← Назад
Решение #2838182 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6764-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида )
Ўзбекистон тумани
2025 йил 4 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилояти
фермерлар кенгаши, кенгаш аъзоси даъвогар “-----------” фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар “-----------” масъулияти чекланган жамиятидан 999465202
сўм асосий қарз, 29310052 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича, қўзғатилган ишни, тарафлар вакили иштирокисиз,
суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
AНИҚЛАДИ:
Фарғона вилояти фермерлар кенгаши, кенгаш аъзоси даъвогар “-----------”
фермер хўжалиги манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “----------” масъулияти чекланган жамиятидан 999465202 сўм асосий қарз, 29310052 сўм
пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириши сўраган.
Фарғона вилояти фермерлар кенгаши ва даъвогар “-----------” фермер
хўжалиги ҳамда жавобгар “-----------” МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига улардан вакил келмади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларида, суднинг 2025 йил 17 ноябрь кунги ажримига асосан, суд
мажлиси 2025 йил 4 декабрь куни соат 14-30 да Ўзбекистон тумани Конизар
қишлоғи А.Навоий кўчаси 18-уйда жойлашган Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида ўтказилиши учун тайинланган.
Кенгаш ҳамда даъвогар суд мажлиси куни тўғрисидаги ажрим нусхасини
олганлигини тасдиқловчи почта алоқа бўлинмасининг маълумотномаси иш
ҳужжатларида мавжуд.
Суд мажлиси куни, жойи ва вақти тўғрисида даъвогар хабардор қилинган
бўлса-да, Кенгаш ҳамда даъвогар “-----------” фермер хўжалиги вакиллари 2025 йил
4 декабрь куни соат 14-30да бўлиб ўтган суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси 1-қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда, суд Фарғона вилояти фермерлар кенгаши ҳамда даъвогар “----------” фермер хўжалиги
вакиллари суд мажлисига сабабсиз равишда
келмаганлиги ҳамда даъвони ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик аризаси
киритмаганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божидан озод
қилинган.
Баён қилинганларга кўра, суд Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 6-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат
божи тўловидан озодлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдиришни, тўланган 41200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108, 118,128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Фарғона вилояти фермерлар кенгашининг, кенгаш аъзоси даъвогар “----------”
фермер
хўжалиги
манфаатида
киритган
2025 йил 11 ноябрь кунги 681-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар “-----------” фермер хўжалиги
зиммасида қолдирилсин.
Даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги
тушунтирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда ва муддатда
шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) келтириш ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов