Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/9197 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd1c9d77-31c6-4420-b8b6-d9d03c326cdd Claim ID PDF Hash 396ef2ed9f9e07bb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 919-моддаси ФКнинг 919 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9197-сонли иш Бухоро шаҳар ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 04 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар *** манфаатида жавобгар ***дан субрагация тартибда 40.144.401,02 сўм тўланган суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили А.Шокиров (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ *** (матнда “даъвогар” ёки “суғурта компанияси” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан субрагация тартибда 40.144.401,02 сўм тўланган суғурта товони ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан банкка суғурта товони тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва қарздор якка тартибдаги тадбиркор Саидова Анор Мирзаевнадан 40.144.401,02 сўм тўланган суғурта товони ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгар ва Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 919-моддасига асосан шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилишга қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича фақат суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Ушбу талабга мувофиқ бўлмаган суғурта шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Шартномани бузганлик учун жавобгарлик хавфи, бу шартнома шартларига кўра суғурта қилдирувчи қайси тараф олдида тегишли жавобгарликни зиммасига олиши лозим бўлса, ўша тараф — наф олувчи фойдасига, ҳатто суғурта шартномаси бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд унда кимнинг фойдасига тузилгани айтилмаган тақдирда ҳам, суғурталанган ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ insur n ” акциядорлик жамияти, АТБ “Капиталбанк” Бухоро филиали ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Саидова Анор Мирзаевна ўртасида 2024 йил 18 июлда 0276/14691/1/2426457-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит махсулотларини комплекс суғурталаш шартномаси тузилган, суғурта компанияси томонидан жавобгар жамиятга суғурта Полиси берилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси юзага келганда Наф олувчига шартномада келишилган шартларда ва тартибда суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Суғурта полисида суғурта товони 159.000.000 сўм, суғурта мукофоти 9.090.000 сўм этиб, шартноманинг амал қилиш муддати эса 2024 йил 18 июлдан 2029 йил 11 июлга қадар этиб белгиланган. Шартноманинг 10.1-бандига асосан суғурта натижаларига наф олувчи томонидан олинган суғурта товони миқдорида пул маблағларини қарздордан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши тўғрисида келишилган. ФКнинг 957-моддасига асосан агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон қарори (матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 18- бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланишича, қарздор якка тартибдаги тадбиркор Саидова Анор Мирзаевна томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ тўланмаган. АТБ “Капиталбанк” қарздор кредит тўловларини белгиланган муддатда тўламаганлиги сабабли суғурта шартномасига асосан даъвогар томонидан 2025 йил 30 майдаги 2355-сонли тўлов топшириқномаси билан 40.144.401,02 сўм суғурта товони тўланган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, суд даъво талабининг суғурта зарари ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 40.144.401,02 сўм ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд харажатларини муҳокама қилиб, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 802.894,02 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан *** фойдасига 40.144.401,02 сўм тўланган суғурта товони ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан республика бюджетига 802.894,02 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар *** ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ой муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья А.Раҳматова