Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2804 Дата решения 04.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9232826d-c2e5-4b56-a86c-48c574b0965c Claim ID PDF Hash d082f6344d447c8c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ер кодекси 36-моддаси ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
ра даъвогарнинг даъво аризасини ИПК 107-моддаси ра даъвогарнинг даъво аризасини ИПК 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш Судья: Х.М.Тошпулатов АСАКА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Асака тумани 2025 йил 04 декабрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.М.Тошпулатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар – ****нинг, жавобгар - "****" МЧЖга нисбатан Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашининг 2024 йил 4 июндаги VI-41-36-1-28-К/24 сонли қарори асосида Шаҳрихон туман ҳокимлиги билан жавобгар "****" МЧЖ ўртасида тузилган узумчилик қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини юритиш учун 10.20 гектар ер участкасини узоқ муддатга (30 йил муддатга) ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Асака туман прокурори ўринбосари – А.Сайназаров тарафлардан даъвогар вакили - И.Низамов (ишончнома асосида) жавобгар таъсисчиси - Х.Қобилов (паспорт асосида), учинчи шахс Кадастр агентлиги Шаҳрихон туман бўлими вакили - А.Мақсудовлар иштирокида иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар - **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), Асака туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - "****" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашининг 2024 йил 4 июндаги VI-41-36-1-28-К/24 сонли қарори асосида ҳокимлик билан жавобгар "****" МЧЖ ўртасида тузилган узумчилик қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини юритиш учун 10.20 гектар ер участкасини узоқ муддатга (30 йил муддатга) ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларини такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво асоссиз эканлиги ва даъвогарнинг бу важи билан келишиб бўлмаслигини суддан даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кадастр агентлиги вакили низо юзасидан ўз фикрларини билдириб, уни тўлиқ қуваватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Прокуратура вакили даъво ариза бўйича ўз фикр мулохазаларини билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгарнинг учинчи шахс вакилининг важларини тинглаб, прокуратура вакили фикрини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва ишни кўриш билан боғлик суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади: Иш хужжатларидан кўринишича, Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Шаҳрихон туман ҳокимининг 2018 йил 04 октябр кунги 1614-сонли қарорига асосан даъвогарга Янги ваҳим массиви ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонидан узумчилик йўналишида ёрдамчи хўжалик ташкил этиш ҳамда ёрдамчи биноларни қуриш учун жами 10,20 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Кейинчалик 2024 йил 04 июнда туман ҳокимлиги ҳамда жавобгар ўртасида 10,2 гектар ерни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома имзоланиб Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси Шахрихон туман филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъво аризасида даъвогар жавобгар томонидан тегишли ер участкасида ва унда ташкил этилган узум боғида ер участкасидан фойдаланишнинг аҳволи бўйича ўтказилган назорат тадбирларида жавобгар томонидан узум етиштиришга доир хеч қандай маълумотлар юритилмаганлиги, ердан оқилона фойдаланилмаганлиги, ер участкасининг бир қисмидан мақсадсиз фойдаланиб келинганлиги, яъни узум боғида гилос ва терак кўчатлари парвариш қилинаётганлиги, боғ худудида ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги аниқланганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Иш ҳужжатларига қараганда, Кадастр агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси Шахрихон туман бўлими томонидан ер участкаси фойдаланувчисини 06.10.2025 йилдаги 419-сонли огоҳлантириш хатини почта алоқа хизмати орқали юбориш орқали огоҳлантириб, туман хокимлигига 07.10.2025 йилдаги тақдимнома билан мурожаат этган. Тақдимнома туман хокимлиги томонидан кўриб чиқилиб жавобгар фаолиятида ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини ўрганиш мақсадида қўшимча текшириш тайинланиб текшиириш якуни бўйича жавобгар томонидан узум етиштиришга доир хеч қандай маълумотлар юритилмаганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганлиги, ер участкасининг бир қисмидан мақсадсиз фойдаланиб келинганлиги, яъни узум боғида гилос ва терак кўчатлари парвариш қилинаётганлиги, боғ худудида ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома имзоланган. Шундан сўнг туман хокимлиги томонидан текширишда аниқланган холатлар бўйича 14.10.2025 йилда жавобгарга огоҳлантириш тақдим этилиб, унда тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси ўз аро келишув асосида бекор қилиниши таклиф қилиниб, таклифга 10 кунлик муддатда жавоб беришни акс холда ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга мурожаат этилиши белгиланган. Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгашининг 2024 йил 4 июндаги VI-41-36-1-28-К/24 сонли қарори асосида Шаҳрихон туман ҳокимлиги билан жавобгар "****" МЧЖ ўртасида тузилган узумчилик қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини юритиш учун 10.20 гектар ер участкасини узоқ муддатга (30 йил муддатга) ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси эса даъвогар томонидан судга 2025 йил 06 ноябр куни топширилган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиниши келишилган. Мазкур холатда суд, даъвогар тарафлар ўртасида келишилган уч ойлик муддатга риоя этмасдан, муддатидан аввал судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига биноан, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 19-бандига асосан мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5бандига биноан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу боисдан суд юқоридаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 221 –бандида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Мазкур қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 24-бандининг учинчи хатбошисида Агар судга ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки талаб алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдиришни ва даъвогар хисобидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Давлат божи тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 221 –банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 128, 170, 195 196 -моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Даъвогар **** ҳисобидан Республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Тошпулатов