← Назад
Решение #2838165 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2503/7034-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 4 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******, судья
ёрдамчиси ******нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “******” АЖ
манфаатида, жавобгар “******” МЧЖ ҳисобидан 865.502.713 сўм асосий
қарз, 362.631.755 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Сафаров (ишончнома
асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий суди биносида, ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён палата деб юритилади) даъвогар “******” АЖ
(бундан буён даъвогар деб юритилади) манфаатида Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “******”
МЧЖ (бундан буён жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 865.502.713 сўм
асосий қарз, 362.631.755 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, 2025 йил 02 сентябрда асбоб ускуналарни сотиш юзасидан
№07/02-09-2025-сонли шартнома тузилгани, шартноманинг 2-иловасининг
тўлов графиги бўйича жавобгар 2025 йил июль ойида 607.912.621 сўм, 2025
йилнинг август, сентябрь ва октябрь ойларида ҳар ойда 85.863.364 сўмдан
тўлаб бориши лозим бўлсада, жами 865.502.713 сўм асосий қарз тўламасдан
қолгани, ушбу асосий қарзга нисбатан 362.631.755 сўм пеня ҳисоблангани
маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада,
суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, шш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
1
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризада ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, “******” АЖ (Сотувчи), “Sur n tt n T til
lust r” МЧЖ (Қабул қилувчи) ҳамда “******” МЧЖ (Сотиб олувчи)
ўртасида 2025 йил 02 сентябрда асбоб-ускуналарни сотиш юзасидан №07/0209-2025-сонли уч томонлама шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
20 августдаги 534-сон ва 2024 йил 26 ноябрдаги 786-сон қарорларига ҳамда
Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2025 йил 1 апрелдаги 72-сон баёнининг
17-банди талабидан келиб чиқиб, “K G V lu ti n nd
ns lting” МЧЖ
ҳалқаро баҳоловчи ташкилот томонидан тегишли тартибда баҳоланган ва
“KONTINENT I KON
HO” МЧЖдан экспертизадан ўтган “******”
АЖнинг 12.07.2025 йилдаги 2-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан
“Сотувчи” Қизириқ тумани, Рабатак МФЙда жойлашган “******” АЖ,
“Корхона қоши”, “Такия” ва “Кунчиқиш” пахта тайёрлаш масканлари асбобускуналарни мулкий ускуна сифатида (1-иловага мувофиқ) “Қабул қилувчи”
иштирокида “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириши (сотиши), “Сотиб
олувчи” эса ушбу “Асбоб ва ускуналар”ни қабул қилиб олиши ва мазкур
шартномада кўрсатилган “Асбоб ва ускуналар”нинг баҳосини белгиланган
тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ) “Сотувчи”га тўғридан-тўғри
ҳисоб рақамига тўловни амалга ошириши назарда тутилган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
5.673.851.134 сўмни ташкил қилади.
Мазкур шартномага мувофиқ, тарафлар ўртасида “Асбоб-ускуналар”ни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган.
Шартноманинг 2-иловасидаги тўлов графигида “Сотиб олувчи” 2025
йил июль ойида 607.912.621 сўмни шартнома имзоланган кундан кейинги
ойнинг ҳисобот кунигача тўланиши, 2025 йил август ойидан 85.863.364
сўмдан ҳар ойнинг 15 санасида тўлаб боришга келишилган.
Жавобгар “******” МЧЖ томонидан шартноманинг 2-иловасининг
тўлов графигида белгиланган 2025 йил июль ойида 607.912.621 сўм, 2025
йилнинг август, сентябрь ва октябрь ойларида ҳар ойда 85.863.364 сўмдан
тўлаб борилиши лозим бўлсада, муддати ўтган жами 865.502.713 сўм
қарздорлик тўламасдан қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
2
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд, даъвогарнинг 865.502.713 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан шартноманинг 6.1-бандига
асосланиб 362.631.755 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 6.1-бандида “Сотиб олувчи” шартномада кўрсатилган
тўлов графиги бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлайди, аммо
пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги белгиланган.
Суд муҳокасида, даъво аризада ҳисобланган пенянинг ҳисоб-китобини
кўриб чиқиб, шартноманинг 2-иловасидаги тўлов графигида белгиланган
“Сотиб олувчи” 2025 йил июль ойида 607.912.621 сўмни шартнома
имзоланган кундан кейинги ойнинг ҳисобот кунигача тўланишини ҳамда
2025 йилнинг август, сентябрь ва октябрь ойларида ҳар ойда 85.863.364
сўмдан ҳар ойнинг 15 санасида тўлаб боришини ҳисобга олиб, жами
119.315.731 сўм пеня ташкил қилиши аниқланди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабининг 119.315.731
сўм қисми асосли, қолган қисми асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, асосли бўлган 119.315.731 сўм пеня қисмини 45.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
3
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи
қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 865.502.713 сўм асосий қарз,
45.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 19.696.369 сўм давлат божи, дастлабки суд
муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилгани учун Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 4.866.320 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******” МЧЖ ҳисобидан:
даъвогар “******” АЖ фойдасига 865.502.713 сўм асосий қарз,
45.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 19.696.369 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
4
даъвогар “******” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 4.866.320 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга
кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******
5