Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7834 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e150655b-4d83-4e1c-8d23-808e354a122c Claim ID PDF Hash 3efc83e504fe241e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236- моддаси нинг 236 law
ФКнинг 313-моддаси ФКнинг 313 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7834-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 4 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожонов котиблигида, даъвогар вакили В.Войникова (03.01.2025 йилдаги 04-7юр-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар " mm f s-M x m" ksi d rlik J mi ti жавобгар " md ’stlik Ch m ni" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар " mm f s-M x m" ksi d rlik J mi ti (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар " md ’stlik Ch m ni" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.300.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 21.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга "Prim Fu l" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, " mm f s-M x m" ksi d rlik J mi ti (қабул қилувчи), " md ’stlik Ch m ni" f rm r x ‘j ligi (қарздор) ва "Prim Fu l" M s'uli ti Ch kl ng n J mi ti (топширувчи) ўртасида 06.08.2025 йил талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ва қарздорликни ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома тузилган. Уч томонлама келишувга асосан f rm r x ‘j ligi томонидан 2.300.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур қарздорлик бугунги кунга қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаган. Натижада 2.300.000 сўм қарздорлик вужудга келган ҳамда даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236- моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб бермаган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 2.300.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар " md ’stlik Ch m ni" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар " mm f s- M x m" ksi d rlik J mi ti фойдасига 2.300.000 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров