Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9384 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a40f4c6c-6d04-48d7-b87d-282df940e09e Claim ID PDF Hash ecb5aaa5400050b5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СТ 7473-2010 норматив норматив 7473-2010 law
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
СТ 74732010 норматив норматив 74732010 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онун 9-моддаси онун 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9384-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 4 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи ***************да назорат инспекциясининг, жавобгар “***************” МЧЖга нисбатан 7.560.325 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили М.Нурбоев (ишончнома асосида) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи ***************да назорат инспекцияси (бундан буён матнда инспекция деб юритилади) судга аризалар билан мурожаат қилиб, жавобгар “***************” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 7.560.325 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг 2025-йил 27-майдаги 448-664940-сонли текшириш коди, Қашқадарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясининг 2025-йил 28-апрелдаги 26/Тақдимнома-Т-сонли тақдимномаси ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг 2025-йил 27-майдаги DN-152-сонли буйруғига асосан, “***************” масъулияти чекланган жамиятида бетон қоришмаси маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан 2025 йил 2 июнь 5 июнь кунлари ўтказилган текширув натижасида қонун бузилиши аниқланганлигини, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган умумий миқдори 23,55 м3 умумий қиймати 15 120 650 (ўн беш миллион бир юз йигирма минг олти юз эллик) сўмлик бетон қоришма маҳсулотлари ГОСТ 7473-2010 норматив ҳужжатнинг 6.3-банди талабига асосан бетон аралашманинг ҳар бир партияси сифат ҳужжатига эга бўлиши кераклиги белгиланган бўлсада, ушбу талаб бажарилмасдан, 6.4-банди талабига асосан бетоннинг сифат кўрсаткичларини ва бетон аралашмаларнинг ҳар бир партиясини мониторинг қилиш частотаси (Г иловага мувофиқ) белгиланган бўлсада, ушбу талаб бажарилмасдан ГОСТ 7473-2010 норматив ҳужжат талабларига номувофиқ ҳолда реализация қилинганлигин, бу билан Ўзбекистон Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлигини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг 2025-йил 27-майдаги 448-664-940-сонли текшириш коди, Қашқадарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясининг 2025-йил 28-апрелдаги 26/Тақдимнома-Тсонли тақдимномаси ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг 2025-йил 27-майдаги ДН-152-сонли буйруғига асосан, юридик манзили Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ғ.Ғулом маҳалласи, Ғузор кўчаси, 4/81-уйда жойлашган “***************” масъулияти чекланган жамиятида бетон қоришмаси маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан 02.06.2025-05.06.2025-йил кунлари ўтказилган текширув натижасида қонун бузилиши аниқланган. Текширув жараёнида Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг 2025-йил 28апрелдаги 26/Тақдимнома-Т-сонли "Объектларда бино ва иншоатларнинг зилзилага бардошлигига таъсир қилувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш юзасидан" тақдимномасида "S r us n t" МЧЖ буюртмачи пудратчилигида барпо "Спорт мажмуаси биносининг бир қисми ва ёрдамчи бинони, кўп қаватли турар жой биносига қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш" объектига "***************" масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган, бироқ ГОСТ 7473-2010 “Смеси бетонные Технические условия” норматив ҳужжатининг 5.1.4-банди 2-жадвали талабига мос келмайдиган 10 (ўн) м³ бетон қоришма маҳсулоти етказиб берилганлиги, жамият томонидан 2025-йил 02-июнь куни ишлаб чиқарилган қолдиқ миқдори 0,5 м³ ни ташкил этувчи В25П3Ф100 (М-350) маркали бетон қоришма маҳсулотидан ГОСТ 7473-2010 “Смеси бетонные Технические условия" норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ГОСТ 10180-2012 "Бетоны Методы определния прочности по контрольным образцам” ва ГОСТ 10181-2014 “Смеси бетонные Технические условия” норматив ҳужжатлари талабларига асосан танлаб олинган намуна "Ўз тест" ДМ қошидаги синов лабораториялари мажмуасининг 2025-йил 4-июндаги 01/41-сонли синов баённомасига асосан тақдим этилган қолдиқ миқдори 0.5 м³ ни ташкил этувчи 1 турдаги Б 25 ПЗ Ф 100 (М-350) маркали бетон қоришма намуналари ГОСТ 7473-2010 “Смеси бетонные Технические условия” норматив ҳужжатнинг 5.1.3-банди, 5.1.4-банди 2-жадвали, 5.1.5-банди 5-жадвали, 5.1.6-банди 6-жадвали, 5.1.7-банди 7-жадвали, 5.1.8-банди талабларига номувофиқлиги, жамият томонидан бетон қоришма маҳсулоти ишлаб чиқаришда амалдаги ГОСТ 7473-2010 норматив ҳужжат талабларига риоя этилиши, тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда ҳамда олинган синов натижалари таҳлил нажасига кўра жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган бетон қоришма маҳсулоти ГОСТ 7473-2010 " Смеси бетонные Технические условия " норматив ҳужжатнинг 6.1, 6.3, 6.4, 10.5, 11.1, 11.2-бандлари талабларига номувофиқлиги, мазкур ҳолатларда ГОСТ 7473-2010 норматив ҳужжатнинг 6.1, 6.3, 6.4, 10.5, 11.1, 11.2.-бандлари талаблари риоя қилинмаганлиги аниқланган. Жамиятнинг метрологик ҳолати ўрганилганда, жамиятда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фойдаланилётган 11 дона ўлчаш воситаларидан 10 донаси, жумладан 10 дона дозатор тарози метрологик текширувдан ўтказилмаганлиги, қиёслаш сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Жамиятга Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан 2025 йил 1-май куни 08/458-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган умумий миқдори 23,55 м3 умумий қиймати 15 120 650 (ўн беш миллион бир юз йигирма минг олти юз эллик) сўмлик бетон қоришма маҳсулотлари ГОСТ 7473-2010 норматив ҳужжатнинг 6.3-банди талабига асосан бетон аралашманинг ҳар бир партияси сифат ҳужжатига эга бўлиши кераклиги белгиланган бўлсада, ушбу талаб бажарилмасдан, 6.4-банди талабига асосан бетоннинг сифат кўрсаткичларини ва бетон аралашмаларнинг ҳар бир партиясини мониторинг қилиш частотаси (Г иловага мувофиқ) белгиланган бўлсада, ушбу талаб бажарилмасдан ГОСТ 74732010 норматив ҳужжат талабларига номувофиқ ҳолда реализация қилинган. Аризачи томонидан жавобгарга 7 560 325 сўм миқдорда молиявий жаримани ихтиёрий равишда 1 ой муддат ичида тўлашини сўраб юборилган талабнома оқибатсиз қолирилган. Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига кўра, Стандартлар ихтиёрий равишда қўлланилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидаги стандарт талабларига мажбурий равишда риоя этилишига оид ҳаволалар кўрсатилган ҳоллар мустасно (стандартнинг мажбурий талаби). Стандартлар маҳсулотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сақлаш, синаш, текшириш ва ўлчаш, маҳсулотнинг намуналарини олиш босқичларида, атамаларга, рамзларга, ўровларга, тамғалашга ёки этикеткаларга ҳамда уларни туширишга, маҳсулотнинг ишлашига (уни қўллашга, ундан фойдаланишга), уни ташишга, реализация ва утилизация қилишга (қайта ишлашга) нисбатан, бошқа стандартлаштириш объектларига нисбатан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида қўлланилиши мумкин. Халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари қуйидаги ҳолларда қўлланилади: Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларга аъзолигида; стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлганда; Стандартлаштириш бўйича миллий орган ва халқаро, минтақавий, чет эл ташкилоти ўртасида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим мавжуд бўлганда; халқаро (минтақавий) стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қўллаш чоғида стандартлаштириш органлари билан тузилган шартномаларга риоя этилганда. Стандартлардан Ўзбекистон Республикасининг техник регламентларини ишлаб чиқиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин. Техник регламентларнинг талабларини бажариш ва маҳсулотнинг техник регламентлар талабларига мувофиқлигини танловга оид қисм бўйича ихтиёрий равишда баҳолаш учун ўзаро алоқадор бўлган стандартлар қўлланилади. Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) ижрочи учун у маҳсулотнинг мазкур стандартга мувофиқлигини эълон қилганда стандарт талаблари бажарилиши шарт, шу жумладан маҳсулот белгиси тамғалашда, фойдаланишга оид ҳужжатларда ёки бошқа ҳужжатларда, шартномаларда, рекламада, ахборот ресурсларида ва ахборот тақдим этишнинг бошқа шаклларида қўлланилган тақдирда ушбу талаблар бажарилиши шарт. Стандартларда маҳсулотга оид такрорланувчи талабларни қўллашга йўл қўйилмайди. Қуйидаги стандартларни қабул қилишга йўл қўйилмайди: умуммажбурий хусусиятга эга бўлган нормаларни ўз ичига олган, фуқароларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган стандартларни; Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ва техник регламентларга зид бўлган стандартларни; маҳсулотнинг эркин муомалада бўлишига тўсиқлар яратадиган, бозор рақобатини бартараф этишга ва чеклашга қаратилган стандартларни. Стандартлаштиришга доир ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўллаш муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Экспортга юборилаётган маҳсулотга оид талаблар маҳсулотни етказиб беришга доир шартнома қоидаларига мувофиқ белгиланади. Ушбу қонуннинг 27-моддасига кўра белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Стандартнинг стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбурий талабларига маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан: ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда — стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилиши; худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция қоʻлланилган кундан эʼтиборан бир йил ичида такроран содир этилганда — стандартларнинг мажбурий талабларига мос боʻлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қоʻлланилиши белгиланган. Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2025 йил 30 июлдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори билан “***************” МЧЖ раҳбари Н.Янгиевга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, почта ва видеоконференцалоқа харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 176-179, 186, 192, 217, 220,222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***************” МЧЖга жамият реализация қилган маҳсулот қийматининг 50 фойизи 7 560 325 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилсин. Жавобгар “***************” МЧЖ ҳисобидан аризачи ***************да назорат инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров