← Назад
Решение #2838243 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья Х.М.Тошпулатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 04 декабрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Араббоев котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар “****”
МЧЖга тегишли Асака шахри “Сохил бўйи” кўчаси 5 а-уй манзилидаги “Савдо ва
маиший хизмат” бино иншоатларини жавобгар хисобидан демонтаж (буздириш)
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни, Асака туман
прокурори ёрдамчиси А.Сайназаров (гувоҳнома асосида) даъвогар вакили М.Зокиров
(ишончнома асосида) жавобгар вакили Р.Тухтасинов (ишончнома асосида) Асака
туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими вакили Ж.Набижонов
(гувоҳнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб “****” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жамият томонидан Асака шахри “Сохил
бўйи” кўчаси 5 а-уй манзилидаги “Савдо ва маиший хизмат” бино иншоатлари
қурилиш объекти қурилиш сохасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя
қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан, амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ
қурилиш объекти бўйича шахарсозлик хужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги
ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш
монтаж ишларини жавобгар хисобидан демонтаж (буздириш) қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Асака туман Архитектура ва қурилиш бўлими ва кадастрлар палатаси
Андижон вилоят Асака туман бўлими жалб этилган бўлсада иштироки таминланмади.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби бўйича ўз
фикрини билдириб унда даъво талабида жавобгарнинг объекти жойлашган манзил
нотўғри кўрсатилганлигини, даъво аризада кўрсатилган манзилда жавобга
корхонанинг қурилиш объекти мавжуд эмаслигини, бундан ташқари талабнома
тартибига риоя қилинмасдан даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хати
жамият манзилиги эмас балки Андижон вилоят Балиқчи туманидаги “Тетротек” номли
МЧЖга юборилганлигини бундай даъво ариза киритишда талабнома тартиби
мажбурий эканлигини, даъвогарнинг бу харакати талабнома тартибига риоя
қилинмаганлигини билдиришини такидлаб Ўзбекистон республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси талабига кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво ариза бўйича ўз
фикрини билдириб даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд
ишни учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакиллари важларини ва кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2022
йил
20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”
маъмурий регламенти 5-бандига асосан, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан
қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2020 йилдаги “Қурилишмонтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарорининг 2-бандига кўра,
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш
доирасида:
бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек,
инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар
аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж
ишларини амалга оширишни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш
тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилишмонтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш
тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф
қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда,
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий
бўлган кўрсатмалар беришкаби ҳуқуқларга эга эканлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, дастлаб **** томонидан текширув
дастури ва инспекциянинг 2025 йил 23 майдаги 74-Q-сонли буйруғи асосида “****”
МЧЖ фаолиятида 2025 йил 23 май куни текшириш ўтказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, жавобгар теишли 4 қаватли юқори
қавати мансардли турар жой бино иншоатлари қурилиши биноларнинг қурилиш
монтаж Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
200-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун
объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий
регламенти 5- илова 1-боб 5-бандининг 1-хатбошисига зид равишда ****да рўйхатдан
ўтмасдан амалга оширилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича **** томонидан текширув далолатномаси имзоланган.
Шундан сўнг **** томонидан жамият рахбарига нисбатан маъмурий жазо
қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192сонли «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбошимчалик
билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат
архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг 21-бандига
кўра Ваколатли орган ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни қурган шахсга
мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил
тушунтириш бериб, объектни 15 кун ичида ихтиёрий равишда бартараф этиш
тўғрисида кўрсатма хати бериши белгиланган.
Мазкур асосга кўра **** томонидан жавобгарга қурилиш ишларини тўхтатиш
ва беш кун муддатда қурилиш объектини демонтаж (буздириш) ишларини амалга
ошириш тўғрисида 2025 йил 05 июлдаги 10-01/397-сонли ёзма кўрсатма берилган.
Низомнинг 25-бандига кўра Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотни
қурган шахс уни ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт
Бироқ даъвогар томонидан қурилиш объекти кўздан кечирилганда белгиланган
ихтиёрий муддатда қурилиш объектини демонтаж (буздириш) ишларини амалга
оширилмаганлиги аниқланган.
Низомнинг 26-бандига асосан ваколали орган Ўзбошимчалик билан қурилган
бино ва иншоотни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун берилган 15 кун муддат
тугагандан сўнг, ихтиёрий бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган «Sh ff f
Qurilish» МАТ орқали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212моддаси учинчи қисмига мувофиқ, бино ва иншоотни бартараф этиш (бузиб ташлаш)
тўғрисида даъво аризасини судга киритади.
Шунга кўра, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жамият
томонидан Асака шахри “Сохил бўйи” кўчаси 5 а-уй манзилидаги “Савдо ва маиший
хизмат” бино иншоатлари қурилиш объекти қурилиш сохасидаги рухсат бериш тартибтаомилларига риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан, амалдаги қонун
хужжатларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шахарсозлик хужжатлари тўлиқ
расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишларини жавобгар хисобидан демонтаж
(буздириш) қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосан, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер
участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган
иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу
шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга,
иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг
ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига
биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши
лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабиниасосли деб
хисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200сон қарори билан тасдиқланган 4-иловаси “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентининг 1-боб –бандига
кўра Икки қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка
тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни
қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий
экспертизадан ўтказилади ҳамда объект Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш
соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий инспекцияларида рўйхатдан ўтказилади.
Бундан ташқари мазкур қарорнинг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”
маъмурий регламенти 5- илова 1-боб 5-бандининг 1-хатбошисига асосан қурилиш
объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Мазкур холатда суд жавобгар томонидан Асака шахри “Сохил бўйи” кўчаси 5
а-уй худудидаги “Савдо ва маиший хизмат” бино иншоатлари ваколатли органдан
зарур рухсатнома олинмасдан қурилиш монтаж ишлари олиб борилган деб
хисоблайди.
Шунингдек, суд жавобгар вакилининг даъво талабидаги қурилиш объект
жойлашган манзил нотўғри кўрсатилганлигини ҳақидаги важига бу холат техник
хатолик сабабли вужудга келган деган хулосага келиб мазкур техник хатолик даъво
ариза мазмунига таъсир қилмайди деб хисоблайди.
Бундан ташқари суд, жавобгар вакилнинг даъво ариза талабнома тартибиги
риоя этилмаганлиги сабабли кўрмасдан қолдириш ҳақидаги важи билан қуйидаги
асосларга кўра келишмади.
Ишдаги хужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан кўрсатма хати
жавобгарга юборилганлиги тегишли почта хизматининг жўнатмалар учун квитанцияси
билан тасдиқланган.
Қолаверса, суд даъвогар томнидан қўлланилган жарима жамият рахбари
томонидан тўлаб берилганлигининг ўзи жавобгарнинг мазкур даъводан хабардор
этилганлиги учун етарли деган хулосага келди.
Юқоридагиларга асосланиб суд даъвогарнинг “****” МЧЖга тегишли Асака
шахри “Сохил бўйи” кўчаси 5 а-уй манзилидаги “Савдо ва маиший хизмат” бино
иншоатларини жавобгар хисобидан демонтаж (буздириш) қилиш тўғрисидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи
ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
БҲМнинг 10 баравари миқдорда 4 120 000 сўм давлат божини республика бюджетига
ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси,
Иқтисодий процессуал кодексининг 66 ,68, 118, 128, 170, 176-180, 184-186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака шахри
“Сохил бўйи” кўчаси 5 а-уй манзилидаги “Савдо ва маиший хизмат” бино-иншоатлари
****” масъулияти чекланган жамияти хисобидан демонтаж (буздириш) қилинсин.
Жавобгар “****” МЧЖ хисобидан:
-даъвогар **** фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул
қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти
бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.М.Тошпулатов