← Назад
Решение #2838236 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2504/2742-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Ч.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Н.Мамараимов
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йил декабрь ойининг 4 куни Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья А.Н.Мамараимов,
ҳайъат аъзолари – судьялар Р.М.Бегимов ва У.А.Рахимовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Ж.Байкабиловнинг котиблигида, аризачи
“ h r tqurilishm nt jt `mir” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат
У.Толибов (2025 йил 23 апрелдаги ишончнома ва 2025 йил 23 апрелдаги
12-сонли ордер асосида), қарздор “ nv r-Sur n k l j gi” масъулияти чекланган
жамияти вакили адвокат А.Курбанов (2025 йил 18 августдаги 18/08-1-сонли
ишончнома ва 2025 йил 9 сентябрдаги 0039-сонли ордер асосида)нинг
иштирокида, қарздор “ nv r-Sur n k l j gi” масъулияти чекланган
жамиятининг апелляция шикоятига асосан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва
асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
« h r tqurilishm nt jt `mir” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
аризада “ nv r-Sur n k l j gi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 майдаги
ажримига асосан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва
муваққат бошқарувчи этиб А.Рузиев тайинланган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 июндаги ажримига асосан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш 4-1904-2302/3763-сонли иш
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилгунига қадар тўхтатиб
турилган.
Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан иқтисодий иш юзасидан иш
юритиш тикланган.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарорига асосан ариза тўлиқ қаноатлантирилган, қарздор “ nv r-Sur n
k l j gi” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган, қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш
учун А.Рузиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган, тугатиш
бошқарувчиси зиммасига тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш юклатилган, қарздор
“ nv r-Sur n k l j gi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи
фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб қарздор томонидан берилган
апелляция шикоятида муваққат бошқарувчи хулосаси ва ҳисоботининг
асослантирувчи қисмида жамиятнинг молиявий таҳлил натижалари ижобий
баҳоланганлиги, бироқ хулоса ва ҳисоботнинг якуний қисмида нотўғри хулоса
берилганлиги, ушбу нотўғри хулоса ва ҳисоботга асосан кредиторлар йиғилиши
қарор қабул қилганлиги, мазкур ҳолатларга суд томонидан баҳо
берилмаганлиги, қарздорнинг молиявий таҳлил натижалари, активлари ижобий
деб топилган бир вақтда, тўланмаган қарздорлик вақтинчалик ҳолат эканлиги,
қарздорлик тўланмаслик сабаби давлат буюртмаси бўйича йирик шартнома
маблағларини жамиятга тўлаш кечиктирилаётганлиги, яъни бошқа субъект
томонидан
мажбурият
бажарилмаганлиги
жамият
томонидан
ҳам
мажбуриятлар бажарилмаганлигига олиб келганлиги, аслида жамият
қарздорликни тўлаш имкониятига эга эканлигига суд томонидан баҳо
берилмаганлиги, муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг тўловга
қобилиятлилик, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик, харажатлар ва
активларнинг рентабеллик коэффициенти, асосий воситаларнинг эскириш
коэффициентлари ижобий баҳоланганлиги, қарздорнинг тадбиркорлик
соҳасида тузган йирик шартномаларига асосан бажарилган ишлар юзасидан
дастлаб 9 млрд.дан ортиқ маблағ тушиши, кейинчалик 60 млрд. сўмлик иш
бошлаши кутилаётганлиги, шу сабабли қарздорга нисбатан суд санацияси
таомилини қўллаш лозим бўлганлиги, биринчи инстанция суди томонидан
қонунчилик талабларига зид равишда тугатишга доир иш юритиш таомили
қўлланилганлиги, бугунги кунда қарздорнинг кўчмас мулклари, автотранспорт
воситалари ва бошқа активлари мавжуд бўлиб, қарздорликни тўлиқ қоплашга
етарли эканлигини баён қилиниб, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани
қаноатлантиришни рад этиб, қарздорга нисбатан суд санацияси тартибтаомилини қўллаш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили адвокат А.Курбанов
апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ундаги важларга бирма-бир
тўхталиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
аризанинг қаноатлантирилишини рад этиш ва қарздорга нисбатан суд
санацияси тартиб-таомилини қўллаш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили адвокат А.Толибов
ўзининг суддаги кўрсатувида апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
унда келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблаб, Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
2
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган суд тугатиш бошқарувчиси А.Рузиев суд мажлисида узрли
сабабларсиз иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни суд тугатиш бошқарувчиси
А.Рузиевнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, суд мажлисида иштирок этган
аризачи ва қарздор вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция
шикоятини иш ҳужжатлари ҳамда судлов ҳайъатига тақдим қилинган
ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан қарздорнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 8 январдаги 4-1904-2302/3763-сонли ҳал қилув
қарорига асосан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 717 779 239 сўм асосий
қарз, 7 177 793 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати, Олий суд
депозитига 85 000 сўм суд харажати ундириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори Сурхондарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги
қарорига асосан ўзгартирилиб, қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига
ундирилиши белгиланган 717 779 239 сўм асосий қарздорлик суммаси
626 869 269,43 сўмга ўзгартирилган.
Биринчи инстанция судининг юқоридаги ҳал қилув қарори юзасидан
2024 йил 9 февралдаги суднинг ижро варақаси белгиланган тартибда Мажбурий
ижро бюросига тақдим этилган бўлса-да, қарздор томонидан ушбу суд
ҳужжатининг ижроси таъминланмаганлиги сабабли аризачи ариза билан судга
мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Судлов ҳайъати Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан
2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори асосида қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида хулоса қилиниб, қонуний
тўхтамга келинган деб ҳисоблайди.
3
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
- вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
- доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорни мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 92-моддасига биноан, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Бинобарин, биринчи инстанция суди қарздор ягона кредиторининг
2025 йил 12 июндаги йиғилиши қарорида қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб,
А.Рузиевни тайинлаш, унга ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг 15 баравари
миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлигидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ҳал қилув қарори
қабул қилиш тўғрисида қонуний хулосага келган.
Судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятидаги важларга
қўшилмайди ҳамда ушбу важлар қонун талаблари асосида қабул қилинган ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Чунки, шикоятда келтирилгани ва аризачи вакили ҳамда суд тугатиш
бошқарувчиси томонидан суд мажлисида таъкидлангани каби муваққат
бошқарувчи томонидан кузатув якунлари бўйича тузилган ҳисоботда қарздорга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллаш тўғрисидаги хулоса
техник хатолик сабабли ёзилиб кетилган бўлса-да, биринчи инстанция судига
ушбу ҳолат бўйича бирор бир қўшимча ҳисобот ёки ҳужжат тақдим
қилинмаган.
4
Қолаверса, ушбу ҳисоботга илова қилинган кредиторлар биринчи
йиғилишининг қарори ва овоз бериш бюллетенларида ягона кредитор
ҳисобланган аризачи айнан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни
сўраб овоз берган.
Бундан ташқари, қарздор вакили томонидан мавжуд қарздорликни
қоплашга қарздорнинг имконияти етарли эканлиги баён қилинган бўлса-да,
мавжуд қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф қилинмаган.
Бинобарин, қарздорнинг кўчмас мулклари, транспорт воситалари ва
бошқа активларининг мавжудлиги унга нисбатан суд санацияси тартибтаомилини қўллаш учун асос бўлмайди.
ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг
апелляция шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридаги асосларга кўра, судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган суд харажатларини қарздорнинг
зиммасида қолдиришни, қарздордан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни, қарздор томонидан апелляция
инстанцияси учун ортиқча тўланган 37 500 сўм давлат божини маълумотнома
асосида ўзига қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
5
Қарздор “ nv r - Sur n k l j gi” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарздор “ nv r-Sur n k l j gi” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундирилсин ва бу ҳақида ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва мазкур
қарор устидан белгиланган муддатларда ва тартибда Сурхондарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Н.Мамараимов
ҳайъат аъзолари
Р.М.Бегимов
У.А.Рахимов
6