Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/21371 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b71d7295-5aae-4318-9835-c6b450ecf588 Claim ID PDF Hash 18d17fbd1aafa723... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21371-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 4 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААААнинг жавобгар ББББББББББББ ҳисобидан жами 9 045 808 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Мухиддинов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 22 августда 291/ТО-сонли бино иншоотларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар инструментал техник хулоса бериш, жавобгар ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 7 538 173 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 538 173 сўм асосий қарз, 1 507 635 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома асосида ишлар бажарилганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъво талабларининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида суд мажлиси кунига қадар асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 22 августда 291/ТО-сонли бино иншоотларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ даъвогар Наманган шаҳар, Елхон МФЙ ҳудудида кўп қаватли турар-жой биносини инструментал техник текширишдан ўтказиб, техник хулоса бериш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 693-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра илмий-текшириш ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (ижрочи) буюртмачи берган вазифада кўрсатилган илмий текширишларни амалга ошириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномаси бўйича эса - янги буюм намунасини, унга тегишли конструкторлик ҳужжатларини, янги технологияни ишлаб чиқиш ёки намуна нусхасини тайёрлаш мажбуриятини, буюртмачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ бериш, ишни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 30 000 000 сўмлик ишлар бажарилиб берилганлиги 2025 йил 28 августдаги 291/ТО-1-сонли ҳисобварақ-фактура ҳамда тайёрланган техник хулоса билан ўз тасдиғини топган. Шартноманинг 3.2-бандида жавобгар шартнома суммасининг 30 фоизи миқдоридаги тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект ҳолатини ўрганиши, жавобгар шартнома суммасининг қолган 70 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект хулосасани топшириши назарда тутилган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бажарилган ишлар ҳақини тўлиқ тўламаган ва 7 538 173 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган асосий қарзи 7 538 173 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, тайёрланган техник хулоса, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ жавобгар мавжуд асосий қарздорликни 2025 йил 2 декабрь куни тўланган. Бу ҳолат судга тақдим этилган даъвогарнинг 2025 йил 4 декабрдаги 4-02-1786-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади. Суд даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 11 ноябрь куни кирим қилинганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни тўлаганлиги учун суд даъво талабининг 7 538 173 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 1 507 635 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзаро тузилган шартноманинг 5.2-бандида мазкур жавобгар шартнома бўйича бажарилган иш учун тўловларни шартноманинг 3-бобида белгиланган тартиб ва муддатда амалга оширмаган тақдирда даъвогарга қарздорлик суммасини ва тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда суд жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлашни шартномада белгиланган муддатдан кечиктирганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди (пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд баён этилганларни ҳамда даъвогар шартномада белгиланган муддатда қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли пеня миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини, жавобгар иш судда кўриб чиқилгунига қадар асосий қарзни тўлиқ тўлаганлигини инобатга олган ҳолда ундирилиши сўралган 1 507 635 сўм пеняни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ББББББББББББ ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров