← Назад
Решение #2838210 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 4 декабрь
4-1505-2502/9503-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси C.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
******нинг “******” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар
–****** ҳисобидан 265 051 342 сўм миқдорида дебитор қарздорликни ҳамда
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, ****** ёрдамчиси Ф.Усмонов, тарафлардан даъвогар вакили
Х.Усмонов (2025 йил 7 ноябрь кунидаги 2000-сонли ишончнома асосида),
****** вакили А.Давронов (2025 йил 2 декабрь кунидаги 02-23-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида, Риштон туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
****** (бундан буён матнларда палата деб юритилади) судга “******”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён
матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 265 051 342 сўм миқдорида
дебитор қарздорликни ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисига низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда ****** жалб қилинган.
Суднинг ажрими билан жавобгарга ҳисобланган 265 051 342 сўм
миқдоридаги қарздорликни ҳаққонийлиги ва қонунийлигига баҳо бериш
мақсадида, ****** мутахассис сифатида жалб қилинган.
Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида ****** ёрдамчиси ортиқча фойдаланилган сув истеъмоли
учун қўшимча шартнома тузилиб, белгиланган тартибда ғазначилик хизматидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан истеъмол қилинган ичимлик
сувидан қарздорлик вужудга келганлигини, бироқ тўловлар амалга
оширмаётганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган ****** вакили суд мажлисида,
даъво аризасига эътироз билдириб, даъвогар томонидан қарздорлик нотўғри
ҳисобланганлигини, истеъмол қилинган ичимлик сувига тўловлар амалга
ошираётганлигини, бироқ даъвогар томонидан ушбу тўловларни инобатга
олмаганлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси вакили лимитдан ортиқча истеъмол қилинган сув учун
белгиланган тартибда қўшимча шартнома тузилмаганлиги сабабли бюджетдан
тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, низони қонуний ҳал қилишни
сўради.
Суд мажлисида ****** вакили асосий тузилган шартнома рўйхатдан
ўтказилганлигини, шунга кўра тўловлар хар ойда амалга ошириб
келинаётганлигини, ортиқча фойдаланилган истеъмол учун қўшимча шартнома
тузилмаганлиги сабабли тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок
этган прокурор ёрдамчисини фикрини тинглаб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, далилларни текшириб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 20 январь куни II-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова суви
хизматларини кўрсатиш бўйича 9-сонли шартнома имзоланган. Шартнома
шартларига кўра, даъвогар жавобгарга жами 29 851m3, 99 998 461,92 сўмлик
сув етказиб бериши, жавобгар эса тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган,
натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 265 051 342 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар томонидан вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
юборилган огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 265 051 342 сўм дебитор қарздорликни ҳамда суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги
265 051 342 сўм миқдоридаги
қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда мутахассис иштирокида
тузилган 2025 йил 2 декабрь кунидаги далолатнома билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрель кунидаги “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб
юритилади) 1-моддасига кўра, давлат корхоналари, ташкилотлари ва
муассасаларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатлари ушбу Қонун
билан тартибга солинади.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар давлат муассасаси бўлганлиги сабабли,
унинг шартномалар тузиш фаолияти ушбу Қонун талаблари билан тартибга
солинади.
Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат харидларининг очиқлиги ва
шаффофлиги:
тегишли давлат органларига, давлат харидларининг субъектларига ва
жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда
белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш
имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш;
[ОКОЗ:1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт,
ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий
масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00
га қаранг)]харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва
ҳисоботларни тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга
оширилади.
Қонуннинг 27-моддасига кўра, махсус ахборот портали ваколатли орган
томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги
эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари
ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни
электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон
давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг
операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни
таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид
қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш, давлат
харидлари
мониторинги
ва
назоратини
ўтказиш
жараёнлари
тизимлаштирилади.
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Ғазначилиги томонидан белгиланган тартибда амалга
оширилади.
47-моддасининг биринчи қисмига кўра, ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади,
мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, қайси шартномалар тўғрисидаги
ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша
шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2007 йил 28 февраль кунидаги ПҚ-594-сонли қарори 6-қисмида бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет
тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва
фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради-деб кўрсатиб ўтилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2025 йил 20 январь куни тузилган
II-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш
бўйича 9-сонли шартнома туман ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан
ўтказилган, бироқ ортиқча фойдаланилган истеъмол учун тарафлар ўртасида
тузилган шартномага ўзгартириш киритилиб, белгиланган тартибда ғазначилик
хизматидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
265 051 342 сўм дебитор қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб топиб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисми кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан тўланган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдиришни, ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ бўлган 5 301 026,84 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118,176-180,186,192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“******”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
тўланган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
“******” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига
5 301 026,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев