Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2501/2051 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b9c5fef-cd72-4233-9e41-839e6ca18e4e Claim ID PDF Hash 3f69a420467c98e4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 830 символов
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш 1 судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 04 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ(2025 йил 02 апрель кунги ЖЕ-02-06/587-сонли ишончномага асосан), учинчи шахс вакили ХХХ(2025 йил 27 ноябрь кунги 23/25-168-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан 6 552 700 сӯм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХ» фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 6 552 700 сӯм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 ноябрь кунги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси “ХХХ” ХХХ бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, лекин олдинги суд мажлисида даъво ариза асоссиз киритилгани учун даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни сўраган. Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси “ХХХ” ХХХ бошқармаси вакили суд мажлисида ХХХи “ХХХда жойлашган “ХХХ” фермер хўжалиги тасарруфидаги қуввати 40 кВа трансформатор пункитини, юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 октябрдаги 502-сонли қарорига иловадаги Низом талаблари бўйича ХХХ электр таъминоти тасарруфига ўтказишга асослар йўқлигини, шунингдек, “ХХХ” фермер хўжалигига нисбатан 2025 йил 17 июндаги QR ХХХ-сонли қоидабузарлик далолатномасига асосан 6 552 700 сўмга амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб “Электр энергиясидан фойдаланиш қаидалари”нинг 143-банди ҳамда унинг “б” 2 кичик бандига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) риоя қилиши аҳволи юзасидан 2025 йил 17 июн куни ўтказилган текшириш давомида ХХХи, “ХХХ” МФЙ ҳудудида жойлашган жавобгарга тегишли бўлган трансформатор пункитини электр энергиясидан фойдаланиш жараёни ва техник ҳолати кўздан кечирилганда 40 кВа қувватга эга бўлган трансформатор пунктининг технологик сарфлар қиймати ҳисоб-китоб қилинмаганлиги ҳолати аниқланган. Бу ҳақида 2025 йил 18 июнда 35204-06257783-сонли далолатнома тузилган. Жавобгарга Қоидаларнинг 143-банди “б” кичик бандига асосан жами 6 552 700 сўм электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ўзбекистон Республикаси “ХХХ” ХХХ бошқармасининг 2025 йил 01 декабрь кунги 23-117-сонли маълумотида ХХХи “ХХХда жойлашган “ХХХ” фермер хўжалиги тасарруфидаги қуввати 40 кВа трансформатор пункитини, юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 октябрдаги 502-сонли қарорига иловадаги Низом талаблари бўйича ХХХ электр таъминоти тасарруфига ўтказишга асосли эмаслиги. Шунингдек, ХХХи “ХХХда жойлашган “ХХХ” фермер хўжалигига нисбатан 2025 йил 17 июнда QR ХХХ-сонли қоидабузарлик далолатномасига асосан 6 552 700 сўмга амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб “Электр энергиясидан фойдаланиш қаидалари”нинг 143-банди ҳамда унинг “б” кичик бандига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги кўрсатилган. Қоидаларнинг 135-банди “Қуйидаги ҳолатлар техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши деб ҳисобланади; б) истеъмолчига мансуб бўлган тармоқлардаги технологик сарфлар ҳамда қувват коэффицентининг иқтисодий қйимати ҳисобкитоб қилинмаслиги” деб белгиланган. Шунга асосан, суд иш хужжатларига бахо берган ҳолда даъвонинг зарар ундириш талаби билан келишмайди. Суд даъвогарнинг жавобгардан 6 552 700 сўм зарар ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 3 ИПКнинг 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу боис суд даъвогарнинг жавобгардан 6 552 700 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлик 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ