← Назад
Решение #2838147 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 718 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9206-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 4 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ***манфаатида
жавобгар
*** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар А.Рахматов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар ***(матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 146.033.582 сўм асосий қарз ва 24.533.528 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва палата вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли
суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матанда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
3 июль куни 1-сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) тузилиб, унга кўра ижрочи (даъвогар)
транспортда юк ташиш хизматларини кўрсатиш, буюртмачи (жавобгар) эса
кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, “буюртмачи” (жавобгар) тасдиқлаган
бирламчи ҳужжатларга асосан “бажарувчи” (даъвогар) ҳисобот ойининг охирида
ҳисобварақ-фактура тақдим этади ва “буюртмачи” 15 иш куни ичида қабул
қилинган кўрсатилган хизматлар ҳақини пул кўчириш йўли орқали тўловни
амалга ошириши келишилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил
5 сентябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 146.033.582 сўмлик юк
ташиш транспорт хизмати кўрсатилган. Жавобгар шартнома мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномада
келишилган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 146.033.582 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг
қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги 05.11.2025 йилдаги 7-сонли талабнома хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 718-моддасига мувофиқ, ташишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган тақдирда,
тарафлар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек
тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 146.033.582 сўм қарздорлиги иш
материалларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, таққослаш далолатномаси
ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш даъво талаби асосли
ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 146.033.582 асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар шунингдек жавобгардан шартноманинг 4.2-бандига кўра
кўрсатилган хизматлар ҳақи
ўз вақтида амалга оширилмаганлик учун
ҳисобланган 24.533.528 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр
учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар ўз вақтида қарздорликни
ундириш чорасини кўрмаганлиги ва пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ҳамда
тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш
талабини камайтириб қисман, яъни 10.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
2
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 3.411.344,20 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***фойдасига
146.033.582 сўм асосий қарз, 10.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
3.411.344,20 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3