Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1732 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7eeef2c9-8131-4ae5-a676-5492df3fa5b8 Claim ID PDF Hash f0e3816808d3cee2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
Ушбу кодекснинг 131-моддаси Ушбу кодекс 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/****-сонли иш ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 4 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар - АТБ “****”ка нисбатан жами 33 та фермер хўжаликлари қарздорлиги учун 292 701 790,41 сўмлик инкасса топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Л.Абдуллаев (паспорт), жавобгар вакили С.Расулов (2025 йил 22январдаги 03-19/42-сонли ишончнома)ларнинг иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг мажлислари залида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “****” АТБ (бундан буён матнда “жавобгарлар” деб юритилади)га нисбатан 2025 йил 14 октябрдаги “****” масъулияти чекланган жамиятининг хисоб рақамига қўйилган, 1-сонли “Стандарт эко хосил” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 7 186 332,18 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги йил кунги 1-сонли “Хабибулло чорбоғи” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 5 088 257 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги йил кунги 1-сонли “Тўрткўча боғбони” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 576 292,80 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги кунги 1-сонли “Тўраобод” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 555 283,01 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Темиров Хомидшер боғлари” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 3 923 398,18 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Қорабулоқ” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 394 015,38 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Саховатли дехқон ерлари” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 11 214 747,86 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Акбаршох келажак пойдевори” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 5 074 049,99 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Хўжаобод Ферузаси” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 9 463 363,72 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Фозилхўжа” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 159 087,29 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “****” МЧЖ қарздорлиги учун 42 736 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Ширмонбулоклик Сайфиддин дури” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 11 141 679,39 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Хасанов Сойибжон шижоати” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 6 918 350,06 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Қодирохун равнақи” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 4 866 742 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Авазбек Қорахўжаев” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 42 881 657,20 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Яхшибоев Мухаммадғопир” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 16 313,24 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Иқбол Тўхтабоев” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 1 559 579,07 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Миришкор” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 4 917 170,95 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Эгам ота сулолалари” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 10 898 719,82 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Мўмин Қораевич” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 828 071,16 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Икром Етишов” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 1 141 263,37 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Муқаддас” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 31 161 495,74 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Бобир пахтакор саховати” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 62 163 109,78 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Хўжаободлик Шойирбек ерлари” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 3 899 350 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Абдували” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 29 150 612,06 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Дилкушод Дурдонаси” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 1 553 972,70 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Хўжаобод ашроф” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 946 633,38 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Қорабулоқ Юлдузи” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 4 492 485,73 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Шерзодбек Қорабоев” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 22 697 186,49 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Азим туркистон сархади” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 7 655,57 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Тўқаев Сайдаброржон” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 3 125 520,37 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Қорабулоқ ғурури” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 235 24 сўм, 2025 йил 14 октябрдаги 1-сонли “Ер ва эл” фермер хўжалиги қарздорлиги учун 4 656 422,36 сўм жами 292 701 790,41 сўм ундириш тўғрисидаги инкасса топшириқномаси ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари ва жавобгар вакили ўз кўрсатмасида тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрда тузилган медиатив келишуви тақдим қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Хусусан, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасидаги 2025 йил 3 декабрдаги медиатив келишуви даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Л.Абдуллаев, жавобгар- АТБ “****”Хўжаобод филиали бошқарувчиси Ш.Турсуналиев ва профессионал медиатор Ў.Қумаевлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ имзоланган. Ушбу медиатив келишувга кўра, жавобгар ихтиёрий равишда даъво аризада кўрсатилган 33 та фермер хўжаликлари қарздорлиги учун қўйилган 292 701 790,41 сўмлик инкасса топшириқномаларини 2025 йил 10 декабрга қадар чақириб олиш ҳамда даъвогар ўз ўрнида даъводан тўлиқ воз кечиш шартлари бўйича медиатив келишувига эришилган. Шунингдек, даъвогар олдиндан тўланган **** сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ушбу кодекснинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддаси, биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишуви тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради, суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, 1-қисми, 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар томонидан тўлаб чиқилган **** сўм давлат божини бюджетдан қайтаришни лозим топади. Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Қўрғонтепа туманлараро судининг 4-1706-2501/1732-сонли иқтисодий иши бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декарда медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан тўлаб чиқилган **** сўм сўм давлат божи бюджетдан қайтарилсин. Даъвогар томонидан тўланган **** сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажримнинг нусхалари тарафларга юборилсин. Раислик қилувчи: Н.М.Ахматбеков