← Назад
Решение #2838250 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 47 | — | law | |
| зР ИПК | 215 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| арори | 49 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14067-сонли
иш
судья
О.С.Асатов
ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025
йил 4 декабр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи
*******нинг жавобгар «*******» хусусий корхонасига нисбатан 31 526 760 сўм
молиявий жарима қўллаш ва уни ундириш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачининг вакили фффффффф (ишончнома
асосида), жавобгар вакили фффффффффффффф (2025 йил 4 сентябрдаги
ишончномага асосан) иштирокида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : ******* (матнда кейинги ўринларда
аризачи деб юритилади) ходимлари томонидан инспекциянинг 2025 йил 17
сентябрдаги 13/208-сонли буйруғига асосан «*******» хусусий корхонаси
(матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)да текширув ўтказилган.
Аризачи томонидан жавобгарда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш,
узатиш, тақсимлаш, ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш махсулотларини қабул
қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш
сохасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат
назоратини амалга ошириш давомида жамиятда 2024 йил ноябр, декабр ойлари
2025 йилнинг январ, феврал, март, апрел, май, июн, июл ва август ойларида
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга жавоб
бермайдиган
техник
ҳолат
ва
тизимнинг
элементларидан
сертификатлаштирилмаган холда фойдаланилганлиги аниқланган, яъни
жамиятга тегишли қурилиш моллари бозори худудидаги 1 дона қуввати 630
кВли ва 1 дона 63 кВа бўлган трансформатор пунктларининг 10 кв томонига
сертификатлашган стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок)лар
ўрнатилганлиги, трансформаторлар, ток трансформаторлар ва электр ўтказгич
қурилмаларининг сертификатлари муддати ўтганлиги, трансформаторларнинг
0,4 кВ кучланишли тонидаги шиналари қизиганлиги, техник яроқсиз, махсус
ранглар билан ажратилмаганлиги, трансформаторларнинг 10 кВ ва 0,4 кВ
томонларида кабел симлари тартибга солинмаганлиги, трансформаторларнинг
ички қисмлари тартибга солинмаганлиги, шит эшикларига огохлантирувчи ва
бир чизиқли белгилар, чизмалар мавжуд эмаслиги, трансформатор, ток
трансформатор ва кабел симлари даврий синов ишлари амалга
оширилмаганлиги, 0,4 кВ томонидаги чиқувчи кабеллар сертификатлашган
стандартлаштирилган учликларсиз уланганлиги, кабел учларида қизиш
холатлари мавжудлиги ва кабел учларига химояловчи комутатцион ускунлар
ўрнатилмаганлиги аниқланган. Жамиятда 2024 йил ноябр, декабр ойлари 2025
йилнинг январ, феврал, март, апрел, май, июн, июл ва август ойларида
ностандарт ва сертификатлаштирилмаган трансформатор пункларида электр
энергия истеъмоли жами 315 267,6 kVt.s.ни ташкил этганлиги аниқланган. Бу
билан истеъмолчининг норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга
жавоб бермайдиган техник холат ва тизимнинг электр энергиядан
сертификатлаштирилмаган
ҳолда
фойлаланганлиги
Ўзбекистон
Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуннинг
(матнда кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 47-моддасига биноан
Ёқилғиэнергетика
ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти
тармоқлари
ва
тизимларнинг
элементларидан
фойлаланишсертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари ва тизимнинг элеметлари
ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида
жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлиги, жавобгар мазкур
жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бермаганлиги баён этилиб, унга нисбатан 31
526 760 сўм молиявий жарима (санкция) қўллашни хамда ушбу жаримани
ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида
иштирок этган аризачининг вакили аризада баён этилган важларни такорлаб,
жавобгар томонидан Қонуннинг 47-моддаси талаблари бузилганлиги боис, унга
нисбатан молиявий жаримани қўллашни ва ундириб беришни сўради. Суд
мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили даъво аризасига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, аризачи томонидан берилган кўрсатма ўз муддатида
бартараф этилганлигини, қўлланилиши сўралган жарима миқдорини қонун
доирасида камайтиришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР
ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Аниқланишича, аризачининг ходимлари томонидан инспекциянинг 2025 йил 17
сентябрдаги 13/208-сонли буйруғига асосан жавобгарда текширув ўтказилган.
Текширувда қуйидагилар аниқланган; хусусан, аризачи томонидан жавобгарда
электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш, ва истеъмол
қилиш, ёнилғи-мойлаш махсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш,
хисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш сохасидаги нормативҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши устидан давлат назоратини амалга
ошириш давомида жамиятда 2024 йил ноябр, декабр ойлари 2025 йилнинг январ,
феврал, март, апрел, май, июн, июл ва август ойларида амалдаги қонунчилик
ҳужжатлари билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва
тизимнинг
элементларидан
сертификатлаштирилмаган
холда
фойдаланилганлиги аниқланган, яъни жамиятга тегишли қурилиш моллари
бозори худудидаги 1 дона қуввати 630 кВли ва 1 дона 63 кВа бўлган
трансформатор пунктларининг 10 кв томонига сертификатлашган стандарт
сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок)лар ўрнатилганлиги, трансформаторлар,
ток трансформаторлар ва электр ўтказгич қурилмаларининг сертификатлари
муддати ўтганлиги, трансформаторларнинг 0,4 кВ кучланишли тонидаги
шиналари
қизиганлиги,
техник
яроқсиз,
махсус
ранглар
билан
ажратилмаганлиги, трансформаторларнинг 10 кВ ва 0,4 кВ томонларида кабел
симлари тартибга солинмаганлиги, трансформаторларнинг ички қисмлари
тартибга солинмаганлиги, шит эшикларига огохлантирувчи ва бир чизиқли
белгилар, чизмалар мавжуд эмаслиги, трансформатор, ток трансформатор ва
кабел симлари даврий синов ишлари амалга оширилмаганлиги, 0,4 кВ
томонидаги чиқувчи кабеллар сертификатлашган стандартлаштирилган
учликларсиз уланганлиги, кабел учларида қизиш холатлари мавжудлиги ва кабел
учларига химояловчи комутатцион ускунлар ўрнатилмаганлиги аниқланган.
Жамиятда 2024 йил ноябр, декабр ойлари 2025 йилнинг январ, феврал, март,
апрел,
май,
июн,
июл
ва
август
ойларида
ностандарт
ва
сертификатлаштирилмаган трансформатор пункларида электр энергия
истеъмоли жами 315 267,6 kVt.s.ни ташкил этганлиги аниқланган. Ўзбекистон
Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги Ўзбекистон
Републикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни
баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисидаги 43- сонли
Қарорининг 4-иловаси Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим
бўлган махсулотларнинг рўйхатининг 56-бандида электр машиналари ва
ускуналари, двигателлар ва генераторлар, электргенераторли қурилмалар ва
айланадиган электр ўзгартирувчилар, ўзгарувчан ток электр трансформаторлари
сертификатлаштирилиши лозим бўлган махсулотлар жумласига кириши қайд
этилган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига биноан ёқилғи-энергетика ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган
энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларнинг элементларидан
фойдаланишсертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари ва тизимнинг
элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи
миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Бундан
кўринадики, жавобгарга Қонуннинг 47-моддасига асосан ёқилғиэнергетика
ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларнинг элементларидан
фойлаланиш ҳолатлари аниқланганлиги ва боис, унга нисбатан
сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари ва тизимнинг элементлари
ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида
жарима солишга асослар мавжуд. Зеро, жавобгар аризачи томонидан берилган
кўрсатма талабларини бажарганлигини тасдиқловчи хужжат, Қонуннинг 49моддасининг бешинчи қисмида белгиланган йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни
ихтиёрий равишда бартараф этганлигини ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ
қопланганлигини тасдиқловчи холатларни акс эттирувчи далиллар мавжуд эмас,
яъни (хуқуқбузарлик оқибатида етказилган 2024 йил ноябр, декабр ва 2025
йилнинг январ-август ойларидаги ностандарт ва сертификатлаштирилмаган
трансформатор пункларида электр энергияси истеъмоли 2024 йил ноябрдекабрда
62 138,6 kVt.s.*2025 йил январ-август ойларида 253 129,0 kVt.s. умумий 315
267,6 kVt.s.:10%= 31 526,6 kVt.s. *1000 сўм = 31 526 760 сўм) зарар қопланмаган.
Шу боис, Қонун талабига мувофиқ, молиявий санкция қўллашни рад этишга
асослар мавжуд эмас. Қонуннинг 49-моддасининг биринчи қисмига биноан,
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигни
ошириш сохасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида
қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини
ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Аризачининг 2025 йил 19 майдаги
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергияни самарадорлигини
ошириш сохасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини
белгилаш тўғрисида” ги қарорига биноан жавбгарга Қонуннинг 47-моддасига
асосан молиявий санкциянинг миқдори 31 526 760 сўм этиб белгиланган ва ушбу
жарима суммасини бир ой ичида ихтиёри тарзда тўлаш учун муддат берилган.
Аммо, жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли,
аризачи жавобгарга нисбатан 31 526 760 сўм молиявий жаримани қўллашни ва
уни ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этган. Ўзбекистон
Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги 940-сонли Қарорининг 49-моддасига биноан, энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш сохасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилиши,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар
мустасно эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ёқилғи
энергетика
ресурсларидан
фойдаланишда
содир
этилган
ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида
ваколатли органинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой
муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли суд
органи томонидан суд тартибида ундирилиши белгилаб қўйилган. ЎзР ИПКнинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади. Юқоридагиларга кўра, суд, аризачининг 31 526 760 сўм молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги ариза талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгарга
нисбатан шу сумма миқдорида молиявий жарима қўллашни ва уни аризачининг
фойдасига ундиришни лозим топди. Суд жавобгар вакилининг жарима
сумммасини камайтириш тўғрисидаги важи билан келишмайди. Зотан, Қонунда
мазкур хуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жаримани суд томонидан
камайтириш назарда тутилмаган. ЎзР ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу
боис, суд, аризачининг аризаси талабини қаноатлантиришни, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19- бандига кўра,
аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
жаримани қўллаш талаби бўйича давлат божи ундирмасликни, аризанинг
жаримани ундириш(мулкий талаби) қисми бўйича жавобгардан Республика
бюджетига 630 535 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Аризачининг аризаси
қаноатлантирилсин. Жавобгар – «*******» хусусий корхонасига нисбатан 31
526 760 сўм миқдорида молиявий жарима (санкция) қўлланилсин. Қўлланилган
молиявий жарима суммаси ******* ҳисобига ундирилсин. Жавобгар «*******»
хусусий корхонаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Электр
энергияси, нефт махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси фойдасига 41.200 сўм почта харажат ундирилсин. «*******»
хусусий корхонасидан Республика бюджетига 630 535 сўм давлат божи
ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой ичда кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Судья О.С.Асатов