспорти, сифат сертификати, йўриқномаси
топширмаганлигини, товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмаганлигини,
етказиб берилган маҳсулот шартномада келишилган маҳсулотга мос
келмаслигини, сифатсиз эканлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
нисбатан ўз эътирозларини билдириб, унда тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга “бетон
кориштирувчи ускуна” маҳсулоти етказиб берилганлигини, етказиб берилган
ушбу ускуна даъвогар томонидан юборилган мутахассис томонидан ўрнатилиб,
ишга туширилганлигини, ускунадан жавобгар фойдаланганлигини, даъвогар
томонидан электрон тарзда юборилган ҳисобварақ-фактура жавобгар
томонидан тасдиқланганлигини, аммо тўлов амалга оширилмасдан
келинаётганлигини, шу боисдан судга палата орқали мурожаат
қилинганлигини, апелляция шикоятида келтирилган жавобгарнинг важлари
асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилиб, қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини
билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган палата вакили жавобгарнинг апелляция
шикоятига нисбатан эътирозларини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 276-моддасига асосан, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
12 декабрда “Did ” электрон платформаси орқали 115-сонли шартнома
(бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи келишилган маҳсулотни
харидорга белгиланган тартибда буюртма асосида хизмат кўрсатиши, харидор
эса хизмат қийматини ўз муддатида тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Даъвогарнинг мурожаати бўйича палата томонидан тарафлар ўртасида
шартнома шартларига риоя қилган ҳолда даъвогар жавобгарга “бетон
кориштирувчи ускуна” маҳсулоти етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар
томонидан маҳсулот учун тўлов амалга оширилмасдан 819 000 000 сўм
қарздорликка йўл қўйилганлиги асоси билан даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 819 000 000 сўм
асосий қарз, 5 241 600 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра
эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга
2024 йил декабрда 819 000 000 сўмлик “бетон кориштирувчи ускуна” етказиб
берилган. Жавобгар томонидан эса маҳсулотнинг ҳақи тўлаб берилмаган.
Жавобгар бу бўйича ўзининг важларида жавобгар ускунадан фойдалана
олмаганлигини, етказиб берилган маҳсулот шартномада келишилган
маҳсулотга мос келмаслигини, сифатсиз эканлигини, қолаверса маҳсулотнинг
техник паспорти, сифат сертификати, йўриқномаси топширмаганлигини,
маҳсулотни етказиб бериш бўйича даъвогар томонидан товар-транспорт юк
хатлари расмийлаштирилмаганлигини келтирган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан палатанинг даъво
талаблари қисман қаноатлантирилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу низоли масалани ҳал қилишда
қуйидагиларни инобатга олмаган.
Жумладан, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда
ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар жавобгарга жами 819 000 000 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган деб баҳолаб, етказиб берилган маҳсулот учун тўлов
тўлиқ амалга оширилмаганлигини инобатга олиб даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 819 000 000 сўм асосий қарз,
5 241 600 сўм пеня ундириш ҳақида барвақт тўхтамга келган.
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги,
шартномада келишилган маҳсулот етказиб берилганлиги ҳамда етказиб
берилган маҳсулот билан унга тегишли бўлган ҳужжатлар жавобгарга
топширилганлиги ёки топширилмаганлиги ҳолатларини ўрганиши, тарафлар
томонидан судга тақдим этилган далилларни ўрганиши, уларга ҳуқуқий баҳо
бериши ҳамда асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим эди.
Бинобарин, ишдаги ва суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан
тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандига
кўра, унинг умумий қиймати 819 000 000 (саккиз ўн тўққиз миллион) сўмни
ташкил қилган.
Аниқланишича, шартнома бўйича маҳсулот амалда жавобгарга етказиб
берилган бўлиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган
тушунтиришларидан ушбу “бетон кориштирувчи ускуна” даъвогарнинг
тайинлаган мутахассиси томонидан жавобгарнинг ходимларига кўрсатилган
ҳолда ўрнатиб ишлатилиши ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга
қўйилган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган маҳсулот билан
бирга унга тегишли бўлган ҳужжатлари, яъни “бетон кориштирувчи
ускуна”нинг техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиши бўйича
йўриқномалари жавобгарга тақдим қилинмаган.
Гарчи, даъвогар томонидан расмийлаштирилиб жавобгарга юборилган
2025 йил 20 майдаги 42-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан
тасдиқланган бўлса-да, бироқ даъвогар томонидан расмийлаштирилиб
жавобгарга юборилган 2025 йил 20 майдаги 6-сонли солиштирма
далолатномаси етказиб берилган маҳсулот бўйича товар-транспорт юк хати
ҳамда топшириш-қабул қилиш далолатномаси мавжуд эмаслиги сабабли
жавобгар томонидан уни 2025 йил 21 майда тасдиқлаш рад этилган.
Қолаверса, жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 15 июлда 3-сонли
далолатнома юборилиб, унда ҳисобварақ-фактурага асосан олиб келинган
“бетон кориштирувчи ускуна”ни синов муддати даврида муваффаққиятсиз деб
топилгани, шунингдек ускунани ишлатиш йўриқномаси берилмагани,
сертификати йўқлиги, техник паспорти йўқлиги сабабли, ускунадан
фойдаланишни имконияти йўқ деб топилгани, шунга кўра ускунани етказиб
берувчига қайтариб юбориш лозимлигини маълум қилган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан даъвогарга электрон тарзда 2025 йил
26 августда эътирознома юбориб, унда юборилган ускунани ҳужжатлари
берилмаганлиги, ускунада аниқланган камчиликларни бартараф қилиниши,
камчиликлар бартараф этилмаган ҳолда тарафлар ўртасида тузилган
шартномани бекор қилиши маълум қилган.
ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни,
шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор
ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича
йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт.
ФКнинг 397-моддасига кўра, агар сотувчи қонунчиликка ёки олди-сотди
шартномасига мувофиқ топшириши шарт бўлган (ушбу Кодекс
388-моддасининг иккинчи қисми) товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатларни
сотиб олувчига топширмаса ёки топширишдан бош тортса, сотиб олувчи
уларни топшириш учун унга оқилона муддат тайинлашга ҳақли.
Товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатлар сотувчи томонидан кўрсатилган
муддатда топширилмаса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи товардан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган “бетон кориштирувчи
ускуна” айнан шартнома бўйича тегишли даражада сифатли эканлигини, ушбу
ускунага алоқадор бўлган ҳужжатларни, яъни ускунанинг техник паспорти,
сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқномаси тақдим этилганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган, шу билан бирга, топширилган
маҳсулот бўйича товар транспорт юк хати расмийлаштирилмаган.
Қолаверса, суд мажлисида сўралган гувоҳ О.Халиловнинг кўрсатувида
даъвогар томонидан харидорларга етказиб берилган бетон қориштирувчи
ускуналарни ўзаро келишувга кўра ўрнатиш ишлари билан шуғулланиб
келишини, жавобгар томонидан харид қилинган “бетон қориштирувчи
ускуна”ни олиб бориб, 2025 йилнинг бошида ўзаро келишувга кўра уни йиғиб,
ишга тушириб берганлигини, ускунанинг бир қисми Хитойда ишлаб
чиқарилгани, унинг бетон қориш барабани эса Қўқондан олиб келинганлигини,
барабан Қўқонда ишлаб чиқарилишини, ускуна ишга туширилгандан сўнг ҳам
бир неча бор бориб, ускунани ишлатиш тартибини тушунтириб, ускунада юзага
келган носозликларни бартараф қилиб келганлигини, бетон қориштирувчи
ускунага тегишли бўлган ҳужжатларни жавобгарга тақдим қилмаганлигини,
бундай ҳужжатларни тарафлар ўзаро ҳал қилишларини, ҳужжат ишларига
аралашмаслигини, ўзининг вазифаси бетон қориштирувчи ускунини йиғиб,
ишга туширишдан иборат эканлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
28 декабрдаги “Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни
етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиёти
тўғрисида” 174-сонли қарорининг 2-бандида, судларга тегишли даражада
сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш деб, сифатсиз,
ностандарт ва бут бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш англанилиши
тушунтирилган.
Тўлиқ ёки жиддий қайта ишловсиз, вазифасига мувофиқ фойдаланилиши
мумкин бўлмаган маҳсулот (товар) сифатсиз деб тан олиниши лозим.
Белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлар ва метрология қоидалари,
техник шартлар ва намуналар (эталонлар)га хилоф равишда чиқарилган
маҳсулот (товар), бундай маҳсулот (товар) белгиланган мақсадларда
фойдаланилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигидан қатъи назар, ностандарт
ҳисобланади.
Стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар) билан назарда
тутилган айрим деталларсиз, эҳтиёт қисмларсиз ва бошқа элементларсиз
чиқарилган маҳсулот (товар) бутланмаган маҳсулот (товар) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
21 декабрдаги 673-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар-транспорт юк
хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
4-бандига кўра, товар-транспорт юк хатиюк жўнатувчи томонидан электрон
шаклда шакллантирилиши шарт.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати палатанинг 819 0000 000 сўм асосий қарз
ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув
қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида
текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатларга
қонуний баҳо бермасдан даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида
барвақт хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 69-моддасида, агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб
ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши
мумкинлиги назарда тутилган.
Бироқ, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида
жавобгарга 819 000 000 сўмлик маҳсулот бўйича расмийлаштирилган товартранспорт юк хатини, шунингдек етказиб берилган маҳсулот билан бирга унга
тегишли бўлган ҳужжатларни тақдим қилганлигини тасдиқловчи мақбул
ва ишончли далиллар судга тақдим қилинмади.
Гарчи, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган 2024 йил
30 август кунги божхона юк декларациясини, сертификат ва бошқа
ҳужжатларни тақдим қилган бўлсада, бироқ судлов ҳайъати ушбу ҳужжатларни
айнан даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган маҳсулотга мансуб
бўлган ҳужжатлар деб ҳисобламайди, чунки тақдим этилган ҳужжатлар билан
маҳсулотда қайд этилган унинг номи ва рақамларида тафовутлар мавжудлиги
аниқланди.
Шу боисдан, судлов ҳайъати даъвогар томонидан тақдим этилган
далилларни даъвони қаноатлантириш учун ишончли далиллар деб
ҳисобламайди.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан кечиктирилган
тўловлар учун унга ҳисобланган пеня ундиришни сўраган.
Бироқ, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисми ўз исботини
топмаганлиги ҳамда жавобгарнинг шартнома бўйича даъвогар олдида
қарздорлиги мавжуд эмаслиги сабабли даъвогар қарздорликка нисбатан
ҳисобланган пеня суммасини талаб қилишга ҳақли эмас.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаси талабларидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклайди.
Юқорида баён қилинганларга ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига
кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад қилишни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 17 565 912 сўм давлат
божи, апелляция инстанцияси суди учун жавобгар фойдасига 8 782 956 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Z min Yuks k Inv st” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикояти қаноатлантирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрь кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
“G n r l Lift S st m” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи
инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
“G n r l Lift S st m” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 17 565 912 сўм
давлат божи;
- “Z min Yuks k Inv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
апелляция шикояти беришда тўланган 8 782 956 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига
апелляция инстанция судида видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини
ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
Д.Акрамова
М.Умматова