Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/14110 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3eda4dea-469f-4014-a939-cf361bcb0144 Claim ID PDF Hash a959b7c1df3e294f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 749-моддаси нинг 749 law
ФКнинг 750-моддаси ФКнинг 750 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14110-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 4 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «*******» АТБнинг манфаатида, жавобгар «*******» МЧЖга нисбатан “*******” МЧЖга берган жами 1 185 600 000 сўм кредит қарздорликларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, (тарафлар вакилларининг иштирокисиз) кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси «*******» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*******» МЧЖ (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 30 майда тузилган факторинг шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага кўра банк қарз олувчига 988 000 000 сўм миқдорида 90 кунлик муддатга, “*******” МЧЖ (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади)нинг мажбуриятини камайтириш мақсадида пул маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандида ушбу шартнома бўйича Банк-молия агенти мижозга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар учун акцептланган лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақ тўланмаган тўловдан келиб чиқадиган пул талабномаси хисобидан 988 000 000 сўм пул маблағларини бериши мижоз эса банк молия агентига ушбу 90 кунлик муддати ўтмаган пул талабномасини бериш мажбуриятини олади хамда факторинг бўйича тўловлар мижознинг хисоб-рақамига келиб тушган ҳар қандай маблағ хисобидан сўндирилиши қайд этилган. Қарз олувчининг 2025 йил октябр холатига муддати ўтган кредит асосий қарзи 988 000 000 сўм ва 197 600 000 сўм кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеня сўм эканлиги қайд этилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда жами 1 185 600 000 сўм қарзларни ундириб беришни сўраган. Судга даъвогарнинг вакили маълумотнома тақдим этиб, 2025 йил 4 декабр холтига жавобар қарзларини ва пеняни тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда (гибрид почта алоқа хизмати орқали) орқали хабардор қилинган жавобгардан ва қўшимча жавобгардан суд муҳокамасида вакил иштироки таъминланмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб ҳисоблайди. 2 Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар номидан Жиззах вилоят минтақавий филиали бошқарувичиси (Банк-Молия агенти) билан жавобгар (Мижоз) ва қўшимча жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 30 майда факторинг шартномаси тузилган. Факторинг шартномасининг 1.1-бандида ушбу шартнома бўйича Банкмолия агенти мижозга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар учун акцептланган лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловдан келиб чиқадиган пул талабномаси хисобидан 988 000 000 сўм пул маблағларини беради, мижоз эса банк молия агентига ушбу 90 кунлик муддати ўтмаган пул талабномасини бериш мажбуриятини олади хамда факторинг бўйича тўловлар мижознинг хисобрақамига келиб тушган ҳар қандай маблағ хисобидан сўндирилиши қайд этилган. Мазкур шартноманинг 7.1, 7.2 ва 8.1-бандларида шартнмоа имзоланган вақтдан бошлаб кучга кириши ва факторинг амалиёти бўйича қарздорликлар тўлиқ сўнирилгунга қадар амалда бўлиши, ушбу бандни бажармаган тақдирда хар бир тўланмаган кун учун Банкка тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеняни қўшиб тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 749-моддасига мувофиқ, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси бўйича бир тараф (молия агенти) иккинчи тарафга (мижозга) шу мижознинг (кредиторнинг) учинчи шахсга-юридик шахсга ёки тадбиркорлик субъектига (қарздорга) пул талабномаси хисобидан пул маблағларини беради ёки бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 750-моддасига биноан, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш шартномаларини молия агенти сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши мумкин. Даъвогар мазкур факторинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ тарзда бажариб, мижознинг кредиторига пул талабномасида кўрсатилган маблағларни ўтказиб берган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, мижоз ва қарз олувчи ушбу факторинг шартномаси бўйича даъвогарга пул маблағларини қайтариш чорасини кўришмаган. Аммо, суд муҳокамасига қадар жавобгар 988 000 000 сўм факторинг қарзини хамда 197 600 000 сўм ҳисобланган пеняни тўлиқ тўлаб берганлиги тўғрисида даъвогаринг вакили судга ёзма маълумотномани тақдим этди. Мазкур ҳолатда суд, суд мухокамасига қадар қарздорлик ва пеня сўммаси тўлиқ бартараф этилганлиги боис, даъв аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. 3 Жавобгардан Республика бюджетига 23 712 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*******» МЧЖдан: - даъвогар «*******» АТБ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 23 712 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов