Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9631 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 82961736-cc75-4c8d-8a4b-dee866ce1326 Claim ID PDF Hash e0387d6e388cb4e9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9631-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ А Ж Р И МИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 4 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судини судяси А.Қодировнинг раислигида, судя ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “************” МЧЖ манфаатида, жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан 100 520 000 сўм асосий қарз, 36 187 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “************” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “************” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100 520 000 сўм асосий қарз, 36 187 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини ва низо медиатив келишув билан якунланганлиги билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 ноябрда тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Медиатив келишувда жавобгар “************” МЧЖ томонидан “************” МЧЖнинг даъво аризасида кўрсатилган 100 520 000 сўм асосий қарзни 2025 йил 31 декабрь кунига қадар даъвогарга тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олиши, даъвогар “************” МЧЖ даъво аризасида асосий қарздорлик кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 36 187 200 сўм пенядан воз кечиши келишишган. Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини тасдиқлайди. Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга оширилмаса ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилса, бу бўйича тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади. Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 3 5 -бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймал қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131,133, 194-195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “************” МЧЖ манфаатида, жавобгар “************” МЧЖ ҳисобидан 100 520 000 сўм асосий қарз, 36 187 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Қодиров